← Назад
Решение #657647 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| даъвогар ФК | 150 | — | law | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ФКнинг | 128 | — | law | |
| шунингдек ИПК | 26 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190100, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi,
67
190100, Termiz, Istiqlol street, 67
Тел: (+99876) 227-29-72,
Fax (+99876) 227-29-25
e-mail: i.termiz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 9 февраль 4-1901-2301/17-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Жумаев
раислигида, Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакили – Ш.Турабов
(2023 йил 4 январдаги 20-05/41-сонли ишончнома асосида), жавобгар
Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият Милллий банки
акциядорлик жамияти вакили – Б.Муминов (2023 йил 4 январдаги 01/1351/07-сонли ишончнома асосида), “JANUB BUNYODKOR QURILISH”
масъулияти чекланган жамияти вакили – Ш.Тожиев (2023 йил 6
февралдаги 1-сонли ишончнома асосида), “TURON SHARQ INVEST”
масъулияти чекланган жамияти вакили – Б.Юсупов (раҳбар), учинчи шахс
“AVTO SERVIS XIZMATI” масъулияти чекланган жамияти вакиллари –
У.Жабборов (раҳбар), Ж.Кучимов (2023 йил 9 февралдаги 08-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг Ўзбекистон Республикаси
“ASAKABANK” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгарлар –
Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият Милллий банки
акциядорлик жамияти Термиз бўлими, “BAQTRIYA FAYZ BARAKA”
масъулияти чекланган жамияти, “TURON SHARQ INVEST” масъулияти
чекланган жамияти, “JANUB BUNYODKOR QURILISH” масъулияти чекланган
жамияти, Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси ва Термиз шаҳар 4-сон
давлат нотариал идорасига нисбатан берган даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни, Термиз туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар – Ўзбекистон
Республикаси “ASAKABANK” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда –
даъвогар) манфаатида, жавобгарлар – Ўзбекистон Республикаси Ташки
иқтисодий фаолият Милллий банки акциядорлик жамияти Термиз
бўлими, “BAQTRIYA FAYZ BARAKA” масъулияти чекланган жамияти,
“TURON SHARQ INVEST” масъулияти чекланган жамияти, “JANUB
BUNYODKOR QURILISH” масъулияти чекланган жамияти ва Сурхондарё
вилоят Адлия бошқармасига нисбатан судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият
Милллий банки акциядорлик жамияти Термиз бўлими, “BAQTRIYA FAYZ
BARAKA” масъулияти чекланган жамияти ва “TURON SHARQ INVEST”
масъулияти чекланган жамияти ўртасида 19.10.2018 йилда тузилган
ипотека шартномасининг бир қисмини ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим
деб топишни сўраган.
Суднинг 2023 йил 12 январдаги ажрими билан ишга Ўзбекистон
Республикаси Ташки иқтисодий фаолият Милллий банки акциядорлик
жамияти жавобгар сифатида жалб этилган. Суднинг 2023 йил 6
февралдаги ажрими билан ишга “AVTO SERVIS XIZMATI” масъулияти
чекланган жамияти жавобгар тарафдан низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
этилган.
Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Жавобгар “BAQTRIYA FAYZ BARAKA” масъулияти чекланган жамияти,
Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси ва Термиз шаҳар 4-сон давлат
нотариал идораси суд мажлисида ўз вакилининг иштирокини
таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(кейинги ўринларда – ИПК) 170-моддасига асосан ишни уларнинг
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, банк ва жавобгар “JANUB BUNYODKOR QURILISH” масъулияти
чекланган жамияти ўртасида 2017 йил 30 октябрда 2017/830-сонли
кредит шартномаси тузилганлиги, мазкур кредит шартномасига асосан
банк томонидан жавобгарга 1450000 АҚШ доллари миқдоридаги кредит
маблағлари ажратилганлиги, кредит маблағининг таъминоти сифатида
жами 3 та мулк, шу жумладан Хитой давлатининг “YIWU WAEN TRADE
CO.LTD” компанияси билан 25.10.2017 йилда тузилган №YWT/JBQ-25/10сонли шартномага асосан “Музлатгич мажмуаси” 30.10.2017 йилдаги
шартномага асосан гаровга қўйилганлиги, Фуқаролик ишлари бўйича
Термиз туманлараро судининг 07.01.2021 йилдаги 2-1901-2001/3300сонли ҳал қилув қарори билан жавобгар “JANUB BUNYODKOR QURILISH”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли, кредит ҳисобига сотиб
олинган Хитой давлатининг “YIWU WAEN TRADE CO.LTD” компанияси
билан 25.10.2017 йилда тузилган №YWT/JBQ-25/10-сонли шартномага
асосан “Музлатгич мажмуаси” бўйича гаров шартномасини тузиш
мажбурияти юкланганлиги, мазкур ҳал қилув қарори бугунги кунда
қонуний кучида эканлиги, МИБ томонидан олиб борилган ижро
ҳаракатлари давомида “Музлатгич мажмуаси” Ўзбекистон Республикаси
Ташки иқтисодий фаолият Милллий банки акциядорлик жамияти Термиз
бўлими билан жавобгар “BAQTRIYA FAYZ BARAKA” масъулияти чекланган
жамияти ўртасида тузилган кредит шартномаси бўйича гаровга
қўйилганлиги маълум бўлганлиги, шу боис даъво муддати ўтмаганлигини
билдириб, даъвогарнинг даъво муддатини узрли деб топиш ҳақидаги
илтимосномасини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият
Милллий банки акциядорлик жамияти вакили судга оғзаки ариза билан
мурожаат қилиб, даъвогар 3 йиллик даъво муддатини ўтказиб
юборганлиги, даъвогар низолашаётган “Музлатгич мажмуаси” гаровга
қўйилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
(кейинги ўринларда – ФК) 270-моддасига мувофиқ, гаров ҳуқуқи башарти
шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса – нотариал тасдиқланган
пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса – у
рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келиши, ФКнинг 271моддасига кўра, ипотека тўғрисидаги шартнома, шунингдек нотариал
тартибда тасдиқланиши кеpак бўлган шартнома бўйича мажбуриятларни
таъминлаш юзасидан кўчар мол-мулкни ёки мол-мулкка бўлган
ҳуқуқларни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартнома нотариал тартибда
тасдиқланиши лозимлиги, ипотека тўғрисидаги шартнома тегишли молмулкка доир битимларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда
рўйхатдан ўтказилиши кераклиги, бу қоидаларга риоя қилмаслик гаров
тўғрисидаги шартноманинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқариши,
даъвогарнинг шартномаси нотариал тартибда тасдиқланмаганлиги,
даъвогарнинг даъвоси асоссизлигини билдириб, даъво муддатини қўллаб,
даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Жавобгар “JANUB BUNYODKOR QURILISH” масъулияти чекланган
жамияти вакили улар “Музлатгич мажмуаси”сини сотиб олиб келганлиги,
уни гаровга қўйиш бўйича “JANUB BUNYODKOR QURILISH” масъулияти
чекланган жамиятининг вакили ҳеч қаерга имзо қўймаганлиги, ўзининг
балансида бўлмаган мулкни “TURON SHARQ INVEST” масъулияти
чекланган жамияти гаровга қўйиши мумкин эмаслиги, сотиб олган
харидор ер майдони ва навесни қолдиришни сўраб, “Музлатгич мажмуаси”
унга керак эмаслигини билдирганлиги, даъвогарнинг даъво талаби асосли
эканлигини билдириб, жавобгар вакилининг даъво муддатини қўллаш
ҳақидаги оғзаки аризасини қаноатлантиришни рад этиб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар “TURON SHARQ INVEST” масъулияти чекланган жамияти
вакили “Музлатгич мажмуаси” жамиятнинг балансида бўлмаганлиги,
даъвогарнинг асосли эканлигини билдириб, жавобгар вакилининг даъво
муддатини қўллаш ҳақидаги оғзаки аризасини қаноатлантиришни рад
этиб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Учинчи шахс “AVTO SERVIS XIZMATI” масъулияти чекланган жамияти
вакили улар ер майдони ва мулкни аукцион савдолари орқали сотиб
олганлиги, шунингдек улар ер майдонига кириш қисмини ҳам сотиб олиш
таклифини берганлиги, AVTO SERVIS XIZMATI” масъулияти чекланган
жамияти ушбу ҳолатда инсофли сотиб олувчи ҳисобланишини билдириб,
низони ва жавобгар вакилининг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги оғзаки
аризасини ҳал этишни судга ҳавола қилди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари эшитиб,
ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга
кўра, жавобгар Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият
Милллий банки акциядорлик жамияти вакилининг даъво муддатини
қўллаш ҳақидаги оғзаки аризасини қаноатлантиришни рад этиб, даъво
талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогар ва жавобгар “JANUB BUNYODKOR
QURILISH” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2017 йил 30 октябрда
2017/830-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартномага
мувофиқ, жавобгарга “Ишлаб чиқариш комплексини ташкил этиш, полиз
ва мева маҳсулотларини сақлаш мақсадида музлатгич, иссиқхона ва товуқ
фермаси асбоб-ускуналарини сотиб олиб ўрнатиш учун” 5 йил муддатга
йиллик 8 фоиз устама тўлаш шарти билан 1450000 АҚШ доллари
миқдоридаги кредит маблағлари ажратилган.
