← Назад
Решение #657330 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 169 | — | law | |
| ФКнинг | 150 | — | law | |
| ФКнинг | 157 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| ам ФК | 670 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| Чунки ФК | 260 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 262 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| суд харажатлари ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оҳангарон шаҳри
Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья ------- раислигида,
судья ёрдамчиси ---------- котиблигида, даъвогар “-------------” МЧЖнинг
жавобгар “-------------” МЧЖ ҚКдан 10 038 323 283 сўм асосий қарз ва
3 011 496 984 сўм пеня жами 13 049 820 268 сўм ундириш тўғрисидаги
даъво аризасини даъвогар вакиллари -------- (2023 йил 10 январдаги 1сонли ишончнома асосида), --------- (2022 йил 04 июлдаги 28-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакили -------- (раҳбар), (учинчи шахслар
вакиллари иштирокисиз) иштирокида очиқ суд мажлисида ўз биносида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“-------------” МЧЖ ҚК (бундан буён матнда жавобгар буюртмачи
деб юритилади) ва “------------” МЧЖ - “-------------” МЧЖ ҳуқуқий вориси
(бундан буён матнда даъвогар пудратчи деб юритилади) ўртасида
пудрат шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартномага кўра даъвогар
жавобгарга тегишли бўлган ер майдонида “Сиқилган газ учун композит
баллонларини ишлаб-чиқариш заводи”ни қуриш ишларини бажариш,
жавобгар эса ишларни бажариши учун даъвогарга шароит яратиш ва
бажарилган ишлар учун тўловни амалга ошириш мажбуриятларини
олишган. Шартноманинг 3-бандида бажариладиган пудрат ишлари
қиймати 9 000 000 000 сўмни ташкил қилиши белгиланган.
Даъвогар томонидан ушбу шартнома бўйича 9 000 000 000
сўмлик ишлар, бундан ташқари шартномадан ташқари 7 751 661 558
сўмлик қўшимча ишлар жами 16 751 661 558 сўмлик ишлар бажарилган.
Жавобгар томонидан даъвогарнинг шартнома бўйича бажарган
ишлари учун фақатгина 6 713 338 275 сўм тўлаб берилган, шартнома
бўйича бажарилган қолган ишлар учун ҳамда шартнома баҳосидан
ортиқча қўшимча бажарилган ишлар учун тўловлар амалга
оширилмаган.
Шартнома
бўйича
ишлар
бажарилганлиги,
шунингдек
жавобгарнинг талаби ва хабардорлигида объектда шартномадан
ташқари қўшимча ишлар бажарилганлиги, бу ҳақда тарафлар
иштирокида далолатномалар расмийлаштирилганлиги, бироқ жавобгар
томонидан вужудга келган ушбу қарздорлик тўлиқ тўланмаганлиги,
жавобгарга йўлланган талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги
важларини баён этиб, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгардан 10 038 323 283 сўм асосий қарз ва 3 011 496 984 сўм
пеня жами 13 049 820 268 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 26 январдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент
вилоят ҳудудий бошқармаси, “-------------” ва “-----------” МЧЖ, 2023 йил 01
февралдаги ажрим билан Давлат активларини бошқариш агентлиги
жалб қилинган.
