← Назад
Решение #657757 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 127 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| онуннинг | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
YAKKABOG’ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi
181400 район Яккабаг, улица Амир Темур
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Яккабоғ тумани
2023 йил 09 февраль
4-1806-2301/67-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсуновнинг раислигида,
М.Эшдавлатовнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят
бошқармасининг жавобгар «Қамаши пахта тозалаш» АЖга нисбатан берган даъво
аризаси бўйича ишни, даъвогар вакили Н.Дустқурбонов (ишончнома асосида)
иштирокида, Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига, даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармаси жавобгар «Қамаши пахта тозалаш» АЖ
га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда 1994 йил 17 октябрда
Қамаши туманидаги «Қамаши пахта тозалаш» АЖ ишчиси Х.Хамраев, 2000 йил 2
мартда Қ.Турсунов, 2007 йил 11 декабрда М.Шопулатов, 1989 йил 1 декабрда
Р.Назаров, 1998 йил 21 майда О.Тошпўлатов, 1998 йил 7 майда К.Жўраева, 1986 йил
9 ноябрда Х.Бобоназаров, 1973 йил 4 мартда Ж.Юлдашев меҳнатда майиб
бўлганлиги ва бу тўғрисида Н-1 шаклдаги далолатнома расмийлаштирилганлиги,
фуқароларга 2022 йилнинг 1 сентябридан 2022 йилнинг 31 декабрь кунига қадар
жами 29 116 454,4 сўм тўланган пенсия пулларини регресс тартибда ва пенсия
пулларини тўлашни кечиктирганлик учун 720 362,18 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар суд
мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
ЎзР Иқтисодий процессуал кодексининг 127-моддасига кўра, ишда иштирок
этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали
хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат
орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор
қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Иқтисодий суд ишларини юритишнинг
бошқа иштирокчилари ажрим орқали, зарур ҳолларда эса суд чақирув қоғозлари,
телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали
хабардор қилинади ва судга чақирилади.
ИПКнинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу
Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд иш ҳужжатларини текшириб ва даъвогар вакилининг иш бўйича берган
кўрсатмаларини тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъвогар Бюджетдан ташқари
Пенсия
жамғармаси
Қашқадарё
вилоят
бошқармасининг
даъвосини
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан ва суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича, «Қамаши
пахта тозалаш» АЖ нинг ишчиси бўлган Хамраев Хусаннинг ишлаб чиқариш
жараёнида бахтсиз ҳодиса ва саломатлигига бошқа хил зарар етказилиши тўғрисида
1994 йил 18 октябрда N-1 шаклдаги далолатнома, «Қамаши пахта тозалаш» АЖ нинг
ишчиси бўлган Турсунов Қузининг ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз ҳодиса ва
саломатлигига бошқа хил зарар етказилиши тўғрисида 2000 йил 2 мартда N-1
шаклдаги далолатнома, «Қамаши пахта тозалаш» АЖ нинг ишчиси бўлган
Шопулатов Мусурмоннинг ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз ҳодиса ва
саломатлигига бошқа хил зарар етказилиши тўғрисида 2007 йил 14 декабрда N-1
шаклдаги далолатнома, «Қамаши пахта тозалаш» АЖ нинг ишчиси бўлган Назаров
Равшаннинг ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз ҳодиса ва саломатлигига бошқа хил
зарар етказилиши тўғрисида 1989 йил 2 декабрда N-1 шаклдаги далолатнома,
«Қамаши пахта тозалаш» АЖ нинг ишчиси бўлган Тошпулатов Олимнинг ишлаб
чиқариш жараёнида бахтсиз ҳодиса ва саломатлигига бошқа хил зарар етказилиши
тўғрисида 1998 йил 22 майда N-1 шаклдаги далолатнома, «Қамаши пахта тозалаш»
АЖ нинг ишчиси бўлган Жўраева Кларанинг ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз
ҳодиса ва саломатлигига бошқа хил зарар етказилиши тўғрисида 1998 йил 8 майда
N-1 шаклдаги далолатнома, «Қамаши пахта тозалаш» АЖ нинг ишчиси бўлган
Бобоназаров Хасаннинг ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз ҳодиса ва саломатлигига
бошқа хил зарар етказилиши тўғрисида 1986 йил 10 ноябрда N-1 шаклдаги
далолатнома, «Қамаши пахта тозалаш» АЖ нинг ишчиси бўлган Юлдашев Журанинг
ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз ҳодиса ва саломатлигига бошқа хил зарар
етказилиши тўғрисида 1973 йил 4 мартда N-1 шаклдаги далолатнома
расмийлаштирилган.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармаси
томонидан «Қамаши пахта тозалаш» АЖнинг ишчилари бўлган фуқаролар,
Х.Хамраев, Қ.Турсунов, М.Шопулатов, 1989 йил 1 декабрда Р.Назаров, О.Тошпўлатов,
К.Жўраева, Х.Бобоназаров, Ж.Юлдашевга 2022 йилнинг 1 сентябридан 2022 йилнинг
31 декабрь кунига қадар жами 29 116 454,4 сўм ногиронлик нафақалари тўлаб
берилган.
Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат Пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонуннинг 66-моддаси иккинчи қисмида, мулкчилик шаклидан қатъи
назар, корхоналар ва ташкилотлар боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек
ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда
майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун
ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган Пенсия ёшига тўлгунига
қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ тайинланган
Пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга
мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади, - деб белгиланган.
Даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ғузор туман бўлими
томонидан жавобгар «Қамаши пахта тозалаш» АЖ га 2022 йилнинг 17 декабрь
санасида №01-10-207/30-02-37/164-сонли талабнома юборилиб, фуқароларга
тўланган Пенсия пулларини қоплаш учун пул кўчириб бериш сўраган.
Бироқ, жавобгар томонидан талабнома эътиборсиз қолдирилган, жавобгар
томонидан ҳеч қандай чоралар кўрилмагандан сўнг, даъвогар судга даъво ариза
билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининнг 2014 йил 23 декабрдаги
357-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат Пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Пенсияларни
тўлашга ҳаражатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандида,
пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими
ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини
бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида
тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик Пенсияларини тўлашга
харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юбориши, 4 бандида,
ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган
меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик Пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказиши
белгиланган.
Юқорида қайд этилган ҳолатларга кўра, суд даъвогар Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг жавобгар «Қамаши пахта
тозалаш» АЖ дан регресс тартибда 29 116 454,4 сўм ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат Пенсия таъминоти
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Пенсияларни
тўлашга ҳаражатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақидаги
2014 йил 23 декабрдаги №357-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 20бандига кўра, мазкур Низомнинг 3, 10 ва 15-бандларида кўрсатилган Пенсияларни
тўлашга харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган
сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,033 фоизи миқдорида, лекин
қарздорликнинг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади.
Пенсия пуллар вақтида тўлаб берилмаганлиги сабабли, 720 632,18 сўм пеня
ҳисобланган ва даъвогарнинг ушбу пеня ундириш талаби асосли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар
«Қамаши пахта тозалаш» АЖ ҳисобидан даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг фойдасига 29 116 454,4 сўм асосий
қарз, 720 632,18 сўм пеня ва 30 000 сўм почта ҳаражатини ундиришни, жавобгардан
Республика бюджетига 596 741,73 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд
қарор қилади:
Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Қамаши пахта тозалаш» АЖ дан даъвогар Молия вазирлиги
ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармаси
фойдасига 29 116 454,4 сўм асосий қарз, 720 632,18 сўм пеня ва 30 000 сўм почта
ҳаражати ундирилсин.
Жавобгар «Қамаши пахта тозалаш» АЖдан Республика бюджетига 596 741,73
сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида
Қашқадарё вилоят судига шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
С.Турсунов