← Назад
Решение #657500 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 210 | — | code_article | |
| онуни | 5 | — | law | |
| онуни | 12 | — | law | |
| онун | 86 | — | law | |
| онуни | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 09 февраль
4-1103-2201/2388-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSнинг
раислигида, судья ѐрдамчиси K.K.KKKKKKKнинг котиблигида, аризачи
Қуйичирчиқ туман XXXXXXXXXXXXXXXXXXнинг қарздор "XXXXXXXXXXX"
масъулияти чекланган жамиятини умумий тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги
аризани тарафлардан аризачи Қуйичирчиқ туман XXXXXXXXXXXXXXXXXX
ишончли
вакили
XXXXXXXXXX
(ишончнома
асосида),
қарздор
"XXXXXXXXXXX" масъулияти чекланган жамияти муваққат бошқарувчиси
XXXXXXXXXлар иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Қуйичирчиқ туман XXXXXXXXXXXXXXXXXX (кейинги ўринларда
"аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат этиб, қарздор
"XXXXXXXXXXX" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "қарздор"
деб юритилади)ни умумий тартибда банкрот деб топишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 26 декабрдаги ажримига асосан ариза иш юритишга қабул
қилиниб, ыарздор "XXXXXXXXXXX" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
кузатув таомили қўлланилиб, жамиятнинг муваққат бошқарувчиси этиб
XXXXXXXX тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва
рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (собиқ) томонидан XXXXXXXXга
XXXXйил
10
августдаги
№XXXXXXX-сонли
гувоҳномага
асосан
1-тоифали суд бошқарувчилик аттестати берилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи
Қуйичирчиқ туман
XXXXXXXXXXXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXXXXX аризадаги
важларни такрорлаб, жамиятнинг 2022 йил 18 ноябрь ҳолатига бюджет ва
бюджетдан ташқари жамғармалар олдида 56.687.549 сўм вужудга келган қарздорлик
тўлиқ қопланганлигини, бугунги кун ҳолатига банкротлик аломатлари йўқлигини
билдирди.
Суд муҳокамасида сўралган қарздор "XXXXXXXXXXX" масъулияти
чекланган жамияти муваққат бошқарувчиси XXXXXXXXX кузатув жараѐнлари
бўйича хужжатларни тақдим этиб, бошқа кредиторлардан мурожаатлар келиб
тушмаганлигини, бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги
қарздорлиги қопланганлигини баѐн қилди.
Қарздор тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок
этмади ҳамда ариза юзасидан ўз эътирозларини билдирмади.
Бироқ, иш ҳужжатларида суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд.
Бундай ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини инобатга
олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Суд, тўпланган иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, суд
муҳокамасида иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
қуйидагиларга асосан аризани рад қилишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 210-моддасида
юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар ушбу
кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, қонун ҳужжатларида белгиланган
хусусиятларни эътиборга олган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилиши белгилаб
қўйилган.
"XXXXXXXXXXX" масъулияти чекланган жамияти 2021 йил 25 январда
ташкил этилиб, 940706-сонли реестр тартиб рақами билан рўйхатга олинган ва солиқ
тўловчи сифатида XXXXXXXXXXXXX-сонли (СТИР) рақам берилган.
Жамиятнинг юридик манзили сифатида: Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ
тумани, Ўзбекистон ҚФЙ, Дўстлик маҳалласи, Мевазор кўчаси манзили
кўрсатилган.
Қарздорнинг устав фонди 5.100.000 сўмни ташкил этиши белгиланган бўлиб,
жамиятнинг ИФУТ коди XXXX бўлиб асосий фаолият тури бетондан қурилиш
материаллари ишлаб чиқаришдан иборат бўлган.
"XXXXXXXXXXX" масъулияти чекланган жамиятига раҳбар бўлиб Исаков
Кудратулло Абдусаттарович ишлаб келмоқда ва у томонидан барча молиявий ҳамда
хўжалик фаолиятини амалга оширилмоқда.
Муваққат (суд) бошқарувчи томонидан суднинг 2022 йил 26 декабрдаги
ажримига асосан "XXXXXXXXXXX" масъулияти чекланган жамиятида банкротлик
иши қўзғатилиб унга нисбатан кузатув таомили қўлланилганлиги ва қарздорда
кузатув таомили бўйича ишларни олиб бориш учун муваққат (суд)
бошқарувчисининг тайинланганлиги, кредиторлар томонидан билдириладиган
талаблар ўттиз кун муддатда ичида қабул қилиниши ҳамда қарздорга нисбатан
банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш юзасидан белгиланган суд мажлиси ва
кредиторларнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилиш санаси ва жойи бўйича расмий
эълони Республика "Биржа" рўзномасининг 10.01.2023 йилдаги 1 (XXX) сонида чоп
этилган.
"XXXXXXXXXXX" масъулияти чекланган жамияти муваққат бошқарувчиси
этиб XXXXXXXXXнинг 2023 йил 09 февралдаги молиявий таҳлиларидан
кўринишича, "XXXXXXXXXXX" масъулияти чекланган жамиятига хизмат
кўрсатувчи Қуйичирчиқ туманидаги АТБ "Ипотека банки" XXXXXX (МФО: XXX
)да қарздорнинг асосий ҳисоб рақами XXXXX эканлиги аниқланган.
