← Назад
Решение #657743 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ
Yangibozorsh.,Mustaqillikko’chasi 77-uy
г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 9 февраль
4-1105-2302/176-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья З.М.Эшмирзаев
раислигида, судья ёрдамчиси Б.С.Насировнинг котиблигида, аризачи
вакили А.Аъзамов (2023 йил 6 январдаги 23-01680-сонли ишончнома
билан) иштирокида, аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ
бошқармасининг жавобгар “OIL AND LUBRICANT GROUP” MЧЖнинг
банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни суднинг маъмурий биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан
ўтказилган ўрганиш давомида солиқ тўловчи “OIL AND LUBRICANT
GROUP” MЧЖнинг ўзи кўрсатган манзилда йўқлиги аниқланган.
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг қарорига асосан
“OIL AND LUBRICANT GROUP” MЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлар бўйича
операцияларни камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатиб
қўйилган.
Аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси судга ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар “OIL AND LUBRICANT GROUP”
MЧЖнинг банкдаги хисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан
кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили иштирок этиб, судга мурожаат
қилгандан сўнг жавобгар асослантирилган ҳужжатларни тақдим этиб,
камчиликларни бартараф этганлигини маълум қилиб, суддан қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган ажрими
жавобгарга электрон тарзда юборилган бўлсада, бироқ жавобгар
бугунги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Мазкур
ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 220моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган
тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга
кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги
“Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли
Фармонига мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик
субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали
қўлланиш тартиби жорий этилган.
“Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 5-моддасида давлат солиқ хизмати органлари ўз
ваколатлари доирасида солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган,
шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий
ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари
ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим
этилмаган ҳолларда банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни
тўхтатиб туришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (бундан буён матнда
СК деб юритилади) 111-моддаси биринчи қисмига кўра солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган
муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ
органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши
мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Ушбу модданинг учинчи қисми, тўртинчи бандига кўра юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи
томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ
мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида қўлланилиши
мумкин.
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси солиқ тўловчининг
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги 2023 йил 17 январдаги қарори билан “OIL AND LUBRICANT
GROUP” MЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни
тўхтатиб қўйилган. Аризачи жавобгар шахсий кабинетига электрон
шаклда хабарнома юбориб, “OIL AND LUBRICANT GROUP” MЧЖга
банклардаги
ҳисобварақлар
бўйича
операцияларни
тўхтатиб
турилганлигини маълум қилган ҳамда ўзининг манзилида йўқлигини
асослилиги бўйича зарур тушунтиришлар тақдим қилмаганлиги
сабабли банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан
кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида судга ариза киритилиши
ҳақида огоҳлантирган.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий
таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий
таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Ишдаги ҳужжатлар билан аризачи аризаси асослилиги, “OIL AND
LUBRICANT GROUP” MЧЖ ўзи кўрсатган юридик манзилда йўқлиги
ҳамда бугунги кунга қадар солиқ органига ўзининг манзилида
йўқлигини асослилиги бўйича зарур тушунтиришлар тақдим
этмаганлиги исботини топди, бироқ суд мажлисида аризачи вакили
тақдим этган маълумотдан кўринишича, судга мурожаат этилгандан
сўнг жавобгар камчиликни бартараф этган ва солиқ органига
асослантирувчи ҳужжатларни тақдим этган.
Юқоридагиларга асосланиб,
суд
аризачининг аризасини
қаноатлантиришни рад этишни ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг
19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод
қилинганлигини ҳамда ариза судга электрон шаклда тақдим
қилинганда почта харажат ундирилмаслигини инобатга олиб, давлат
божи ва почта харажати ундирмасликни лозим топди.
Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 176-179, 215-222-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгандан сўнг қонуний кучга
киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.М.Эшмирзаев