Шунингдек суднинг 2023 йил 01 февралдаги ажрим билан иш
бўйича жавобгар “-----------” МЧЖ ҳуқуқий вориси иш бўйича жавобгар “------------” МЧЖ билан алмаштирилган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабларини қўллабқувватлаб, объектда айнан жавобгарнинг талаби билан ва унинг
розилиги бўйича, шунингдек 2018 йил 21 июндаги буюртмачи ва
пудратчи томонидан қабул қилинган лойиҳа-смета ҳужжатларига
ўзгартириш
тўғрисидаги
қарорга
асосан
қўшимча
ишлар
бажарилганлигини, бироқ кейинчалик жавобгар ушбу қўшимча ишлар
учун келишув тузишни пайсалга солиб келганлигини, қўшимча ишлар
бажарилгач эса бу бўйича келишув тузишдан бош тортганлигини
билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъвогарнинг даъво
талабларини қисман тан олиб, ишлар ҳақиқатанҳам бажарилганлиги,
ушбу пудратчи томонидан “Сиқилган газ учун композит баллонларини
ишлаб-чиқариш заводи” тўлиқ қуриб битказилганлиги, объектга
кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилганлиги, бироқ қўшимча
бажарилган ишлар учун тарафлар ўртасида келишув тузилмаганлигини,
шунингдек даъво муддати ўтиб кетганлигини баён қилиб, суддан даъво
муддатини
қўллашни
ва
даъвогарнинг
даъво
талабларини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Даъвогар вакиллари жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш
тўғрисидаги аризасига нисбатан эътироз билдириб, суддан уни
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Учинчи шахслар вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Иш
ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги
тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисми талабларидан келиб
чиқиб, ишни учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш
мумкин деган хулосага келди.
Суд тарафлар вакилларининг важларини тинглаб, уларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини рад
қилишни, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 169-моддаси иккинчи қисмига кўра, суднинг ишда
иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини
қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш
ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд
ҳужжатида баён қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин
матнда ФК деб юритилади) 149-моддасига кўра даъво муддати — шахс
ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши
мумкин бўлган муддатдир.
ФКнинг 150-моддасига кўра умумий даъво муддати 3 йил.
Аниқланишича, мазкур ҳолатда 9 069 824 975 сўм тўловни амалга
ошириш бўйича мажбурият 2018 йил 31 декабрь кунида вужудга келган
ва ушбу мажбурият вужудга келганидан 2 йил 6 ой ўтиб, жавобгар
томонидан 9 069 824 975 сўм қарздорлик тўлиқ тан олинган ва бу ҳақда
2021 йилнинг 09 июль куни тарафлар ўртасида ўзаро-солиштириш
таққослаш далолатномаси тузилган.
Бундан ташқари даъво талабларининг 968 498 308 сўм қисми
бўйича мажбурият 2021 йил 08 июлда вужудга келган.
Шунингдек жавобгар томонидан ушбу даъво талаблари бўйича
жами 10 038 323 283 сўм қарздорлик тўлиқ тан олинган ва бу ҳақда
2021 йилнинг 09 июль куни тарафлар ўртасида ўзаро-солиштириш
таққослаш далолатномаси тузилган.
ФКнинг 157-моддасига асосан даъво муддатининг ўтиши
белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши билан, шунингдек мажбур
шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши билан
узилади. Узилишдан кейин даъво муддатининг ўтиши янгидан
бошланади, узилишгача ўтган вақт эса – янги муддатга қўшилмайди.
Шуларга асосан мазкур ҳолатда даъво муддати ўтмаганлиги
сабабли суд жаъвогарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги
аризасини рад қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори ҳақида” 2007 йил 15 июндаги
161-сонли қарорининг 3-бандида қарор қачонки, унда иш учун
аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар
келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланиши, қарор иш ҳолатлари
ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва у
далилларга унинг дахлдорлиги ва йўл қўйилишлилиги, ишончлилиги ва
етарлилик ҳақидаги ИПКнинг 69 - 75-моддалари талабларини инобатга
олган ҳолда асослантирилган бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш
берилган.
ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда
ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари
билан аниқланади.
ФКнинг 631-моддаси биринчи қисмига кўра, пудрат шартномаси
бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг
топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини
буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади,
буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича “-------------” МЧЖ ҚК
(буюртмачи) ва “---------------” МЧЖ - “-------------” МЧЖ ҳуқуқий вориси
(пудратчи) ўртасида 2017 йил 30 июнда умумий қиймати 9 000 000 000
сўм бўлган 28-сонли пудрат шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра
даъвогар томонидан “Сиқилган газ учун компазит баллонлар ишлаб
чиқариш” заводи қуриб битказилиб, жавобгарга топширилган.
