← Назад
Решение #657136 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| БКнинг | 3 | — | law | |
| БКнинг | 56 | — | law | |
| амда БК | 289 | — | law | |
| БКнинг | 349 | — | law | |
| йича БК | 349 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| кодекси | 2893 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский район,
г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 9 февраль
№ 4-1603-2301/144
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар- Наманган вилоят
Божхона бошқармасининг жавобгар- «Beqiyos Registon» МЧЖ ҳисобидан
67.757.086,50 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган ишни даъвогар вакили Қ.Долиматов (ишончнома асосида),
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс «DD GENARAL INSYRANCE» АЖ вакили Х.Гаипназаров (2023
йил 4 январдаги №01/38-сонли ишончнома асосида) иштирокида
(жавобгар вакили иштирок этмади), ўз биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Наманган вилоят Божхона бошқармаси (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) Чуст туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, «Beqiyos Registon» МЧЖ (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 67.757.086,50 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси талабини қўллабқувватлаб, даъво аризасидаги важларини такрорлаб, даъво талабини
тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс «DD GENARAL INSYRANCE» АЖ вакили даъво
аризасида келтирилган ҳолатларни тасдиқлади.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади ва низо юзасидан
муносабат билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда
ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади,
агар:
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича
юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда
йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни
хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали
ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа
воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун
ўтган бўлса.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд
мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мазкур ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқиб,
даъвогар ва учинчи шахс вакилларининг кўрсатма ва тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг (бундан кейинги
матнларда - БК деб юритилади) 2-моддасига кўра, божхона тўғрисидаги
қонун ҳужжатлари ушбу Кодексдан ва бошқа қонун ҳужжатларидан
иборат.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида
Ўзбекистон Республикасининг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида
назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро
шартнома қоидалари қўлланилишлиги қайд этилган.
БКнинг 3-моддасига кўра, божхона ишида божхона органи божхона
декларациясини ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиб олган куни амалда
бўлган қонун ҳужжатлари қўлланилишлиги қайд этилган.
БКнинг 56-моддасига кўра, божхона тўловлари тўланган ва
иқтисодий сиёсат чораларига риоя этилган тақдирда, товар эркин
муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилади ва
божхона ҳудудида эркин муомалада турган товар мақомини олади ҳамда
БКнинг 289-моддасига асосан товарларни божхона чегараси орқали олиб
ўтишда импорт божхона божи, акциз солиғи, қўшилган қиймат солиғи ва
божхона йиғимлари ундирилади.
Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, жавобгар томонидан
Қозоғистон Республикасидан жами 1768.0 тонна “Мука пшеничная
хлебопекарная” ҳамда 111.0 тонна “Махар-Песок свекловичный”
товарлари олиб келинган.
Ушбу товарлар божхона юк декларациялари орқали эркин муомала
режимига чиқарилган.
Тўланиши лозим бўлган 935.772.057,01 сўм миқдоридаги божхона
тўловларини МЧЖ раҳбари Ш.Мухитдиновнинг 2021 йил 30 апрелдаги 44сонли аризаси ҳамда божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини
суғурталаш бўйича «DD GENARAL INSYRANCE» АЖ суғурта компанияси
томонидан берилган 2021 йил 5 апрелдаги 0270/1303/2100120-001-сонли
суғурта полиси асосида бошқарманинг 04.05.2021 йилдаги 49-сонли
қарори билан БКнинг 329 ва 333-моддалари ва Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 10 февралдаги 76-сонли қарори талабларига биноан 2021 йил 24
август кунига қадар кечиктириб тўлаш имтиёзи берилган.
Бироқ, «BEQIYOS REGISTON» масъулияти чекланган жамияти
томонидан кечиктириб тўлаш имконияти берилган 935.772.057,01 сўм
божхона тўловлари 2021 йил 24 август қадарли тўланмаган ва суғурта
ходисаси юзага келган.
Божхона тўловларини тўлаш тўғрисида жавобгарга юборилган
талабнома жавобгар томонидан жавобсиз ва оқибатсиз қолдирилган.
Наманган вилоят Божхона бошқармаси ғазна ҳисоб варағига 2022
йилнинг 15 февраль ҳолатига суғурталовчи «DD GENARAL INSYRANCE» АЖ
номидан 935.772.057,01 сўм божхона тўловларидан бир қисми келиб
тушган бўлсада, лекин қолган тўланиши лозим бўлган 364.301.629,56 сўм
божхона тўловлари тўланмаган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 апрель
кунидаги 4-1001-2227/7898-сонли ҳал қилув қарорига асосан Наманган
вилоят божхона бошқармасининг «DD GENARAL INSYRANCE» АЖ суғурта
компаниясидан 364.301.629,56 сўм миқдоридаги божхона тўловларини ва
ҳисобланган 22.267.196,70 сўм миқдоридаги пеняни ундириш ҳақидаги
даъвосини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанциясининг
2022 йил 5 май кунги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, «DD
GENARAL INSYRANCE» АЖ суғурта компаниясидан 364.301.629,56 сўм
миқдоридаги божхона тўловлари ундирилган, ҳисобланган 22.267.196,70
сўм миқдоридаги пеняни ундириш талабини қаноатлантириш рад
этилган. Ушбу талаб билан «BEQIYOS REGISTON» масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан билдирилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.
БКнинг 349-моддасида, божхона тўловларини тўлаш бўйича
қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги учун тўловчи томонидан пеня
тўланади. Пеня божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик
суммасини истисно этганда, уни ундириш бўйича мажбурий чоралар,
шунингдек божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун
бошқа
жавобгарлик
чоралари
қўлланилишидан
қатъи
назар,
тўланади.
Пеня уни тўлаш бўйича мажбурият бажарилмаган ҳар бир календарь
кун учун божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик суммасининг
0,033 фоизи миқдорида ҳисобланади.
статистикасини юритиш бўлимининг 02.11.2022 йилдаги берилган
билдиргисига кўра, жавобгарнинг БЮДлари юзасидан 364.301.629,56 сўм
божхона тўловлари қарздорлиги бўйича БКнинг 349-моддасига асосан
2022 йил 25 август кунига, яъни суғурта компанияси томонидан божхона
тўловлари тўлаб берилган кунига қадар жами 67.757.086,50 сўм пеня
хисобланган ва даъвогар ҳисобланган пеняни ундиришни сўраган.
Юқорида
қайд
этилганларга
асосан,
суд
даъвогарнинг
кечиктирилган кунлар учун 67.757.086,50 сўм пеня ундириш талабини
асосли деб ҳисоблайди.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПКнинг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Божхона
кодексининг 26, 295-моддаларини, Солиқ кодексининг 2893-моддасини,
Иқтисодий процессуал кодексининг 12, 68, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186,
192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Наманган вилоят Божхона бошқармасининг даъво талаби
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Beqiyos Registon» МЧЖ ҳисобидан Наманган вилоят
Божхона
бошқармаси
ҳисобига
67.757.086,50
сўм
пеня
ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар «Beqiyos Registon» МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига
1.355.141,73 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров