← Назад
Решение #657690 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 157 | — | law | |
| даъвогар ИПК | 157 | — | law | |
| ФКнинг | 638 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi
77-uy
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ
г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом
77
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2202/2643-сонли иш
2023 йил 9 февраль
4-1105-
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси
З.Эшмирзаев, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида,
даъвогар вакили Н.Хакимов (2023 йил 5 январдаги 1-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Абдизукиров (2023
йил 26 январдаги 18/03-44-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар “SPECIAL REAL
CONSTRUCTION” МЧЖ манфаатида жавобгар “PARKENT
TUMAN
YO’LLARDAN
FOYDALANISH”
УК
ҳисобидан
720.759.764 сўм асосий қарз ва 216.227.929 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини ўз биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси “SPECIAL REAL CONSTRUCTION” МЧЖ
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “PARKENT TUMAN
YO’LLARDAN FOYDALANISH” УК (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ҳисобидан 720.759.764 сўм асосий қарз, тўлов
ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун 216.227.929 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар
Тошкент вилояти Ғазначилик бошқармаси ва Тошкент вилояти
Молия бошқармаси суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини
таъминламади. Палата суд муҳокамасини ўз вакиллари
иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига
қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг
учинчи қисмига
кўра,
иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахслар Тошкент вилояти
Ғазначилик
бошқармаси
ва
Тошкент
вилояти
Молия
бошқармасининг суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли
тартибда хабардор қилинганлигини, палата ишни ўзининг
иштирокисиз кўришни сўраганликларини инобатга олиб, ишни
уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ
қувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили эса даъвони тан олиб, жавобгарнинг
мулкий аҳволи яхши эмаслигини инобатга олиб, пеня
миқдорини камайтириб беришни сўради.
Ишда
иштирок
этувчи
шахслар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга
ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар (буюртмачи)
ва даъвогар (пудратчи) ўртасида 2020 йил 28 сентябрда 28/09сонли пудрат шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар жавобгарнинг буюртмасига
асосан 4Р 6а “Тошкент ш-Чирчиқ ш.- Чимён к. автомобиль
йўлидан Семурғ оромгоҳига шохобча” а/йўлининг 6-10 км ва 4К
755а “Тошкент ш-Чирчиқ ш.-Чимён к. автомобиль йўлидан
Оқтош сихатгоҳига шохобча а/йўлининг 0-8 км қисмини тўла
таъмирлаш объектида кўприк таъмирлаш ва сув қувурини
тортиш ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларида кўзда тутилган
ҳолда бажариш, ўз навбатида жавобгар жорий таъмирлаш
ишларини бажариш учун зарур шарт-шароитлар яратиш,
уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириши лозим бўлган.
Шартноманинг
3.1-бандига
кўра
унинг
баҳоси
5.000.000.000 сўмни ташкил этиши белгиланган.
Шартноманинг
7.1-бандида
жавобгар
(буюртмачи)
даъвогар
(пудратчи)га
шартнома
бўйича
жорий
(режалаштирилган) йилнинг иш қийматининг 15 фоизи
миқдорида аванс тўлаши, 7.2-бандида жавобгар (буюртмачи)
даъвогар (пудратчи) ҳар ойда бажарилган қурилиш-монтаж
ишларини
“маълумотнома-ҳисоб-фактура”
билан
расмийлаштириши,
7.3-бандида жорий
молиялаштириш ажратилган аванс маблағининг ҳар ойда
амалда бажариладиган ишлар миқдоридан фоиз ҳисобида
тақсимланган ҳолда ушлаб қолиб, объектнинг шартномавий
қийматининг миқдорида амалга оширилиши, шартноманинг
7.6-бандида даъвогар (пудратчи) мазкур объект бажарилишида
жавобгар (буюртмачи)га бажарилган ишлар суммасидан 2 фоиз
миқдорда қоплаб бериши белгиланган.
Худди шундай, жавобгар (буюртмачи) ва даъвогар
(пудратчи) ўртасида 2020 йил 10 декабрда 10/12-сонли пудрат
шартномаси тузилган.
Шартномага кўра даъвогар жавобгарнинг буюртмасига
асосан Чоштепа ер усти метро бекати яқинидаги транспорт
ўтказгич боғламаси ҳудудини ободонлаштириш ишларини
бажариш, ўз навбатида жавобгар жорий таъмирлаш ишларини
бажариш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларни қабул
қилиш ва тўловни амалга ошириши лозим бўлган.