Бажарилган ишлар қиймати 16 751 661 558 сўмни ташкил қилган.
Бу ҳақда тарафлар ўртасида 2018 йил 18 декабрда ҳисоб-варақ
фактура, бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси,
шунингдек 2021 йил 09 июлда ҳисоб-варақ фактура, бажарилган
ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилган бўлиб, ушбу
ҳисоб-варақ фактуралар ҳар иккала тараф томонидан имзоланган
ва тарафлар муҳри билан тасдиқланган.
Бундан ташқари 2017 йил 30 июнь кунидан 2021 йил 09 июль
кунига қадар жами 16 751 661 558 сўмлик иш бажарилганлиги,
буюртмачи томонидан 6 713 338 275 сўм тўлов амалга оширилганлиги
ва натижада 10 038 323 283 сўм қарздорлик ҳосил бўлганлиги тўғрисида
буюртмачи ва пудратчи ўртасида 2021 йил 09 июлда ўзаросолиштириш-таққослаш далолатномаси тузилган ва ушбу ўзаро
солиштириш-таққослаш далолатномаси ҳар иккала тараф томонидан
имзоланган ва тарафлар муҳри билан тасдиқланган.
Шунга қарамасдан, жавобгар ушбу 16 751 661 558 сўмлик ишлар
учун фақатгина 2017 йил 11 августда 250 000 000 сўм, 2017 йил
14 августда 750 000 000 сўм, 2017 йил 24 августда 1 700 000 000 сўм,
2017 йил 02 августда 4 000 000 000 сўм, 2019 йил 31 майда 256 000 сўм,
4 800 000 сўм ва 2019 йил 17 июнда 7 175 709 сўм, 1 106 565 сўм жами
6 713 338 275 сўм тўлаб берган. Қолган 10 038 323 283 сўм пул маблағи
тўлаб берилмаган.
Шундан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво аризасида
жавобгардан мазкур 10 038 323 283 сўм қарздорликни ва ушбу тўловлар
кечиктирилганлиги учун 3 011 496 984 сўм пеняни ундириш сўралган.
Жавобгар эътирозларида тарафлар ўртасида тузилган пудрат
шартномасининг умумий қиймати 9 000 000 000 сўм бўлганлиги, ушбу
бажарилган қўшимча ишлар юзасидан тарафлар ўртасида келишув
расмийлаштирилиши лозим бўлса-да, бу бўйича ёзма келишув
тузилмаганлиги сабабли пудратчи мазкур қўшимча ишлар учун ҳақ
талаб қилишга ҳақли эмаслиги келтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб
чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли
қарорининг 6.2-бандида агар қўшимча ишлар қиймати сметада
кўрсатилган қурилиш умумий қийматининг ўн фоизидан ошса ва
буюртмачи бундай ишларни бажаришга рози бўлса, лойиҳа-смета
ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш келишувга кўра амалга
оширилиши
ва
бу
ҳақда
тарафлар
томонидан
келишув
расмийлаштирилиши ҳақида тушунтириш берилган.
Шу билан бирга, ФК 670-моддасининг тўртинчи – олтинчи
қисмларига кўра, пудратчи қурилиш давомида лойиҳа-смета
ҳужжатларида ҳисобга олинмаган ишларни ва шу муносабат билан
қўшимча ишларни бажариш ва қурилишнинг смета қийматини ошириш
зарурлигини аниқласа, бу тўғрида буюртмачига хабар бериши шарт.
Пудратчи буюртмачидан ўн кун ичида ўз хабарига жавоб олмаган
тақдирда, агар қонунда ёки қурилиш пудрати шартномасида бунинг
учун бошқа муддат назарда тутилган бўлмаса, тегишли ишларни
тўхтатиб, бекор туриб қолиш натижасида кўрилган зарарни
буюртмачининг зиммасига юклаши шарт. Агар буюртмачи қўшимча иш
бажариш зарурати йўқлигини исботласа, бу зарарни қоплашдан озод
этилади.
