Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/70 Дата решения 09.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "XAMDAM" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "ZERNOFF" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1034113 Claim ID 3099000 PDF Hash 4cd0dc87da827c95... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 5-моддаси онуни 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz А Ж Р И М (Даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 9 февраль 4-1104-2301/70-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакиллари М.Турматов (Ўртачирчиқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили, судга тақдим этган ишончномаси асосида), Н.Туракулов (судга тақдим этган ишончномаси асосида) ва жавобгар вакили Д.Садиков (судга тақдим этган ишончномаси асосида) иштирокида, даъвогар-ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “ХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 26 914 212 сўм асосий қарз, 13 457 000 сўм пеня ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида, суднинг биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар-ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 26 914 212 сўм асосий қарз, 13 457 000 сўм пеня ва суд харажатини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар- Ўртачирчиқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили, томонлар ўртасида тузилган “Бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси” бўйича даъвогарга топширилган 61308 кг., буғдойга Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 майдаги ПҚ-262-сонли қарорининг 2-бандига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 майдаги 284-сонли қарорининг 5-бандига асосан тўлиқ қайта ҳисоб-китобни амалга ошириш учун 26 914 212 сўм қарздорлик юзага келганлигини билдириб, аммо даъвогар “ХХХ” фермер хўжалиги даъводан воз кечганлигини баён қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар – “ХХХ” фермер хўжалиги ишончли вакили, даъвогар-ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “ХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” фермер 1 хўжалиги фойдасига 26 914 212 сўм асосий қарз, 13 457 000 сўм пеня ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъводан даъвогар “ХХХ” фермер хўжалиги воз кечганлигини баён қилиб, ушбу ҳақидаги аризасини судга тақдим этиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъвогар-ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “ХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 26 914 212 сўм асосий қарз, 13 457 000 сўм пеня ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъводан даъвогар “ХХХ” фермер хўжалиги воз кечганлигини суд томонидан қабул қилишни ҳамда мазкур ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар “ХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ундиришни баён қилиб, ушбу ҳақидаги аризасини судга тақдим этиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. “Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржаси” АЖ ва Ўртачирчиқ туман қишлоқ хўжалиги бўлими суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан ўзининг ишончли вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш жилдида учинчи шахсларнинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Шу боис, суд ишни учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд тарафларни вакиларини кўрсатувлари ва тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107моддасининг, биринчи қисми, 8-бандига асосан, даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар-ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 26 914 212 сўм асосий қарз, 13 457 000 сўм пеня ва суд харажатини ундиришни сўраган. 2 Даъвогарнинг даъво аризаси иш юиритишга қабул қилиниб, 4-11042301/70-сонли иқтисодий иш қўзғатилган. Суд муҳокамалари давомида, 4-1104-2301/70-сонли иқтисодий иш “ХХХ” фермер хўжалиги судга ариза билан мурожаат қилиб, даъвогарХХХнинг “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига киритиган даъводан “ХХХ” фермер хўжалигини воз кечганлигини билдирган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 157моддасига биноан даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Суд, даъвогар-“ХХХ” фермер хўжалигининг 4-1104-2301/70-сонли иқтисодий иш бўйича жавобгарга нисбатан даъво аризаси талабидан воз кечганлиги тўғрисида ёзма аризасини ва иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъводан воз кечиш ҳақидаги аризасини қабул қилишни ва мазкур иқтисодий иши бўйича кўрмасдан қолдирилиши лозим деб ҳисоблайди. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 5моддасида ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги №36-сонли “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги қарори талабларига кўра, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажримлар қабул қилинганда иқтисодий иш бўйича давлат божи ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади. Ушбудан келиб чиқиб, суд жавобгарнинг мазкур ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини, жавобгар “ХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ундириш ҳақидаги аризасини қабул қилишни ва қаноатлантиришни лозим деб топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107, 118, 128, 171, 195-моддаларига ва «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 5-моддасида ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги №36-сонли “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг талабларига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛАДИ: Даъвогар ва жавобгар вакилларининг аризалари иш юритишга қабул қилинсин ва қаноатлантирилсин. Даъвогар – ХХХнинг “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “ХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги 3 фойдасига 26 914 212 сўм асосий қарз, 13 457 000 сўм пеня ва суд харажатини ундириш тўғрисида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўлаб 30 000 сўм почта харажати инобатга олинсин ҳамда даъвогарнинг зиммасида қолдирилсин. Жавобгар-“ХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 807 424,24 сўм давлат божи ундирилсин. Ажрим қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли эканлиги тушунтирилсин. Мазкур ажримга нисбатан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Х.Равшанов 4