← Назад
Решение #657445 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| ИПК | 220 | — | law | |
| ИПК | 217 | — | law | |
| ИПК | 222 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| суд СК | 111 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский район,
г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 9 февраль
№ 4-1603-2301/322
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья
ёрдамчиси Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, Тўрақўрғон туман
давлат солиқ инспекциясининг жавобгар – «GULI RA’NO DILOROM» хусусий
корхонасининг банкдаги ҳисобварақ операцияларини тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризасини аризачи вакили Р.Миллаев (ишончнома асосида)
иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
аризада баён этилишича, Наманган вилоят давлат солиқ бошқармаси
(кейинги матнда аризачи деб юритилади) томонидан «GULI RA’NO
DILOROM» хусусий корхонаси (кейинги матнда жавобгар деб юритилади)га
ўзига тегишли бўлган кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат
кадастр агентлигида белгиланган тартибда ҳамда ўз кўчмас мулкига эга
бўлмаган ҳолларда, кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ёки текин
фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларининг
ijara.soliq.uz электрон тизимида ҳисобга қўйиш лозимлиги тўғрисида
хабарнома юборилган бўлсада, ушбу солиқ мажбуриятини бажармаган.
Аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг Солиқ
кодексининг 111-моддаси учинчи қисми 4-банди бўйича солиқ хисоботини
белгиланган муддатида тақдим этмаганлиги сабабли банкдаги ҳисобварақ
операцияларини ўн кундан кўпроқ муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд муҳокамасида аризачи вакили ўз талабини қувватлаб, жавобгар
суд кунига қадар мавжуд камчиликларни ихтиёрий бартараф этганлигини
билдириб, қонуний тўхтамга келишни сўради.
Жавобгар вакили суд муҳокамасида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра,
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
қўзғатиш ҳамда ишни суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги 2023 йил
27 январдаги ажрими жавобгарга электрон шаклда юборилган.
Бундан кўринадики, жавобгар суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
белгиланган тартибда хабардор қилинган.
ИПК 220-моддасининг биринчи қисмида суд ишда иштирок этувчи
шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда
белгиланган тартибда хабардор қилиши, бунда суд аризачининг
зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли эканлиги, суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини
мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик
қилмаслиги белгиланган.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (кейинги матнда СК деб
юритилади) 82-моддасига асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи хисобга
олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон
шаклда ушбу кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим
бўлган ҳужжатлар билан тақдим этилади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачи томонидан жавобгарга СК
талабларига қатъий риоя этиш, хусусан Солиқ кодексининг 111-моддаси
учинчи қисми 4-банди бўйича солиқ хисоботини белгиланган муддатида
тақдим этиш юзасидан юборилган талабнома мазмунидаги хабарномалар
электрон шаклда солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилган.
Бироқ, солиқ ҳисоботлари солиқ тўловчи томонидан қонун ҳужжатларида
белгиланган муддатларда тақдим этилмаган.
СК 111-моддасининг биринчи қисмига кўра, солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар
ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб
туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд
томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан
қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Шу модда учинчи қисмининг 1-бандида ушбу солиқ тўловчи (солиқ
агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи
бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан
кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг
(солиқ
агентларининг)
солиқ
мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун қўлланилиши мумкинлиги назарда
тутилган.
ИПК 217-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисида
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш
ҳуқуқий таъсир чораси эканлиги назарда тутилган.
ИПК 222-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суднинг ҳал қилув қарори ушбу
Кодекснинг 21-бобида белгиланган қоидаларга кўра суд томонидан қабул
қилинади.
Юқоридагилардан кўринадики, аризачининг талаби қонунчиликка
мувофиқ асосли қўйилган. Бироқ, суд жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи
суд муҳокамасига қадар топширилганлиги, мавжуд камчилик ихтиёрий
бартараф этилганлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантириш рад
этишни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Бироқ «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 9-моддасининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий
судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Шунга кўра, суд иш
бўйича давлат божи ундирмасликни лозим топди.
Бинобарин, суд СК 111-моддаси, ИПК 118, 165, 176, 177, 220, 221, 222моддаларининг талабларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Тўрақўрғон туман давлат солиқ инспекциясининг аризаси
қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун муддатда
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан норози тараф қонунда белгиланган
тартибда шикоят қилиши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров