← Назад
Решение #657453 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 68 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ
ҚИЛУВ
ҚАРОРИ
2023 йил 09 февраль 4-1001-2202/---------сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья ------- раислигида,
судья ёрдамчиси --------- котиблигида, даъвогар Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси “------------”
МЧЖ манфаатида жавобгар “------------” МЧЖ ҳисобидан 26 321 000 сўм
асосий қарз, 13 160 500 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
даъвогар вакиллари ------ (09.02.2023 йилдаги 1-сонли ишончнома
асосида), -------- (09.02.2023 йилдаги 2-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакили -------- (09.02.2023 йилдаги 09/02-сонли ишончнома
асосида) иштирокида очиқ суд мажлисида ўз биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“------------” МЧЖ (сотувчи) ва “------------” МЧЖ (харидор) ўртасида
13.01.2022 йилда умумий қиймати 47 500 750 сўм бўлган 1-сонли
олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар сотувчи
томонидан шартноманинг 1.1-бандида назарда тутилган миқдор ва
қийматда қурилиш махсулотлари (0251700500100000- клинец)
жавобгарга етказиб бериши, жавобгар эса маҳсулот учун 100 фоиз
олдиндан тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома бўйича даъвогар сотувчи томонидан ўз
мажбуриятлари бажарилиб, жавобгарга 47 500 750 сўмлик маҳсулот
етказиб берилганлиги, лекин жавобгар томонидан маҳсулот қиймати
тўлиқ тўлаб берилмаганлиги ва натижада 26 321 000 сўм асосий
қарздорлик вужудга келганлиги важлари билан Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси “------------”
МЧЖ манфаатида судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар “------------”
МЧЖ ҳисобидан 26 321 000 сўм асосий қарз, 13 160 500 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъво
талабларини қўллаб-қувватлаб, ушбу қарздорлик аввалги йиллардаги
бошқа шартномалардан қолдиқ бўлиб келаётган қарздорлик
таъкидлаб,
суддан
даъво
талабларини
тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъвогарнинг
даъво талабларига нисбатан эътироз билдириб, ҳақиқатанҳам тарафлар
ўртасида 13.01.2022 йилда умумий қиймати 47 500 750 сўм бўлган
1-сонли олди-сотди шартномаси тузилганлиги ва ушбу шартномага
асосан 25.04.2022 йилдаги 4/6-сонли ҳисоб-варақ фактура орқали
47 500 750 сўмлик маҳсулот тўлиқ етказиб берилганлиги ҳамда ушбу
маҳсулот харидор томонидан тўлиқ қабул қилиб олинганлиги, бироқ
14.01.2022 йилдаги 236-сонли тўлов топшириқномаси билан 20 000 000
сўм, 14.03.2022 йилдаги 271-сонли тўлов топшириқномаси билан
17 500 000 сўм, 25.03.2022 йилдаги 290-сонли тўлов топшириқномаси
билан 10 000 000 сўм ва 08.09.2022 йилдаги 410-сонли тўлов
топшириқномаси билан 5 000 000 сўм жами 52 500 000 тўлов амалга
оширилганлигини билдириб, бу ҳақдаги тўлов топшириқномаларини
судга тақдим қилиб, суддан даъвогарнинг даъво талабларини рад
қилишни сўради.
Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг важларини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қаноатлантиришни рад қилишни, суд харажатларини
даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари олди-сотди
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида 13.01.2022 йилда
умумий қиймати 47 500 000 сўм бўлган 1-сонли олди-сотди шартномаси
тузилган.
Ушбу шартнома шартларидан келиб чиқиб даъвогар томонидан
25.04.2022 йилдаги 4/6-сонли ҳисоб-варақ фактурага асосан 47 500 750
сўмлик қурилиш маҳсулоти клинец жавобгарга етказиб берилган.
Даъвогар ўзининг даъво аризасида жавобгарга ушбу даъвонинг
асоси сифатида келтирилган тарафлар ўртасида тузилган 13.01.2022
йилдаги умумий қиймати 47 500 750 сўм бўлган 1-сонли олди-сотди
шартномасига асосан 47 500 750 сўмлик маҳсулот етказиб
берилганлиги, лекин жавобгар томонидан маҳсулот қиймати тўлиқ
тўлаб берилмаганлиги ва натижада 26 321 000 сўм асосий қарздорлик
вужудга келганлигини баён қилган.
Аниқланишича жавобгар томонидан даъвогарга 14.01.2022
йилдаги 236-сонли тўлов топшириқномаси билан 20 000 000 сўм,
14.03.2022 йилдаги 271-сонли тўлов топшириқномаси билан 17 500 000
сўм, 25.03.2022 йилдаги 290-сонли тўлов топшириқномаси билан
10 000 000 сўм ва 08.09.2022 йилдаги 410-сонли тўлов топшириқномаси
билан 5 000 000 сўм жами 52 500 000 тўлов амалга оширилган,
жавобгарнинг даъвогар олдида 13.01.2022 йилдаги 1-сонли умумий
қиймати 47 500 750 сўм бўлган 1-сонли олди-сотди шартномаси бўйича
қарздорлиги мавжуд эмас.
Суд мажлисида даъвогар томонидан ушбу қарздорлик тарафлар
ўртасида аввалги йилларда тузилган бошқа шартномалардан қолдиқ
бўлиб келаётган қарздорлик эканлиги таъкидланди.
Бироқ даъвогар томонидан ишни кўриш чоғида даъвонинг
асосини ёки предметини ўзгартириш тўғрисида қўшимча даъво аризаси
тақдим этилмади, шунингдек ушбу 26 321 000 сўм қарздорликни
исботловчи далиллар, шартнома, ҳисоб-фактуралар, ишончномалар ва
бошқа шу каби даъво талабини асословчи ҳужжатлар тақдим этилмади
ва даъвонинг асоси исботлаб берилмади. Қолаверса жавобгар
томонидан суд мажлисида ушбу қарздорлик тан олинмади.
ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари
билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Бундай ҳолатда, даъвогар томонидан ўз талабларига асос қилиб
келтирган ҳолатларни ва даъвонинг асоси исботлаб берилмади, шунга
кўра даъвогарнинг даъво талаблари асоссиз бўлиб ҳисобланади ва уни
қаноатлантиришни рад этиш лозим.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан давлат божи ва почта харажати даъвогар
зиммасида қолдирилиши лозим.
Бинобарин, ФКнинг 234, 236, 333-моддалари ва ИПК 118, 176-179,
186-моддаларига амал қилиб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар “------------” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 789
630 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта
харажати зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақа берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
------------