Шартноманинг 3.1-бандига кўра унинг баҳоси 210.000.000
сўмни ташкил этиши белгиланган.
Шартноманинг
7.1-бандида
жавобгар
(буюртмачи)
даъвогар
(пудратчи)га
шартнома
бўйича
жорий
(режалаштирилган) йилнинг иш қийматининг 15 фоизи
миқдорида аванс тўлаши, 7.2-бандида жавобгар (буюртмачи)
даъвогар (пудратчи) ҳар ойда бажарилган қурилиш-монтаж
ишларини
“маълумотнома-ҳисоб-фактура”
билан
расмийлаштириши,
7.3-бандида жорий молиялаштириш
ажратилган
аванс
маблағининг
ҳар
ойда
амалда
бажариладиган
ишлар
миқдоридан
фоиз
ҳисобида
тақсимланган ҳолда ушлаб қолиб, объектнинг шартномавий
қийматининг миқдорида амалга оширилиши, шартноманинг
7.6-бандида даъвогар (пудратчи) мазкур объект бажарилишида
жавобгар (буюртмачи)га бажарилган ишлар суммасидан 2 фоиз
миқдорда қоплаб бериши белгиланган.
Даъвогар шартномавий муносабатларда зиммасига олган
мажбуриятларини бажариб, 2020 йил 28 сентябрдаги 28/09сонли шартнома бўйича 4.549.518.362,53 сўмлик, 2020 йил 10
декабрдаги 10/12-сонли шартнома бўйича эса 207.028.556
сўмлик ишларни бажарган.
Жавобгар
2020
йил
28
сентябрдаги
28/09-сонли
шартномага асосан даъвогарга жами 4.035.787.154,18 сўм пул
маблағини ўтказиб берган. 2020 йил 10 декабрдаги 10/12-сонли
шартнома бўйича эса жавобгар томонидан ҳеч қандай тўлов
амалга оширилмаган ва жавобгар 207.028.556 сўмлик
қарздорликка йўл қўйган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, жумладан, ҳисобварақфактуралар,
2022 йил 31 декабрь ҳолатига кўра икки
томонлама
расмийлаштирилган
ўзаро
солиштириш
далолатномаси билан 2020 йил 28 сентябрдаги 28/09-сонли
шартнома
бўйича
жавобгарнинг
даъвогар
олдида
(4.549.518.362,53- 4.035.787.154,18) 513.731.208,35 сўмлик,
2020 йил 10 декабрдаги 10/12-сонли шартнома бўйича
207.028.556 сўмлик, жами 720.759.764,35 сўмлик қарзи
мавжудлиги аниқланди.
Мазкур
ҳолатда
жавобгарнинг
даъвогар
олдида
720.759.764,35 сўм миқдорида асосий қарзи мавжуд бўлсада,
даъвогар даъво аризасида 720.759.764 сўм асосий қарзни
ундириш ҳақида талаб билдирган.
ИПК 157-моддасининг биринчи қисмига кўра, даъвогар
ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг
мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати
қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини
ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга
ёки камайтиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019
йил
24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан
иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 13-сон қарорининг 13-бандига кўра,
даъвогар ИПК 157-моддасининг биринчи қисмида назарда
тутилган даъво асосини ёки предметини ўзгартириш, даъво
талаблари миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш ҳуқуқидан
биринчи инстанция судида ҳал қилув қарори қабул қилингунга
қадар фойдаланиши мумкин.
Суд мажлиси давомида тақдим этилган даъвонинг
предмети ёки асосини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини
кўпайтириш ёки камайтириш, даъводан воз кечиш ҳақидаги
ариза иш юритишга қабул қилинганлиги суд мажлисида эълон
қилиниб, бу ҳақда суд мажлиси баённомасига киритилиши
ҳамда ажримда ёки ҳал қилув қарорида кўрсатилиши лозим.
Даъвонинг предмети ёки асосини ўзгартириш, даъво
талаблари миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш ҳақидаги
ёхуд даъводан воз кечиш ҳақидаги ариза судга ёзма равишда
тақдим этилиши лозим.
Бироқ, судга даъвогар томонидан даъво талаблари
миқдорини
720.759.764
сўмдан
720.759.764,35
сўмга
кўпайтириш ҳақида ёзма равишда ариза тақдим қилинмади.
