← Назад
Решение #657501 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| ИПК | 107 | 1 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZINTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190100, Termiz, Istiqlol street, 67
190100, Termizshahri,
Istiqlolko’chasi, 67
Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25
e-mail: i.termiz@sud.uz
А Ж Р И М
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
сонли иш
2023 йил 09 февраль
4-1901-2302/389-
Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси С.Б.Қултўраев
раислигида, З.Казиеванинг котиблигида, банк вакили Ю.Бобоярова
(ишончнома асосида), жавобгар раҳбари С.Султонов иштирокида,
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармаси “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ манфаатида
жавобгар “ORAVIT CERAMIC” масъулияти чекланган жамияти ва
“Иброхим Парвиз” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан судга
киритган даъво аризасини Термиз туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ манфаатида жавобгар
“ORAVIT CERAMIC” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
муддати ўтган кредит қарздорлиги 1000000000 сўм, муддати ўтган
кредит қарздорлиги 200000000 сўм, муддати ўтган кредит фоиз
қарздорлиги 131172000 сўм, жами 1331172000 сўм ва почта
харажатини ундириш, ундирувни “Иброхим Парвиз” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган Бойсун тумани, Ариқ уста
МФЙ, Ҳаёт Абадий кўчаси,
2-манзилгоҳда
жойлашган кутубхона ва интернет кафе биноларига қаратиш,
“Иброхим Парвиз” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
бўлган Бойсун тумани, Ариқ уста МФЙ, Ҳаёт Абадий кўчаси, 2манзилгоҳда жойлашган кутубхона ва интернет кафе биноларини
бошланғич баҳосини, шу вақтда кредитнинг қолдиғи 624169484
сўмни ташкил этган ва навбатдаги гаровга баҳоланиб олинганлиги
сабабли 899788145 сўмга баҳолашни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси
талабига асосан палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топади.
этиб, тасдиқлаб беришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар раҳбари банк билан тузилган медиатив
келишувни тасдиқлаб беришни сўради.
ИПКнинг 131-моддасига кўра, тарафлар низони медиатив келишув
битимини тузиб ҳал этиши мумкин.
Медиатив келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш
бўйича тузилиши мумкин.
Медиатив келишув биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар
тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 15моддасига мувофиқ, медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида
қўлланилади. Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд
тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд
алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида
қўлланилиши мумкин.
Ушбу қонуннинг 16-моддасига асосан, медиацияни қўллаш
тўғрисидаги келишув шартномадаги унинг таркибий қисми бўлган
шарт тарзида ёки алоҳида келишув тарзида ёзма шаклда тузилади.
Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда тарафлар ўртасида
келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёки муайян
низолар медиация тартиб-таомилини амалга ошириш йўли билан ҳал
этилиши кераклиги ҳақидаги қоида бўлиши лозим.
Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда низо предмети
ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби
тўғрисидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш билан
боғлиқ харажатларда тарафларнинг иштирок этиш шартлари
ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш муддатлари
тўғрисидаги маълумотлар бўлиши мумкин.
“Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига кўра, низо
медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда,
тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив
келишув тузилган ҳоллар мустасно.
ИПК 107-моддасининг 1-қисми 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суди даъвони
кўрмасдан қолдиради.
Суд, тақдим этилган медиация келишуви ҳамда иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, тарафлар ўртасида имзоланган медиация келишуви
қонун талаблари асосида расмийлаштирилган деб топиб, даъвони
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Медиация
тўғрисида”ги
Қонуннинг
15,
16,
17-моддалари,
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 130, 131, 195моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармаси “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ манфаатида
жавобгар “ORAVIT CERAMIC” масъулияти чекланган жамияти ва
“Иброхим Парвиз” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан судга
киритган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
С.Б.Қултўраев