← Назад
Решение #65730 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| кун озодликни чеклаш жазосидан ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 33 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 10 | — | code_article | |
| збекистон РеспубликасиЖиноят кодекси | 15 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 169 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 169 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 4974 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 498 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил май ойининг 28 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи,
туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг суд
мажлиси баённомаси юритувида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент
шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Х.Олимжонов,
жабрланувчилар У.Ботиров ва Ж.Тошбоев, судланувчи С.Муротов ва унинг
манфаатларини ҳимоя қилувчи “Shayxontohur advokatlari” адвокатлар
ҳайъати адвокати С.Мамараимоваларнинг иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 169-моддаси 3қисмининг “а” банди билан айбланган Муротов Сундор Мухтор ўғлига
нисбатан 1-1006-2501/475-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш
ҳужжатларига кўра:
Муротов Сундор Мухтор ўғли (Murotov Sindor Muxtor
o’g’li), 1994 йил 23 ноябрь куни Самарқанд вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, бўйдоқ,
муқаддам судланган: 1) Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман судининг 2021 йил 02 ноябрдаги
ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси
3-қисмининг “а” банди билан ЖК 57,62-моддаларига
асосан 4 йил 8 ой 9 кун муддатга озодликни чеклаш
жазоси тайинланган; Самарқанд вилояти жиноят ишлари
бўйича Пастдарғом туман судининг 2024 йил 26 апрель
кунги ажримига кўра, ўталмай қолган 2 йил 3 ой 13 кун
озодликни чеклаш жазосидан ЖКнинг 73-моддасига
асосан муддатидан илгари шартли равишда озод этилган;
2) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой
туман судининг 2025 йил 07 мартдаги ҳукмига кўра
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг
“а” банди билан ЖК 57,60,61,62-моддалари тартибида 3
йил 5 ой 29 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланган, 3) Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2025 йил 21
апрелдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК
169-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 227-моддаси 2қисмининг “а” банди билан ЖК 59,59-моддасининг 8қисми тартибида 5 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинланган, жазо ўталмоқда, Самарқанд
вилояти, Пастдарғом тумани, Димишқибола ҚФЙ,
Балхиён МФЙ, 23-уйда яшаган, иш бўйича “қамоққа
олиш” эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2025 йил 13 январдан
2
ҳибсда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз
вақтида олган,
Суд, судланувчи, жабрланувчилар ва гувоҳнинг кўрсатувларини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, ўзганинг мулкини такроран яширин
равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил 29 август куни эрталаб
соат 08:10ларда, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 26/14-уй манзилида
жойлашган “Mirage” компьютер клубида бўла туриб, У.Ботиров баҳоси
2.200.000 сўмлик “iPhone SE” русумли уяли телефон аппарати ва 750.000 сўм
пулларини қаровсиз қолдириб ташқарига чиқиб кетганидан фойдаланиб,
уларни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
Бундан
ташқари,
судланувчи
С.Муротов
ўзининг
жиноий
ҳаракатларини давом эттириб, муқаддам ўхшаш жинояти учун судланган
хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, ўзганинг мулкини такроран яширин
равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил 09 декабрь куни эрталаб
соат 06:30ларда, Чилонзор тумани, 3-мавзеси, 55-уй манзилида жойлашган
“Depo time” интернет клубида бўла туриб, мазкур клуб администратори
Ж.Тошбоев томонидан стол устида қаровсиз қолдирилган баҳоси 600.000
сўмлик “iPhone 8” русумли, баҳоси 800.000 сўмлик “Infinix” русумли телефон
аппаратлари ҳамда 1.000.000 сўм пулларини ўғирлаб, воқеа жойидан
яширинган.
