Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 15-0208/1211 Дата решения 09.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Жўра хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый Фарғона 1-курилиш масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1019780 Claim ID 3108715 PDF Hash 5dbd599a291e6f16... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 338-моддаси ИПК 338 law
ИПК 340-моддаси ИПК 340 law
ИПК 341-моддаси ИПК 341 law
онуннинг 41-моддаси онуннинг 41 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
15-02-08/1211-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ф.Аманов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Р.Ҳайдаров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 9 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган Фарғона вилоят судининг ходими С.Каримов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори М.Қурбонова, даъвогар вакили – А.Жураев (раҳбар)нинг иштирокида, Фарғона вилоят прокурори (“Жура” кўп тармоқли хусусий агрофирмаси манфаатида)нинг жавобгар Қиргули туман Қурилиш ишлар ва махсус ишлар бошқармасидан 102 120 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Фарғона вилоят прокурори “Жура” кўп тармоқли хусусий агрофирмаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Қиргули туман Қурилиш ишлари ва махсус ишлар бошқармаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 69 000 000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Иш кўриш жараёнида даъвогар судга қўшимча даъво аризасини тақдим этиб, жавобгардан 33 120 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Фарғона вилоят хўжалик судининг 2002 йил 5 августдаги ҳал қилув қарори билан Фарғона вилоят прокурорининг даъвоси қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 69 000 000 сўм асосий қарз ва 33 120 000 сўм пеня, жами 102 120 000 сўм ундирилган. Шунингдек, суднинг 2002 йил 27 сентябрдаги ажрими билан “Қиргули тумани қурилиш ишлари ва махсус ишлар бошқармаси” деган сўзлар “Фарғона 1-қурилиш бошқармаси” деб ўзгартирилган ва суднинг 2002 йил 5 августдаги ҳал қилув қарорига асосан барча ундирувлар жавобгар Фарғона 1-қурилиш бошқармасининг Фарғона вилоят Миллий банкдаги 202100005037436722001 ҳисоб рақамидан ундириш ҳақида ижро варақаси берилган. 1 15-0208/1211 Суднинг 2002 йил 11 октябрдаги ижро усулини ўзгартириш тўғрисидаги ажримига асосан Фарғона вилоят хўжалик судининг 2002 йил 5 августдаги ҳал қилув қарорининг ижро этиш усули ўзгартирилиб, даъвогар фойдасига ундирилган 102 120 000 сўм миқдордаги ундирув жавобгарнинг мол-мулкига қаратилган. 2021 йил 21 октябрда даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддатини тиклаш ва дубликат беришни сўраган. Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 17 ноябрдаги ажрими билан аризани қаноатлантириш рад этилган. Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 13 январдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2021 йил 17 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда 2021 йил 17 ноябрдаги ажримни бекор қилиб, аризани қаноатлантиришни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда суд ўзининг ажримида суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар ва МИБ Фарғона шаҳар бўлими ходимлари суд мажлисига келмаганлиги ҳақида важ келтирганлиги, лекин суд албатта уларни чақиртириб, важларини эшитиши лозим бўлганлиги, суд ўзининг ташаббуси билан шаҳар ҳокимлиги мутасадди ходимларини чақиртириб, иш ҳолати бўйича уларнинг хулосаларини олиши шарт бўлганлиги, лекин суд даъвогарнинг илтимосномасини инобатга олмаганлиги, суд ўзининг ажримида ундирувчи белгиланган муддатни ўтказиб юборган деган асоссиз хулосага келганлиги, ваҳоланки даъвогар томонидан муддат ўтказиб юборилмаганлиги, Кадастр палатаси расмий хатида билдирганида даъвогар ижро варақасини қасддан йуқотилганлигидан хабардор бўлганлиги, бунга қадар ҳужжатлар тўплами вилоят прокуратурасига текширувга олинганлигини билдирганлиги, суд ўзининг ажримида “МИБ Фарғона шаҳар бўлимининг “Ҳимоядасиз” адвокатлик ҳайъати адвокатига берилган жавоб хатида вилоят хўжалик судининг 2002 йил 5 августдаги ҳал қилув қарори бўйича ижро ҳужжати иш юритувга келиб тушмаганлиги маълум қилинган” деб қайд қилганлиги, даъвогар шундагина ижро ҳужжатлари тўпламлари йуқотилганлигидан хабардор бўлганлиги, ҳўжалик судининг ҳал қилув қарори ҳозирги кунга қадар қонуний кучда турганлигини билганлиги ҳолда суд унинг ижроси таъминланиши лозимлиги ва тадбиркорнинг ҳуқуқларини бузилганлиги ҳамда уни ҳимоя қилиши лозим бўлганлиги, судья томонидан суд ижро ҳужжати учун маъсул шахс ва ижро ҳужжатини йуқотганлиги учун жавобгарлик масаласини кўриши ва ҳуқуқий баҳо бериши лозим бўлганлиги, ваҳоланки иқтисодий суд томонидан ўзи чиқарган ҳал қилув қарори ва ажрими ижросини таъминланмаганлигини кўрсатган. Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд ҳужжати асосида агрофирмага бино-иншоотлар берилганлиги ва кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилганлиги, жавобгарнинг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида прокуратура органи томонидан барча ҳужжатлар олиб қўйилганлиги, даъвогар 2 15-0208/1211 бир неча маротаба кадастр органига мурожаат қилганлиги, аммо ерга ҳужжат расмийлаштириб берилмаганлиги, шунинг учун ижро варақасининг дубликати кераклиги, 2002 йилда ижро варақаси суд ижрочисига ижро қилиш учун топширилганлиги, ижро иши узоқ муддатга чўзилганлиги, аввал, суд ижрочиси қарздордан 62 млн.