← Назад
Решение #657726 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| нинг | 8 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФК | 238 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2023 йил 9 февраль
4-1501-2301/657-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев, даъвогар «А»
МЧЖ суд тугатиш бошқарувчисининг жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 1 200 000 сўм асосий қарз, 246 082 сўм қўшимча фоиз ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий
суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
«А» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1 200 000 сўм асосий қарз, 246 082 сўм
қўшимча фоиз ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси
иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини
иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан
ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган.
Ушбу асосга мувофиқ, жавобгар томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини тақдим қилмади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларига қараганда, «А» масъулияти чекланган жамияти томонидан 2019
йил 19 июль кунги тўлов ҳужжатига асосан молиявий ёрдамни қайтариб бериш шарти
билан «Б» масъулияти чекланган жамиятига 1 200 000 сўм пул маблағлари ўтказиб
берилган бўлсада, жавобгар томонидан ушбу пул маблағлари қайтарилиши
таъминланмасдан келинган.
Ушбу қарздорлик банк томонидан тасдиқланган маълумотнома билан ўз тасдиғини
топган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш юзасидан
огоҳлантириши оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб
юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек
гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва
бошқа битимлардан вужудга келади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун
мақбул усулда бажарилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги
«Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»
ги 203-сонли қарорининг 8-банди, еттинчи хатбошисига кўра, судларга
тушунтирилсинки, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга
киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд
эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган
хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун
асос бўла олмайди деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи
қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ушбу ҳуқуқ нормасига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
1 200 000 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни
лозим деб топди.
Бундан ташқари суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаш ставкаси бўйича 246 082 сўм
қўшимча фоизни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар
ҳисобидан 1 200 000 сўм асосий қарз, 246 082 сўм қўшимча фоизни ундиришни ҳамда
жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ва Олий суд
депозитига 30 000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-4, 203-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар «А» МЧЖ суд тугатиш бошқарувчиси фойдасига жавобгар «Б»
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1 200 000 сўм асосий қарз, 246 082 сўм
қўшимча фоиз, жами 1 446 082 сўм ундирилсин.
Жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 300 000
сўм давлат божи ҳамда Олий суд депозитига 30 000 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин.
Тарафлар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев