Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2301/498 Дата решения 09.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат “Алоқабанк” Ответчик / Подсудимый “BOYCHIBOR XALQOBOD” хусусий корхонаси
Source ID 1034064 Claim ID 3153173 PDF Hash 4e4ccc00611e0670... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 279-моддаси аролик кодекси 279 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190111, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 9 февраль 4-1901-2301/498-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакили – Ж.Рахманов (ишончномага асосан), жавобгарлар вакили – И.Эшмаматов (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят худудий бошқармасининг даъвогар АТ “Алоқабанк” манфаатида, жавобгарлар “BOYCHIBOR XALQOBOD” хусусий корхонаси, “MOVARAUNNAXR SURXON” масъулияти чекланган жамияти ва “SURXON FORTUNE TRADE” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят худудий бошқармаси даъвогар АТ “Алоқабанк” манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 апрелдаги 4-1901-2203/355-сонли иқтисодий иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорига асосан жавобгарлар “BOYCHIBOR XALQOBOD” хусусий корхонаси ва “MOVOROUNNAXR SURXON” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогарга 1703133000 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоиз қарздорликларини ва 21600 сўм почта харажати жами 1703154600 сўм қарздорликлар ундирувини жавобгар “SURXON-FORTUNE-TRADE” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри, Ислом Каримов кўчаси 154-манзилгоҳда жойлашган 2-сонли савдо дўкони биноси 0001-литерда 5 хонадан иборат фойдаланиш майдони 149,56 кв.м., умумий майдони 149,56 кв.м.дан иборат бўлган савдо дўкони биносига қаратишни сўраган. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгарлар вакили даъвога эътирози йўқлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Судда аниқланишича, даъвогар АТ “Алоқабанк” ва “BOYCHIBOR XALQOBOD” хусусий корхонаси ўртасида 2018 йил 24 февраль куни 26-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра, банк томонидан жавобгарга 6 йил муддатга 24 фоиз устама тўлаш шарти ва 24 ой имтиёзли давр билан Меҳмонхона биноси қуриш учун 2000000000 ( икки миллиард) сўм миқдоридаги кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномасига асосан кредитни қайтариш графиги тузилган бўлиб, кредит шартномасининг узилмас қисми сифатида бўлган иловасини ҳар иккала томон имзолаган. Тарафлар ўртасида 02.04.2020 йилда тузилган 1-сонли қўшимча келишув шартномасига асосан 26-сонли кредит шартномасининг 1.3-банди ўзгартирилиб, асосий қарзни қайтариш бўйича қўшимча равишда 2020 йил апрель-сентябрь ойларига қадар имтиёзли давр беришга келишилган. Кредит таъминоти учун “MOVOROUNNAXR SURXON” масъулияти чекланган жамиятининг 24.02.2018 йилдаги 01-сонли кафиллик шартномаси тақдим этилган. Мазкур шартномага кўра, “MOVOROUNNAXR SURXON” масъулияти чекланган жамияти “BOYCHIBOR XALQOBOD” хусусий корхонасининг банк олдидаги 2000000000 сўмлик қарз мажбуриятини бажаришни ўз зиммасига олган. Банк кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини бажарган, бироқ, қарздор кредит шартномасида кўрсатилган кредитни қайтариш жадвалига амал қилмаган ва ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 апрелдаги 41901-2203/355-сонли ҳал қилув қарори билан, даъвогар фойдасига жавобгарлар “BOYCHIBOR XALQOBOD” хусусий корхонаси ва “MOVOROUNNAXR SURXON” масъулияти чекланган жамиятидан (2000000000 сўм чегарасида) солидар тартибда 1480690000 сўм асосий кредит қарзи, 222443000 сўм кредит фоизи, жами 1703133000 сўм қарздорлик ва 21600 сўм почта харажати ундирилган. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин 2022 йил 21 июнда тузилган ипотека шартномасига асосан жавобгар “SURXON-FORTUNE-TRADE” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри, Ислом Каримов кўчаси 154-манзилгоҳда жойлашган 2-сонли савдо дўкони биноси 0001-литерда 5 хонадан иборат фойдаланиш майдони 149,56 кв.м., умумий майдони 149,56 кв.м.дан иборат бўлган савдо дўкони биноси 2018 йил 24 февраль куни 26-сонли кредит шартномасининг таъминоти сифатида гаровга қўйилган. Шундан сўнг, палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 апрелдаги 4-1901-2203/355-сонли иқтисодий иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорига асосан жавобгарлар “BOYCHIBOR XALQOBOD” хусусий корхонаси ва “MOVOROUNNAXR SURXON” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогарга 1703133000 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоиз қарздорликларини ва 21600 сўм почта харажати жами 1703154600 сўм қарздорликлар ундирувини жавобгар “SURXON-FORTUNE-TRADE” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри, Ислом Каримов кўчаси 154-манзилгоҳда жойлашган 2-сонли савдо дўкони биноси 0001-литерда 5 хонадан иборат фойдаланиш майдони 149,56 кв.м., умумий майдони 149,56 кв.м.дан иборат бўлган савдо дўкони биносига қаратишни сўраган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасидаги мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб, Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 апрелдаги 4-1901-2203/355-сонли иқтисодий иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорига асосан жавобгарлар “BOYCHIBOR XALQOBOD” хусусий корхонаси ва “MOVOROUNNAXR SURXON” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогарга 1703133000 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоиз қарздорликларини ва 21600 сўм почта харажати жами 1703154600 сўм қарздорликлар ундирувини жавобгар “SURXON-FORTUNE-TRADE” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри, Ислом Каримов кўчаси 154-манзилгоҳда жойлашган 2-сонли савдо дўкони биноси 0001-литерда 5 хонадан иборат фойдаланиш майдони 149,56 кв.м., умумий майдони 149,56 кв.м.дан иборат бўлган савдо дўкони биносига қаратишни лозим топди. Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, жавобгар “BOYCHIBOR XALQOBOD” хусусий корхонасидан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 3000000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига иш бўйича тўланган 30000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 апрелдаги 41901-2203/355-сонли иқтисодий иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорига асосан жавобгарлар “BOYCHIBOR XALQOBOD” хусусий корхонаси ва “MOVOROUNNAXR SURXON” масъулияти чекланган жамиятидан АТ “Алоқабанк” фойдасига 1703133000 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоиз қарздорликларини ва 21600 сўм почта харажати жами 1703154600 сўм қарздорликлар ундирувини жавобгар “SURXON-FORTUNE-TRADE” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри, Ислом Каримов кўчаси 154-манзилгоҳда жойлашган 2-сонли савдо дўкони биноси 0001-литерда 5 хонадан иборат фойдаланиш майдони 149,56 кв.м., умумий майдони 149,56 кв.м.дан иборат бўлган савдо дўкони биносига қаратилсин. Даъвогар АТ “Алоқабанк” фойдасига жавобгар “BOYCHIBOR XALQOBOD” хусусий корхонасидан 30000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “BOYCHIBOR XALQOBOD” хусусий корхонасидан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 3000000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Д.Жумаев