Ушбу модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларида белгиланган
мажбуриятларни
бажармаган
пудратчи,
агар
буюртмачининг
манфаатини кўзлаб, хусусан ишнинг тўхтатилиши қурилиш
объектининг нобуд бўлишига ёки шикастланишига олиб келиши
мумкин бўлганлиги муносабати билан дарҳол ҳаракат қилиш зарур
бўлганлигини исботлай олмаса, у бажарган қўшимча иши учун
буюртмачидан ҳақ тўлашни ва шу туфайли кўрилган зарарни қоплашни
талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Бундан ташқари, юқорида келтирилган Пленум қарорининг
6.4-бандида ҳам ФК 670-моддасининг олтинчи қисмига кўра агар
пудратчи қурилиш давомида лойиҳа-смета ҳужжатларида ҳисобга
олинмаган аниқланган ишлар тўғрисида буюртмачини хабардор
қилмаса ёки тегишли ишлар бажарилишини тўхтатмаса, у бажарган
қўшимча ишлар учун буюртмачидан ҳақ тўлашни ва шу туфайли
кўрилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши
тўғрисида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда эса, 2018 йил 21 июнда буюртмачи “-------------”
МЧЖ ҚК ва унинг таъсисчилари “--------------”, “-----------” МЧЖ ҳамда
пудратчи “-------------” МЧЖ томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларига
ўзгартириш тўғрисида 7-сонли қарор қабул қилинган. Аниқланишича “------------” МЧЖ ҚК таъсис шартномасининг 4.1-бандида жамиятнинг
устав капитали 450 000 АҚШ долларини ташкил этиши, шундан ўзбек
томони (яъни, “------------” МЧЖ) улуши 225 000 АҚШ долларини,
хорижий томони (яъни, “--------------”) улуши 225 000 АҚШ долларини
ташкил этиши кўрсатилган.
Бундан ташқари, мазкур қўшимча ишлар учун тарафлар ўртасида
ёзма
келишув
расмийлаштирилмаганлиги
ҳолатининг
ўзи
пудратчининг ушбу қўшимча ишлар қийматини ундириш талабини
қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди.
Чунки, юқорида келтирилган Пленум қарорининг 5-бандида агар
қурилиш пудрати шартномаси ёзма шаклда тузилмаган бўлса, тарафлар
битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини ёзма
ёхуд бошқа далиллар билан тасдиқлашлари мумкинлиги, шунга кўра,
қурилиш ишларини бажариш билан боғлиқ низони ҳал этишда
тарафлар қурилиш пудрати шартномасини оддий ёзма шаклда тузмаган
ҳолда ҳуқуқий муносабатга киришганлиги аниқланса, судлар мазкур
қарорнинг
2.3-бандида
белгиланган
қоидаларни
қўллашлари
лозимлиги; 2.3-бандида қурилиш пудрати шартномасида муҳим
шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома
тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги
ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар
қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда объектда қўшимча бажариладиган ишлар
юзасидан ёзма келишув расмийлаштирилмаган бўлса-да, мазкур ишлар
бажарилганлиги ҳамда улар айнан жавобгарни хабардор қилинган
ҳолда амалга оширилганлиги, лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартириш
киритиш тўғрисида буюртмачи ва пудратчи ўртасида келишувга
келинганлиги ишдаги далиллар ва тарафлар вакилларининг
кўрсатмалари билан тўлиқ ўз тасдиғини топди.