Жавобгарнинг даъвогар олдида ҳар иккала шартнома
бўйича 720.759.764 сўмлик қарзи мавжудлиги аниқланган
бўлсада, бироқ, даъвогар шартномаларнинг 7.6-бандида
назарда тутилган даъвогар
(пудратчи) мазкур объект
бажарилишида жавобгар (буюртмачи)га бажарилган ишлар
суммасидан 2 фоиз миқдорда қоплаб берилиши ҳақидаги
келишувга риоя қилмаган.
Иш ҳужжатларига кўра 2020 йил 28 сентябрдаги 28/09сонли шартнома бўйича даъвогар томонидан жавобгарга
тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларга кўра 4.549.518.362,53
сўмлик қарздорлик вужудга келган, шундан жавобгарнинг
бажарилган ишлар билан боғлиқ бўлмаган (етказиб берилган
маҳсулот учун қарзи) қарзи (2021 йил
19 ноябрдаги 6сонли 154.524.500,08 сўмлик ва 2021 йил 1 ноябрдаги
30-сонли 62.658.905,73 сўмлик ҳисобварақ фактуралар бўйича)
217.183.405,81 сўмни ташкил қилган. Даъвогар томонидан
жавобгарга бажарилган ишлар натижасида 4.332.334.956,72
сўм қарздорлик вужудга келган. Тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг 7.6-бандига кўра, 4.332.334.956,72 сўмнинг 2
фоизи 86.646.699,13 сўмни ташкил этиши аниқланди.
2020 йил 10 декабрдаги 10/12-сонли шартнома бўйича эса
207.028.556 сўмлик иш бажарилган бўлиб, тарафлар ўртасида
тузилган шартноманинг 7.6-бандига кўра, 207.028.556 сўмнинг
2 фоизи 4.140.571,12 сўмни ташкил қилади.
Ҳар иккала шартнома бўйича жами 4.756.546.918,53
сўмлик иш бажарилган. Ҳар иккала шартнома бўйича
бажарилган
ишлар
натижасида
юзага
келган
қарзи
(4.332.334.956,72+207.028.556) 4.539.363.512,72 сўмни, ҳар
иккала
шартноманинг
7.6-бандларига
кўра
(86.646.699,13+4.140.571,12) 90.787.270,25 сўмни ташкил
қилиши аниқланди.
Иш ҳужжатларига кўра даъвогар томонидан жавобгарга
шартномаларнинг 7.6-бандига кўра бажарилган ишларларнинг
9.724.517,81 сўмлик қисми қопланиб, қолган (90.787.270,259.724.517,81) 81.062.752,44 сўмлик қисми қопланмасдан
қолган.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан судга даъво тақдим
қилишда ҳар иккала шартноманинг 7.6-банди талабларига риоя
қилинмаганлиги
натижасида
жавобгардан
81.062.752,44
сўмлик асосий қарзни ундириш ҳақида асоссиз талаб
билдирган.
Жами бўлиб ҳар иккала шартнома бўйича жавобгарнинг
даъвогар олдидаги асосий қарзи (720.759.764-81.062.752,44)
639.697.011,56 сўмни ташкил қилиши аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан
буён матнда ФК деб юритилади) 631-моддасига мувофиқ пудрат
шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф
(буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни
бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган
муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш
натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг
638-моддасида
агар
пудрат
шартномасида
бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ
тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига
шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган
муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан
олдин
бажарилиб,
унинг
натижалари
узил-кесил
топширилганидан кейин тўлаши шарт.
Гарчи, даъвогар шартномада келишилган ишларни тўлиқ
бажариб,
натижаси
юзасидан
тегишли
ҳисобварақфактураларни расмийлаштириб жавобгарга тақдим этган ва
ишлар натижаси жавобгар томонидан эътирозсиз ижро учун
қабул қилинган бўлса-да, бироқ жавобгар бажарилган
ишларнинг қиймати бўйича тўловни амалга оширмаган. Ўз
навбатида
даъвогар
тарафлар
ўртасида
тузилган
шартномаларнинг
7.6-бандида белгиланган
мажбуриятини тўлиқ бажармаган.
Ваҳоланки,
ФКнинг
236-моддасида
мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги,
333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Даъвонинг асосий қарз ундириш талабининг қисман
асосли эканлиги ҳисобварақ-фактуралар, 2022 йил 31 декабрь
ҳолатига икки томонлама расмийлаштирилган ҳамда муҳр
билан
тасдиқланган
ўзаро
солиштирма
далолатнома,
шунингдек суд мажлисида тарафлар вакилларининг берган
тушунтиришлари билан қисман ўз исботини топган.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб,
суд
даъвогарнинг
жавобгардан аоссий қарз ундириш ҳақидаги талабини қисман
қаноатлантиришни ва даъвони 639.697.011,56 сўм асосий қарз
ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топади.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойкани тўлашни
талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, даъвогар асосий қарздан ташқари
ҳар иккала шартноманинг 14.2-бандларига асосан 2020 йил 28
сентябрдаги
28/09-сонли шартнома бўйича
154.119.362
сўм, 2020 йил 10 декабрдаги 10/12-сонли
шартнома бўйича эса 62.108.566 сўм, жами 216.227.929 сўм
пеня ундириш талабини ҳам қўйган.
