Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2302/312 Дата решения 09.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Мухиддинов Абдурасул Рахимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тўрақўрғон тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый Ихтирочилик ва Рацианализатор фаолиятига хамкорлик маркази
Source ID 1019571 Claim ID 3123153 PDF Hash 14b5e42ff3afc3aa... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 40-моддаси онуни 40 law
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 242-моддаси онун 242 law
онун 52-моддаси онун 52 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тeл: (+99869) 421-00-43 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 9 февраль 4-1603-2302/ххххх-сонли иш Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Р.Мухиддинов раислигида, судья ёрдамчиси Д.А.Тиллабоевнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи – ХХХХХХХ нинг қарздор – ХХХХХХХ ни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган ишни аризачи вакили У.Мадаминов (2023 йил 9 февралдаги 25-00876-сонли ишончнома асосида), Мажбурий ижро бюроси Тўрақўрғон туман бўлими давлат ижрочиси хххх (2023 йил 8 февралдаги 10-99/23-сонли ишончнома асосида) қарздор вакили (рахбар) хххх иштирокида, Тўрақўрғон туман ДСИ биносида бўлиб ўтган очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Аризада баён этилишича, Тўрақўрғон туманидаги ХХХХХХХ 2023 йил 12 январь ҳолатига солиқ тўловлари ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажармасдан келган ва бюджет олдида жами 55 123 791,2 сўм қарздорликка йўл қўйган. Қарздорнинг ҳисоб рақамида пул маблағлари мавжуд бўлмасдан, солиқ қарздорлиги ундирувини қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати ҳам давлат ижрочилари томонидан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддасининг 3-банди талаблари асосида ижросиз қайтарилган. Бунга кўра, ХХХХХХХ ХХХХХХХ (кейинги матнда қарздор деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабини қувватлаб, қарздор тўлов қобилиятини йўқотганлиги сабабли уни банкрот деб топишни сўради. Суд мажлисида қарздор вакили ариза талаби тўғрилиги уни тўлашга имкони йўқлиги сабабли қонуний қарор қабул қилишни сўради. Давлат ижрочиси ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздорнинг номида ҳеч қандай мол-мулклари йўқлиги сабабли, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан ундирувчига қайтарилганлигини билдириб, қарздорни банкрот деб этироф этишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, шунингдек ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан кейин матнда - Қонун)нинг 5-моддасига кўра тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, ХХХХХХХ нинг 2023 йил 12 январь ҳолатига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича 55 123 791,2 сўм бўлган қарзи унинг ҳисоб рақамида пул маблағи шунингдек, молмулклари мавжуд бўлмаганлиги сабабли ундирилмасдан қолган. ХХХХХХХ тўлов қобилиятига эга эмаслиги, транспорт воситалари, бино-иншоотлари йўқлиги сабабли қарздорликни ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатлари давлат ижрочилари томонидан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни 40моддасининг 3-бандига кўра ижросиз қайтарилган. Қонуннинг 7-моддасига асосан қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) эга бўлади. Қонун 242-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Қонун 52-моддасининг иккинчи қисмида, суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши кераклиги назарда тутилган. Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг хатига асосан тугатиш бошқарувчиси вазифасига 4тоифали суд бошқарувчиси Мухиддинов Мирзохид Махмуджонович номзоди тавсия этилган. Қайд этилганларга асосан ҳамда қарздорнинг мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, мазкур тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаганлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг талабини асосли деб ҳисоблаб, уни банкрот деб эътироф этишни ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни, тугатиш бошқарувчиси вазифасига 4-тоифали суд бошқарувчиси Мухиддинов Мирзохид Махмуджоновични тайинлашни лозим деб топди. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандида ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши бўйича давлат божи ундирилиши, ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатлари, хусусан 900 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатлари қарздордан ундирилиши лозим. Юқоридагиларни инобатга олиб, «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 7, 52 ва 242моддаларига ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: ХХХХХХХ нинг аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор- ХХХХХХХ (СТИР 307285012) банкрот деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Тугатиш бошқарувчиси этиб 4-тоифали суд бошқарувчиси Мухиддинов Мирзохид Махмуджонович тайинлансин. Қарздорнинг бошқарув органлари тугатиш бошқарувчиси тайинланган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминласинлар. Тугатиш бошқарувчи зиммасига: - қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритишни бошланганлиги тўғрисида расмий нашрда эълон қилиш ва чоп 14 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган «Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш» Қоидалари 3-бандига мувофиқ, 2 ой муддатда тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича хулоса тақдим этиш; - тугатишга доир иш юритишни Ўзбекистон Республикаси «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида» Қонун талабларига асосан ташкил этиш ва ўтказиш, тугатишга доир иш юритиш натижалари тўғрисида маълумот, оралиқ ҳисобот тақдим этиш ҳамда якуний хисоботни 2023 йил 9 июнга қадар топшириш мажбурияти юклатилсин. ХХХХХХХ дан бюджетга 900 000 сўм давлат божи, ХХХХХХХ фойдасига тўланган 30 000 сўм суд почта харажатлари суд бошқарувчиси орқали ундирилсин. Суд харажатларини ундириш юзасидан ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши мумкин. Раислик этувчи А.Р.Мухиддинов