Юқоридагиларга кўра, суд ФКнинг юқорида қайд этилган
моддаси ва Пленум қарорида берилган тушунтиришларни, даъвогар
қўшимча бажариладиган ишлар юзасидан буюртмачини хабардор
қилганлигини, бунда тарафлар иштирокида ушбу қўшимча ишлар
бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартириш киритиш тўғрисида
келишувга келинганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгардан
10 038 323 283
сўм
асосий
қарздорликни
ундириш
талаби
қаноатлантирилиши, жавобгардан даъвогарга 10 038 323 283 сўм
бажарилган ишлар қиймати ундирилиши лозим.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
16.1-бандида бажарилган ишлар ҳақини тўлаш кечиктирилган
тақдирда, буюртмачи пудратчига кечиктирилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўловнинг 0.1 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
сумманинг 30 фоизидан ошмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Шу билан бирга, ФКнинг 326-моддасига кўра агар тўланиши
лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани
камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш ҳуқуқига эга.
Иш ҳужжатларига кўра 16 751 661 558 сўмлик ишлар
бажарилганлиги тўғрисида бажарилган ишлар далолатномаси жавобгар
томонидан имзоланган ва муҳри билан тасдиқланган, буюртмачи ва
пудратчи ўртасида лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартириш киритиш
тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса-да, умумий қиймати
9 000 000 000 сўмни ташкил қилган пудрат шартномасига қўшимча
келишув шартномаси тузилмаган.
Шунга кўра мазкур ҳолатда пудратчи фақатгина шартнома
бўйича тўланмай қолган сумма 2 286 661 725 сўмга (9 000 000 000 –
6 713 338 275) неустойка ҳисоблаши мумкин.
Чунки ФКнинг 260-моддасига кўра қонун ҳужжатлари ёки
шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки
лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган
пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Ушбу кодекснинг 262-моддасига кўра неустойка тўғрисидаги
келишув ёзма шаклда тузилиши керак.
Бироқ, ушбу 7 751 661 558 сўм бажарилган ишлар юзасидан
тарафлар ўртасида алоҳида шартнома ёки дастлабки шартномага
қўшимча келишув шартномаси тузилган бўлмаса-да ёки тарафлар
ўртасида неустойка тўғрисидаги ёзма шаклда келишув тузилган
бўлмаса-да, даъвогар томонидан жавобгардан шартнома бўйича
тўланмай қолган 2 286 661 725 сўм ва шартномасиз қўшимча
бажарилган ишлар учун 7 751 661 558 сўм жами 10 038 323 283 сўмга
нисбатан (2 286 661 725 + 7 751 661 558) пеня ҳисобланган ва
жавобгардан уни ундириш сўралган.
Шунга кўра суд мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини ҳамда
қарздор ва кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, даъво
аризасида ундириш сўралган пеняни қисман, шартнома бўйича
тўланмай қолган 2 286 661 725 сўмга нисбатан 388 732 493 сўм пеня
ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолатда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатлари ИПК
118-моддасининг талабидан келиб чиқиб, даъвонинг шартнома бўйича
тўланмай қоган 2 286 661 725 сўмнинг 30 фоизи 685 998 517 сўм
миқдордаги пеня ундириш талаби бўйича 13 719 970 сўм ва
10 038 323 283 сўм бажарилган ишлар қийматини ундириш талаби
бўйича 200 766 465 сўм жами 214 486 436 сўм давлат божи жавобгар
зиммасига, даъвонинг шартномадан ташқари бажарилган ишлар учун
7 751 661 558 сўмнинг 30 фоизи 2 325 498 467 сўм миқдордаги пеня
ундириш талаби бўйича 46 509 969 сўм давлат божи даъвогар
зиммасига юклатилиши лозим.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 176-179, 186-моддаларига амал қилиб,
суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризаси рад
қилинсин.
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “-------------” МЧЖ ҚКдан:
- даъвогар “-------------” МЧЖ фойдасига 10 038 323 283 сўм
бажарилган ишлар қиймати, 388 732 493 сўм пеня ва 24 000 сўм почта
харажатлари;
- Республика бюджетига 214 486 436 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвогар “-------------” МЧЖдан Республика бюджетига 46 509 969
сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
------------