← Назад
Решение #657620 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 273 | — | law | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
MARG’ILON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
MARGILAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
151100, Marg’ilon shahri, Nurafshon ko‘chasi, 7
151100, Margilan, Nurafshon street, 7
Tel: (+99873) 253-77-20
Веб-сайт: oliy sud.uz
е-mail: i.margilon@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 09 февраль
4-1504-2303/268-сонли иш
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.А.Бойназаров
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Рахмонованинг суд мажлиси котиблигида, аризачи
вакили О.Атаджанов (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили
иштирокисиз, аризачи Марғилон шаҳар давлат солиқ инспекциясининг, жавобгар
“Sifat davr talabi” MЧЖнинг банкдаги ҳисобрақамлари бўйича операцияларини ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини суд ўз биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
AНИҚЛАДИ:
Аризачи Марғилон шаҳар давлат солиқ инспекцияси(бундан буён матнда –
аризачи деб юритилади) Марғилон туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб,
жавобгар “Sifat davr talabi” MЧЖ (бундан буён матнда – аризачи деб
юритилади)нинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза важларини қувватлаб,
жавобгар - солиқ тўловчи ўзи кўрсатган манзилда йўқлиги, шу сабабли ДСИ
томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 111-моддасининг 4-бандига
асосан судга мурожаат қилинганлиги, мурожаат қилинганидан сўнг ҳам жавобгар
ўзининг манзили бўйича маълумот тақдим қилмаганлигини билдириб, аризани
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
(электрон почтасига) хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади.
Иш ҳужжатларида жавобгар томонидан суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисидаги суд ажримини олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга
эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим деб
топади.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган тараф
вакилининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра ариза талабларини
қаноатлантиришни лозим топади:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси
(бундан буён матнда - Солиқ кодекси деб юритилади)нинг 273-моддасига асосан
солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ
ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ
давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим
этишлари белгилаб қўйилган бўлсада, жавобгар томонидан тегишли тартибда солиқ
ҳисоботи тақдим этилмаган.
Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн
кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига
асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи
томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ
тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини
кўрсатган ҳолда юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан
мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва
(ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ
текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар
белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан
солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор
шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно)
киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига
тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган
далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи
банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида.
Солиқ кодексининг 82-моддасига асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи
ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон
шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган
ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ
солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда
тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги
тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига
белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади.
Солиқ кодексида назарда тутилган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим
этиш ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб
турилиши тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда 2022 йил 28
ноябрь куни хабарнома юборилган.
Шундай бўлсада жавобгар ўзининг манзили бўйича ҳисоботни тақдим этиш
чораларини кўрмаган.
Мазкур ҳолда суд аризада келтирилган важлар ўз тасдиғини топганлиги
ҳолатидан келиб чиқиб, аризада келтирилган талабни асосли деб ҳисоблаб,
жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни лозим деб топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи
тўғрисида”ги ЎРҚ-600-сонли Қонунининг 9-моддаси 12-бандига асосан аризачи ва
жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда давлат божини
тўлашдан озод қилинган.
Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Иқтисодий процессуал
кодексининг 26, 118, 128, 170, 176-179, 215 222-моддалари ва Солиқ кодексининг 82,
111 ва 273-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Аризачи Марғилон шаҳар давлат солиқ инспекциясининг аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Sifat davr talabi” MЧЖнинг банклардаги ҳисоб варақлари бўйича
операция (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги
бахтсиз ходиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун
маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно)ларининг чиқиш қисми солиқ
ҳисоботини тақдим этгунга қадар тўхтатиб қўйилсин.
Жавобгар “Sifat davr talabi” MЧЖга хизмат кўрсатувчи барча банклар ҳисоб
рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар
томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан
тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисоб-варақлар бўйича
операциялар тиклансин.
Суднинг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув
қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, у қабул қилинганидан
кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят
қилиш (прокурор протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.А.Бойназаров