Мазкур кредит маблағлари эвазига жавобгар “JANUB BUNYODKOR
QURILISH” масъулияти чекланган жамияти Хитой давлатининг “YIWU
WAEN TRADE CO.LTD” компанияси билан 25.10.2017 йилда тузилган
№YWT/JBQ-25/10-сонли шартномага асосан “Музлатгич асбоб-ускуналари
мажмуаси”ни ва бошқа мулкларни сотиб олган.
Кредит шартномасининг 4.2.3-бандида, кредитни ҳамда ундан
фойдаланганлиги учун фоизларини ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилишини
таъминоти сифатида жавобгар (қарз олувчи) банкка кредит ҳисобига
сотиб олинаётган мулкни гаровга тақдим этиши шартлиги белгиланган.
Бироқ, жавобгар кредит ҳисобига сотиб олинган “Музлатгич асбобускуналари мажмуаси”ни банкка гаров сифатида тақдим этмаганлиги
сабабли, даъвогарнинг даъвосига асосан Фуқаролик ишлари бўйича
Термиз туманлараро судининг 2021 йил 7 январдаги 2-1901-2001/3300сонли ҳал қилув қарорига кўра жавобгар “JANUB BUNYODKOR QURILISH”
масъулияти чекланган жамияти зиммасига даъвогар билан тузилган 2017
йил 30 октябрда 2017/830-сонли кредит шартномасининг таъминоти
сифатида бошқа мулклар билан бир қаторда Хитой давлатининг “YIWU
WAEN TRADE CO.LTD” компанияси билан 25.10.2017 йилда тузилган
№YWT/JBQ-25/10-сонли шартномага асосан “Музлатгич асбоб-ускуналари
мажмуаси” бўйича гаров шартномасини тузиш мажбурияти юкланган.
Суднинг ҳал қилув қарори юзасидан Мажбурий ижро бюроси Термиз
шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиши жараёнида
жавобгар “JANUB BUNYODKOR QURILISH” масъулияти чекланган жамияти
томонидан кредит ҳисобига сотиб олинган “Музлатгич асбоб-ускуналари
мажмуаси” Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият Милллий
банки акциядорлик жамияти Термиз бўлими ва “BAQTRIYA FAYZ BARAKA”
масъулияти
чекланган
жамияти
ўртасида
тузилган
кредит
шартномасининг таъминоти учун 2018 йил 9 октябрдаги ипотека
шартномасига асосан гаровга қўйиб юборилганлиги аниқланган.
Шу боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
юқоридаги ипотека шартномасининг бир қисмини ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмаган битим деб топишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар Ўзбекистон Республикаси
Ташки иқтисодий фаолият Милллий банки акциядорлик жамияти вакили
судга оғзаки ариза билан мурожаат қилиб, даъвогар 3 йиллик даъво
муддатини ўтказиб юборганлиги сабабли, даъво муддатини қўллашни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво
муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2015
йил 19 июндаги 282-сонли Қарорининг 8-бандида, қонунда даъво
муддатини қўллаш ҳақидаги ариза қандай шаклда берилиши
кўрсатилмаганлиги сабабли, бундай ариза ҳам оғзаки билдирилиши, ҳам
ёзма шаклда берилиши мумкинлигини инобатга олиш лозимлиги,
аризанинг оғзаки билдирилганлиги, албатта, муҳокама қилиниши ва бу
ҳақида суд мажлиси баённомасида кўрсатилиши кераклиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Шунга кўра, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги оғзаки
аризаси муҳокама қилиниши лозим.