сўм ундириб берганлиги, кейин хатланган мол-мулк савдода сотилмаганлиги сабабли суд ижрочиси агрофирмага қабул қилишни таклиф қилганлиги, даъвогар рози бўлиб, бу ҳақда хат берганлиги, аммо, топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилмаганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни ва ижро варақаси дубликатини беришни сўради. Жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришлари ҳамда прокурорнинг шикоятни қаноатлантиришни рад этиш ва суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги фикрини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 338-моддасининг биринчи қисмига кўра, ижро варақаси суд ҳужжати қонуний кучга кирган кундан эътиборан ёки суд ҳужжатининг ижроси кечиктирилган ёки бўлиб-бўлиб ижро этилган тақдирда, муддат тугаган кундан эътиборан уч йил ичида ижрога тақдим этилиши мумкин. ИПК 340-моддасининг биринчи қисмига биноан, ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддатини ўтказиб юборган ундирувчи ижро варақасини берган судга ёки у ижро этиладиган жойдаги судга ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишга ҳақли. Шунингдек, ИПК 341-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, ижро варақаси (суд буйруғи) йўқотилган тақдирда, уни берган суд ундирувчининг аризасига кўра ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериши мумкин. Ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериш тўғрисидаги ариза ижро варақасини (суд буйруғини) ижрога тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтгунига қадар берилиши мумкин, бундан ижро варақаси (суд буйруғи) давлат ижрочиси ёки ижрони амалга оширувчи бошқа шахс томонидан йўқотилган ва бу ҳақда ундирувчига ижро варақасини (суд буйруғини) ижрога тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан сўнг маълум бўлган ҳоллар мустасно. Ушбу ҳолларда ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериш тўғрисидаги ариза ижро варақаси (суд буйруғи) йўқотилганлиги ундирувчига маълум бўлган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. 3 15-0208/1211 ИПКнинг мазкур нормаларига кўра, ижро варақаси (суд буйруғи) йўқотилган тақдирда, унинг дубликати берилиши мумкин. Бироқ, даъвогар томонидан ижро варақаси йўқотилганлиги ҳолати исботлаб берилмаган. Аксинча, даъвогар томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар ва даъвогар раҳбарининг суд мажлисида берган тушунтиришларига кўра, суд томонидан берилган ижро варақаси асосида қўзғатилган ижро иши юритиш жараёнида суд ижрочиси қарздордан 62 млн.сўм ундириб берган, қарздорнинг хатланган мол-мулки савдода сотилмаганлиги сабабли суд ижрочиси ушбу мулкларни агрофирмага топширган, 2014 йилда даъвогарнинг бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқи кадастр органи томонилдан рўйхатга олинган ва бу ҳақда 2014 йил 2 октябрда FA 0017098-сонли гувоҳнома берилган. Ушбу гувоҳномада даъвогарнинг бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқи суд қарори асосида рўйхатга олганлиги қайд қилинган. Демак, ижро варақаси йўқотилмаган, балки ижро ҳужжати амалда ижро этилганлиги сабабли суд ижрочиси томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан ижро иши юритиш тамомланган. МИБ Фарғона шаҳар бўлимининг 2021 йил ноябрь ойидаги 604/21-сонли хатида МИБ ташкил қилиниши муносабати билан тугатилган Суд департаментининг суд ижрочилари бўлимининг иш юритувидаги ижро ҳужжатларининг инвентаризация натижаларига кўра 2002 йил 5 августдаги ҳал қилув қарори бўйича ижро ҳужжати қолдиқ бўлиб ўтмаган ва 2021 йил 11 ноябрь ҳолатига ушбу ижро ҳужжати МИБ бўлимининг иш юритувига келиб тушмаганлиги маълум қилган. МИБнинг ушбу хати билан ҳам 2002 йил 5 августдаги ҳал қилув қарори амалда ижро этилганлиги сабабли суд ижрочиси томонидан ижро иши юритиш тамомланганлиги тасдиқланади. Баён этилгандан кўринадики, биринчи инстанция суди процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ижро варақасининг дубликатини бериш ҳақидаги аризани қаноатлантиришни рад этган. Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди асосли равишда биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги асосли тўхтамга келган. ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. Ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган. 4 15-0208/1211 Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини эса ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади ва даъвогар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Шунингдек, даъвогардан Олий суд депозит рақамига ишни кассация тартибида видеконференцалоқа режимида кўриб чиқишбилан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилади. процессуал кодексининг 118, 301, 303 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Жура” кўп тармоқли хусусий агрофирмасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 17 ноябрдаги ажрими ва Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 13 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Жура” кўп тармоқли хусусий агрофирмасидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов И. Таджиев 5 15-0208/1211