Шунингдек, қарздор тугатиш (суд) бошқарувчиси томонидан қарздорнинг
мол-мулклари ва дебиторлик-кредиторлик қарзларига аниқлик киритиш мақсадида
тегишли тошкилотларга мурожаатлар юборилган бўлиб, ушбу мурожаатлар
юзасидан тегишли тартибда жавоб хатлари олинган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро
бюроси XXXXXнинг 23.01.2023 йилдаги XX-сонли маълумотига асосан қарздорга
нисбатан 10 та жами 48.226.569 сўмлик ижро хужжатлари бўлим иш юритувида
мавжудлиги маълум қилинган.
Тугатиш жараѐнида солиқ идоралардан олинган қарздор томонидан охирги
маротаба топширилган бухгалтерия хисоботлари ўрганилганда, жумладан қарздор
2021 йил якуни билан топширилган бухгалтерия балансида асосий воситалари қайд
этилмаганлиги ҳамда 33.881.70 минг сўмлик дебитор маблағлари мавжудлиги қайд
этилган.
Қарздор "XXXXXXXXXXX" масъулияти чекланган жамиятининг молияивй
аҳволи ўрганилганида, 2023 йил 05 январь ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари
жамғармалар олдида кредиторлик қарздорлиги жами 58.213.410.07 сўмни ташкил
қилган.
Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги
Қонунининг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан
иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг
пул
мажбуриятлари
бўйича
кредиторлар
талабларини
қаноатлантиришга ва (ѐки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини
бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи
чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, ушбу моддада
назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаѐтганда, жисмоний шахслар, шунингдек
якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб
чиқилаѐтганда қўлланилмаслиги;
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қондиришга ва (ѐки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир
эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ѐки) тўловлар мажбурияти юзага келган
кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг
банкротлик аломатлари деб эътироф этилади.
Кузатув жараѐнида қарздорнинг 2023 йил 09 февраль ҳолатига қарздор
"XXXXXXXXXXX" масъулияти чекланган жамиятининг бюджет ва бюджетдан
ташқари жамғармалар олдидаги 58.213.410.07 сўм кредиторлик қарздорлиги
қопланганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги
Қонунининг
12-моддасида
тўловга
қобилиятсизлик
тартиб-таомиллари
қўлланилаѐтганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши
ѐки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилиши, суд қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул
қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда
қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмаслиги, қарздорга нисбатан
бажариладиган барча ҳаракатлар кредиторлар номидан кредиторлар йиғилиши ѐки
кредиторлар қўмитаси томонидан амалга оширилиши, кредиторлар йиғилишида ѐки
кредиторлар қўмитасида қарздор ходимларининг вакили, суд бошқарувчиси,
қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ѐки қарздор мол-мулки эгасининг
вакили овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этиши, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
ишда ягона кредитор иштирок этган ҳолларда кредиторлар йиғилишининг мутлақ
ваколатларига тааллуқли қарорларни қабул қилишни шу кредиторнинг ўзи амалга
ошириши, кредиторлар йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига қуйидаги
қарорларни қабул қилиш киради: келишув битими тузиш тўғрисидаги қарор;
кредиторлар қўмитаси аъзоларини сайлаш, қўмитанинг миқдорий таркибини
белгилаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги
қарор; суд санацияси ѐки ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ва
ууларнинг муддатини узайтириш ѐки муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги
илтимоснома билан судга мурожаат этиш ҳақидаги қарор; қарздорни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш ѐки қарздорнинг
фаолиятини тўхтатмасдан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритиш тартиб-таомилини бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат
этиш тўғрисидаги қарор; суд санацияси режасини тасдиқлаш ҳамда қарзларни тўлаш
жадвалини маъқуллаш ҳақидаги қарор; ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш
тўғрисидаги қарор. Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган қоидалар
жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб
чиқилаѐтганда қўлланилмайди. Ушбу модда бешинчи қисмининг тўртинчи ва
бешинчи хатбошиларида назарда тутилган, кредиторлар йиғилишининг мутлақ
ваколатлари жумласига киритилган қарорлар, ушбу Қонун 86-моддасининг учинчи
қисмида назарда тутилган қарздорнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги муваққат
бошқарувчининг хулосаси асосида қабул қилиниши мумкинлиги назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида"ги Қонунининг 55-моддасида тўловга қобилиятсизлик аломатлари
аниқланмаганда суд қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарор
қабул қилиши белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, қарздор ""XXXXXXXXXXX" масъулияти
чекланган жамияти томонидан тўловга қобилятсизлик аломатлари бартараф этилиб,
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар
кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганлигини инобатга олиб,
аризани қаноатлнтиришдан рад қилишни, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг
118-моддасига мувофиқ, давлат божи харажатини қарздор зиммасига юклашни,
почта харажати аризачи томонидан тўланганлигини инобатга олишни, лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги
Қонунининг 12, 51, 55, 177-моддлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 187, 210-моддаларини қўллаб суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Аризачи Қуйичирчиқ туман XXXXXXXXXXXXXXXXXXнинг қарздор
"XXXXXXXXXXX" масъулияти чекланган жамиятини умумий тартибда банкрот
деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантиришдан рад қилинсин.
Қарздор "XXXXXXXXXXX" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 900.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Почта харажати аризачи томонидан тўланганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
SSSSSSSSS