Ўз навбатида, даъвогар судга илтимоснома тақдим этиб, даъво
муддатини тиклашни сўраган.
ФК 154-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, даъво муддати шахс
ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан
ўта бошлайди.
Аниқланишича, даъвогар 2018 йил 9 октябрдаги ипотека
шартномасининг расмийлаштирилишида иштирок этмаган. Даъво
аризасида келтирилишича, даъвогар юқоридаги ипотека шартномасининг
мавжудлиги тўғрисида Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими
томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2021
йил 7 январдаги 2-1901-2001/3300-сонли ҳал қилув қарори юзасидан
ижро ҳаракатлари олиб борилиши жараёнида 11.12.2022 йилда хабар
топган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият
Милллий банки акциядорлик жамияти вакили даъвогар ипотека
шартномаси тўғрисида бундан илгари хабари бўлганлигини исботлаб бера
олмади.
Бундан кўринадики, даъвогар ФКнинг 150-моддасида белгиланган
уч йиллик умумий даъво муддатини ўтказиб юбормаган. Даъвогарнинг
илтимосномаси бўйича даъво муддатини тиклашга зарурат йўқ.
Шу сабабли, жавобгар Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий
фаолият Милллий банки акциядорлик жамияти вакилининг даъво
муддатини қўллаш ҳақидаги оғзаки аризасини қаноатлантириш рад
этилиб, даъвогарнинг даъвоси кўриб чиқилиши лозим.
Ишдаги
мавжуд
ҳужжатлардан
кўринишича,
Ўзбекистон
Республикаси Ташки иқтисодий фаолият Милллий банки акциядорлик
жамияти Термиз бўлими, “TURON SHARQ INVEST” масъулияти чекланган
жамияти ва “BAQTRIYA FAYZ BARAKA” масъулияти чекланган жамияти
ўртасида 2018 йил 9 октябрда нотариал тартибда расмийлаштирилган
ипотека шартномаси тузилган.
Мазкур ипотека шартномасининг 4.2-бандига кўра, “TURON SHARQ
INVEST” масъулияти чекланган жамияти томонидан Сурхондарё вилояти
Термиз шаҳри, Нурафшон (Т.Сайдалиев) кўчаси 63 “в”-манзилгоҳда
жойлашган Музлатгич, 0011 литерда музлатгич биноси 13 (ўн уч) хонадан
иборат бўлган мулк гаровга қўйилган.
Мазкур мулк “JANUB BUNYODKOR QURILISH” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлиб, даъвогар билан 2017 йил 30 октябрда
2017/830-сонли кредит шартномасига асосан ажратилган кредит
маблағлари ҳисобига сотиб олинган мулк бўлган.
Боз устига, Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг
2021 йил 7 январдаги 2-1901-2001/3300-сонли ҳал қилув қарорига кўра
жавобгар “JANUB BUNYODKOR QURILISH” масъулияти чекланган жамияти
зиммасига даъвогар билан тузилган 2017 йил 30 октябрда 2017/830сонли кредит шартномасининг таъминоти сифатида бошқа мулклар билан
бир қаторда Хитой давлатининг “YIWU WAEN TRADE CO.LTD” компанияси
билан 25.10.2017 йилда тузилган №YWT/JBQ-25/10-сонли шартномага
асосан “Музлатгич асбоб-ускуналари мажмуаси” бўйича гаров
шартномасини тузиш мажбурияти юкланган.
ИПК 73-моддасининг биринчи-иккинчи қисмларига мувофиқ,
ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган
ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. Иқтисодий суднинг илгари кўрилган
иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган
кўраётганида янгидан исбот қилинмайди.
ИПК 66-моддасига биринчи қисмига кўра, иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган
фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок
этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари
билан аниқланади.
