Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2301/184 Дата решения 09.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определения (о выдаче исполнительного листа на принудительное исполнение решения третейского суда) Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Тўраев Бекзод Бахшуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Анвар Баходир транс оилавий корхонаси Ответчик / Подсудимый Оҳангарон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси
Source ID 1027044 Claim ID 3111001 PDF Hash 47d3ffe029c15e65... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 230-моддаси нинг 230 law
ИПКнинг 231-моддаси ИПКнинг 231 law
онуни 10-моддаси онуни 10 law
Текст решения Оригинал (узб.)
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40 АЖРИМ (ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақа бериш ҳақида) 4-1107-2301/-------сонли иш Оҳангарон шаҳри Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья ------ раислигида, судья ёрдамчиси -------- котиблигида, аризачи “--------------” ОКнинг жавобгар “--------------” УКга нисбатан хакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақа бериш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили ------- (2023 йил 08 февралдаги 1-сонли ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида очиқ суд мажлисида ўз биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди Б.Ходжаев раислигида “--------------” ОКнинг жавобгар “--------------” УКдан қарз ундириш тўғрисидаги даъвоси кўриб чиқилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 26 476 600 сўм миқдорида асосий қарз, 12 552 300 сўм пеня ва 900 000 сўм ҳакамлик йиғими ундириш тўғрисида 2022 йил 07 декабрдаги 2022/10-004-сонли ҳал қилув қарори қабул қилинган. Аризачи “--------------” ОК жавобгар томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ихтиёрий ижро қилинмаётганлиги сабабли Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, хакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақа беришни сўраган. Аризачи вакили ариза талабларини қўллаб-қувватлаб, суддан аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва вақитидан хабардорлиги тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 230-моддаси учинчи қисмига асосан иқтисодий суд ҳакамлик муҳокамаси тарафларини суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилади. Суд қилинган ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг суд мажлисига келмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд, ИПКнинг 127, 230-моддаси учинчи қисми талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Суд тақдим этилган хужжатларга баҳо бериб, аризачи вакилининг важларини эшитиб, аризани қуйидагиларга асосан қаноатлантиришни лозим топди: Аниқланишича ҳакамлик суди ҳал қилув қарори бекор қилинмаган. ИПКнинг 231-моддасига кўра, иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тараф ҳакамлик битими қонунда назарда тутилган асосларга кўра ҳақиқий эмаслигини, ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёки унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича чиқарилганлигини ёхуд унда ҳакамлик битими доирасидан четга чиқувчи масалалар бўйича хулосалар мавжудлигини. Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида ҳакамлик битими билан қамраб олинадиган масалалар бўйича хулосаларни бундай битим билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосалардан ажратиб олиш мумкин бўлса, иқтисодий суд ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг фақат ҳакамлик битими билан қамраб олинадиган масалалар бўйича хулосалар бўлган қисми учун ижро варақаси беради, ҳакамлик суди таркиби ёки ҳакамлик муҳокамаси “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14, 15, 16 ва 25-моддалари қоидаларига мувофиқ эмаслигини, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари талаблари бузилган ҳолда чиқарилганлигини, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тараф ҳакамлик судьяларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида ёки ҳакамлик суди мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлигини ҳамда шу сабабли у ҳакамлик судига ўз тушунтиришларини тақдим эта олмаганлигини, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафлари учун ҳали мажбурий бўлмаганлигини ёки бекор қилинганлигини ёхуд унинг ижроси иқтисодий суд ёки фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан тўхтатиб турилганлигини исботловчи далилларни тақдим этган ҳоллардагина рад этади. Жавобгар томонидан ушбу моддаларда келтирилган ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш учун асос бўлган ҳолатларни исботловчи далиллар тақдим этилмади, шунга кўра аризачининг хакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақа бериш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилиши лозим. Юқоридагиларга асосан суд аризачининг Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди томонидан “--------------” ОКнинг жавобгар “--------------” УКга нисбатан чиқарилган 2022 йил 07 декабрдаги 2022/10-004-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни лозим деб топади. ИПКнинг 118, 195, 230 - 232–моддаларига асосланиб, суд ҚИЛДИ: Аризачи “--------------” ОКнинг жавобгар “--------------” УКга нисбатан хакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақа бериш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди томонидан жавобгар “--------------” УКдан даъвогар “--------------” ОК фойдасига 26 476 600 сўм миқдорида асосий қарз, 12 552 300 сўм пеня ва 900 000 сўм ҳакамлик йиғими ундириш тўғрисида 2022 йил 07 декабрдаги 2022/10-004-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси берилсин. “--------------” УК дан: - аризачи “--------------” ОК фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта ҳаражатлари; -Республика бюджетига 600 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ажрим устидан апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ------------