Суд мажлисида судланувчи С.Муротов эълон қилинган айбловга тўлиқ
иқрорлик билдириб, 2024 йил 29 август куни Тошкент шаҳрига ишлаш
мақсадида келганлиги ва вақтинча яшаш хонадони қидириб, Мирзо Улуғбек
туманига борганлиги, бироқ хонадон топа олмасдан, кийимлари ва
ашёларини бир савдо дўконида қолдириб, ўзи компьютер клубида
эрталабгача қолишни режалаштириб, “Mirage” компьютер клубига
кирганлиги, у ерда эрталаб соат 06:00га қадар бўлиб, сўнгра компьютер
клубидан чиқиб, дўконга нарсаларини олишга борганида, дўкон очилмаган
бўлганлиги, шундан сўнг компьютер клубига қайтиб келганида, компьютер
клубида ҳеч ким йўқлигини кўриб, администратор столи устида турган
телефон аппарати ва пулларни олиб, компьютер клубидан чиқиб кетганлиги,
сўнгра телефон аппаратини “Фарҳод” бозори ёнидаги телефонлар савдоси
билан шуғулланувчи шахсга ўзига тегишли эканини айтиб сотиб
юборганлиги ва Самарқанд вилоятига қайтиб кетганлиги, бундан ташқари,
2024 йил 08 декабрь куни Тошкент шаҳрида “Depo time” номли компьютер
клубига кирганлиги, шу куни ҳам клубда эрталабга қадар қолиб, сўнгра
администратор столи устида икки дона телефон аппарати қаровсиз
қолдирилганини кўриб ва стол тортмасидан пулларни олиб, чиқиб
кетганлиги, мазкур телефон аппаратларини ҳам “Фарҳод” бозори ёнидаги
2
телефонлар савдоси билан шуғулланувчи шахсларга сотиб юборганлиги,
мазкур жиноятларни пулга муҳтож бўлганидан содир қилганлиги, ҳозирда
содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етганлиги ва
пушаймонлиги,
жабрланувчиларга
етказилган
моддий
зарарлар
қопланганлигини билдириб, суддан унга нисбатан енгилроқ жазо
тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди.
Судланувчи С.Муротов айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган
кўрсатувларидан ташқари, унинг айби қуйидаги далиллар билан ҳам тўлиқ
тасдиқланади.
Суд
мажлисида
сўроқ
қилинган
жабрланувчи
У.Ботиров
қуйидагиларни, яъни дўсти А.Хикматов билан Мирзо Улуғбек тумани,
Сайрам кўчасида компьютер клуби ташкил қилиб, фаолият юритиб
келишлари, 2024 йил 29 август куни эрталаб компьютер клубига хабар олиш
учун борганлиги, сўнгра ўзига тегишли бўлган баҳоси 2.200.000 сўмлик
“iPhone SE” русумли уяли телефон аппарати ҳамда 750.000 сўм пулларини
администратор столи устига қўйиб, ўзи ташқарига чиқиб кетганлиги, орадан
бир оз вақт ўтиб компьютер клубига қайтиб кирганида стол устидаги
телефон аппарати ва пуллари йўқлигини кўриб, ҳолат юзасидан ички ишлар
идораларига хабар берганлиги, тергов жараёнида мазкур жиноятини
судланувчи С.Муротов содир қилгани аниқланганлиги, ҳозирда
С.Муротовнинг қариндошлари томонидан унга етказилган моддий зарар
ўрни тўлиқ қопланганлиги ва унга нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб,
судланувчи С.Муротовга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб
ўтди.
Суд
мажлисида
сўроқ қилинган
жабрланувчи
Ж.Тошбоев
қуйидагиларни, яъни Чилонзор тумани, 3-мавзесида жойлашган “Depo time”
компьютер клубида ишлаб келиши, 2024 йил 08 декабрдан 09 декабрга ўтар
кечаси компьютер клубида тунги сменада ишлаб қолганлиги, 2024 йил 09
декабрь куни эрталаб соат 06:30ларда ўзига тегишли бўлган иккита телефон
аппарати ва кассадаги 1.000.000 сўм пулларни столда қолдириб, тоза ҳаводан
нафас олгани ташқарига чиққанлиги, орадан бир оз вақт ўтиб компьютер
клубига қайтиб кирганида стол устидаги телефон аппаратлари ва кассадаги
пул йўқлигини кўриб, ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига хабар
берганлиги, тергов жараёнида мазкур жиноятни судланувчи С.Муротов
содир қилгани аниқланганлиги, ҳозирда унга етказилган 1.800.000 сўм
моддий зарар ўрни қопланмаганлигини билдириб, суддан судланувчи
С.Муротовдан ушбу моддий зарарни ундириб беришни ва судланувчи
С.Муротовга нисбатан қонунда белгиланган жазо тайинлашни сўраб
кўрсатув бериб ўтди.
Суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳ А.Хикматов, жабрланувчи
У.Ботировнинг кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар бериб ўтди.
Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини
текшириб чиқиб, судланувчининг айби жабрланувчиларнинг иш бўйича
дастлабки тергов ва суддаги кўрсатувлари, шунингдек жабрланувчиларнинг
3
аризалари, воқеа жойини кўздан кечириш баённомалари, фотолавҳалар,
сўроқ баённомалари, нарсани олиш баённомаси, кузатув камералари
видеоқайдлари ҳамда жиноят ишидаги бошқа тўпланган далиллар билан ўз
тасдиғини топади деб ҳисоблайди.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи С.Муротовнинг
хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, такроран ўғрилик, яъни У.Ботировнинг
2.200.000 сўмлик телефон аппарати ва 750.000 сўм пулларини яширин
равишда талон-торож қилиш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси
ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди, хавфли рецидивист бўлгани ҳолда,
такроран ўғрилик, яъни Ж.Тошбоевнинг 1.400.000 сўмлик телефон
аппаратлари ва 1.000.000 сўм пулларини яширин равишда талон-торож
қилиш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд Ўзбекистон Республикаси ЖК 33-моддаси талабларидан келиб
чиқиб, судланувчи С.Муротовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси
3-қисмининг “а” банди билан жазо тайинлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23
майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг
эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари
тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят
қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили
эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан
унинг аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун
зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси
қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03
февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги Қарорининг:
1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда
қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги
принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб,
2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг
муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини
англатмайди” – деб,
3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон
ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий
4
қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон РеспубликасиЖиноят
кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши
ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва
босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан
оқибатлар
оғирлиги,
иштирокчиликда
содир
этилган
жиноятда
судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган.
Суд, судланувчи С.Муротовга жазо чораси ва турини белгилашда,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб,
юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг ғараз ва паст
ниятларда жиноят содир этганлигини жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар
деб топиб, унинг айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини,
жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни қисман қопланганини,
шунингдек, унинг муқаддам содир қилган ўғрилик жиноятлари учун судлар
томонидан енгил жазо тайинланган бўлсада, тузалиш йўлига кирмасдан,
қайтадан жиноят содир қилганлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖК 169моддаси 3-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш
жазосини тайинлашни, унинг Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Шайхонтоҳур туман судининг 2025 йил 21 апрелдаги ҳукмига кўра
тайинланиб ва ўталмаган жазосини эътиборга олиб, ЖК 59-моддаси 8-қисми
тартибида узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади.
Шунингдек суд, судланувчи С.Муротовнинг ғайриқонуний ҳаракатлари
оқибатида жабрланувчи У.Ботировнинг манфаатларига етказилган моддий
зарар тўлиқ қопланганлигини ва жабрланувчи У.Ботиров шу мазмунда судга
ариза билан мурожаат қилганини инобатга олади.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг судланувчи C.Муротовдан
жабрланувчи Ж.Тошбоев фойдасига 1.800.000 сўм моддий зарар ундиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг жиноят иши юзасидан ашёвий
далил тариқасида олинган СD диск жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун
қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми,
138-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб суд
Ҳ У К М Қ И Л А Д И:
Муротов Сундор Мухтор ўғли (Murotov Sindor Muxtor o’g’li),
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 3-қисмининг “а”
бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин.
Муротов Сундор Мухтор ўғлига Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодекси 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан 5 (беш) йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
5
Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддаси 8-қисми тартибида, Муротов
Сундор Мухтор ўғлига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур
туман судининг 2025 йил 21 апрелдаги ҳукмига кўра тайинланиб ва
ўталмаган жазосини қисман қўшиш йўли билан, узил-кесил 5 (беш) йил 03
(уч) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2025 йил 13 январдан бошлаб ҳисоблансин.
С.Муротовга нисбатан танланган эҳтиёт чораси аслича, қамоқда
сақлаш қолдирилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг маҳкум C.Муротовдан
жабрланувчи Ж.Тошбоев фойдасига 1.800.000 сўм моддий зарар ундирилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг жиноят иши юзасидан ашёвий
далил тариқасида олинган СD диск жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун
қолдирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли
Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 4974-моддасига
асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум,
жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини
олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент
шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига
шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан
сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация
тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи
имзо
Аслига тўғри:
6
И.Сабиров