Гаровга қўйилган Термиз шаҳри, Нурафшон (Т.Сайдалиев) кўчаси 63
“в”-манзилгоҳда жойлашган Музлатгич, 0011 литерда музлатгич биноси
13 (ўн уч) хонадан иборат бўлган мулкнинг ўзига тегишли эмаслигини
“TURON SHARQ INVEST” масъулияти чекланган жамияти раҳбари ҳам суд
мажлисида тасдиқлади.
Жавобгар “TURON SHARQ INVEST” масъулияти чекланган жамияти
ўзига тегишли бўлмаган мулкни гаровга қўйганлиги ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди.
ФК 113-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, битим ушбу
Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб
топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи
назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим).
ФКнинг 128-моддасига кўра, битимнинг бир қисми ҳақиқий
саналмаслиги битимга ҳақиқий саналмаган қисм қўшилмаса ҳам у
тузилган бўлар эди, деб тахмин қилиш мумкин бўлса, унинг бошқа
қисмларининг ҳақиқий саналмаслигига сабаб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли
Қарорининг 4-бандида, ФКнинг 11 ва 113-моддаларига, шунингдек
ИПКнинг 26-моддасига кўра, суд битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва
(ёки) уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги
даъволарни кўриб чиқишга ҳақлилиги, суд томонидан битимнинг бир
қисмини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво ҳам кўрилиши
мумкинлиги, ФКнинг 128-моддасига мувофиқ, битимнинг ҳақиқий
саналмаслиги битимга ҳақиқий саналмаган қисм қўшилмаса ҳам у
тузилган бўлар эди, деб тахмин қилиш мумкин бўлса, унинг бошқа
қисмларининг ҳақиқий саналмаслигига сабаб бўлмаслиги, битимнинг бир
қисми у ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги ёхуд низоли бўлганлиги сабабли
ҳақиқий бўлмаслиги мумкинлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга
мувофиқ,
даъвогарнинг
даъвоси
қисман
қаноатлантирилиб, 2018 йил 9 октябрдаги ипотека шартномасининг 4.2бандидаги “Музлатгич, 0011 литерда 0011 литерда музлатгич биноси 13
(ўн уч) хонадан иборат” қисми ҳақиқий эмас деб топилиши, даъвонинг
қолган қисмини қаноатлантириш рад этилиши, Термиз шаҳар 4-сон
давлат нотариал идораси тугатилганлиги сабабли унга нисбатан иш
юритиш тугатилиши лозим.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатларини муҳокама
қилиб, жавобгар “TURON SHARQ INVEST” масъулияти чекланган
жамиятидан Республика бюджети ҳамда суд органларини ривожлантириш
жамғармасига 3000000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига иш бўйича
тўланган 24000 сўм почта харажатини ундиришни, жавобгардан қўшимча
равишда Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Сурхондарё
вилоят ҳудудий бўлимига 6000 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 68, 118, 176-179-моддалари қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Жавобгар – Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият
Милллий банки акциядорлик жамияти вакили Б.Муминовнинг даъво
муддатини қўллаш ҳақидаги оғзаки аризасини қаноатлантириш рад
этилсин.
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгарлар – Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият
Милллий банки акциядорлик жамияти Термиз бўлими, “BAQTRIYA FAYZ
BARAKA” масъулияти чекланган жамияти ва “TURON SHARQ INVEST”
масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 2018 йил 9 октябрдаги
ипотека шартномасининг 4.2-бандидаги “Музлатгич, 0011 литерда 0011
литерда музлатгич биноси 13 (ўн уч) хонадан иборат” қисми ҳақиқий эмас
деб топилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Термиз шаҳар 4-сон давлат нотариал идорасига нисбатан иш
юритиш тугатилсин.
Жавобгар – “TURON SHARQ INVEST” масъулияти чекланган
жамиятидан Республика бюджетига ҳамда суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармасига 3000000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар – Ўзбекистон Республикаси “ASAKABANK” акциядорлик
жамияти фойдасига жавобгар – “TURON SHARQ INVEST” масъулияти
чекланган жамиятидан 24000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар – “TURON SHARQ INVEST” масъулияти чекланган
жамиятидан Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Сурхондарё
вилоят ҳудудий бўлимига 6000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят
(протест) беришлари мумкин.
Д.Жумаев