Бироқ, иш ҳужжатларига кўра жавобгарнинг 2020 йил
28 сентябрдаги 28/09-сонли шартномага асосан жавобгарнинг
асосий қарзи 432.668.455,56 сўмни, 2020 йил 10 декабрдаги
10/12-сонли шартнома бўйича эса асосий қарзи 207.028.556
сўмни ташкил этиши аниқланди.
Шартноманинг пеня ҳисобланишига асос бўлган 14.2бандларига
кўра
432.668.455,56
сўмнинг
30
фоизи
129.800.536,66
сўмни,
207.028.556
сўмнинг
30
фоизи
62.108.566,8
сўмни
ташкил
қилиб,
умумий
ҳисобда
643.837.582,68 сўм асосий қарзнинг 30 фоизи 191.909.103,46
сўмни ташкил қилсада, жавобгар асоссиз равишда ортиқча
24.318.824,54 сўм миқдорда пеня ҳисобланиб, 216.227.929 сўм
пеня ундириш ҳақида талаб билдирган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2002 йил 4 мартдаги
1028/09-сонли қарорининг 10-бандида умумий қоидага кўра,
қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда
жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини
бажармаганлик
ёки
лозим
даражада
бажармаганлик
(шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилиши, агар хўжалик
шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ
ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг
жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилиши ҳақида
тушунтириш берилган.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама
ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг
адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида эса
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007
йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада
бажармаганлик
учун
мулкий
жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 4-бандида
батафсил тушунтириш берилган.
ФКнинг
326-моддасида
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Шу сабабли ундириш сўралган пеня миқдорининг
мажбуриятнинг
бузиш
оқибатларига
мутаносиблигини
муҳокама
этиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг 326-моддасида назарда тутилган кредиторга
тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга эканлигидан келиб чиқиб, ундирилиши лозим булган пеня
миқдорини
камайтиришни,
жавобгардан
даъвогарга
117.500.000 сўм (28/09-сонли шартномага кўра 70.000.000 сўм,
10/12-сонли шартномага кўра эса 47.500.000 сўм) пеня
ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад этишни лозим
топади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилиши белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра даъвогар томонидан 81.062.752,44
сўм асосий қарз ва 24.318.824,54 сўм миқдорда пеня, жами
асоссиз равишда 105.381.576,98
сўм миқдорида ортиқча
ундириш ҳақида талаб билдирган.
Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан (720.759.764 сўм
асосий қарз ва 216.227.929 сўм пеня) 936.987.692 сўм ундириш
ҳақидаги даъво талабининг 105.381.576,98 сўмлик қисми
ассосиз эканлиги сабабли ушбу даъво талабига мутаносиб
равишда
ҳисобланган
2.107.631,5
сўм
давлат
божини
даъвогардан республика бюдежига ундиришни, жавобгардан
республика
бюдежига
16.632.122,3
сўм
давлат
божи,
даъвогарга 24.000 сўм почта ҳаражати ундиришни лозим
топди.
Даъво аризаси судда кўрилишида суд муҳокамаси
видеоконференцалоқа режимидан фойдаланилган ҳолда ҳам
амалга оширилган. Шу сабабли суд жавобгардан Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
депозитига
75.000
сўм
видеконференцалоқа харажатларини ундиришни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “PARKENT TUMAN YO’LLARDAN FOYDALANISH”
УК ҳисобидан:
- даъвогар “SPECIAL REAL CONSTRUCTION” МЧЖ
фойдасига 639.697.011,56 сўм асосий қарз, 117.500.000 сўм
пеня, 24.000 сўм почта харажати, умумий миқдорда
757.221.011,56 сўм пул маблағи;
- республика бюджетига 16.632.122,3 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 75.000
сўм видеконференцалоқа харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “SPECIAL REAL CONSTRUCTION” МЧЖдан
республика
бюджетига
2.107.631,5
сўм
давлат
божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.Эшмирзаев