← Назад
Решение #657766 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ИПК | 127 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 170 | — | law | |
| аролик Кодекси | 1001 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 09 февраль 4-1405-2302/17-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судья Ф.Юлдашев раислигида, судья
ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ЖЖЖга
нисбатан киритган даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, Тойлоқ
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида,
видеоконференцалоқа режимида даъвогар вакили Х.Мухаммадиев (ишончнома
асосида), иш бўйича низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс, Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси вакили
А.Маматов (ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига даъвогар ХХХ даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, даъво талабида жавобгар ЖЖЖ ҳисобидан Пенсия
жамғармасининг ҳисоб-рақамига пенсионерларга тўланган пенсия жамғарма
маблағларининг ихтиёрий равишда қопланмаган 7 080 000 сўм миқдоридаги
пенсия пули 1 062 000 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 127-моддаси тартибида хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд,
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз, мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Х.Мухаммадиев судга
кўргазма бериб, даъвони қувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб,
жавобгар бугунги кунга қадар даъво аризасида кўрсатилган 7 080 000 сўм
қарзларини тўламаганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган, иш бўйича учинчи шахс, Қашқадарё вилояти
Бандлик бош бошқармаси вакили А.Маматов судга кўргазма бериб, Ўзбекистон
Республикаси пенсия тўғрисидаги қонунчилигига асосан Пенсия жамғармаси
бошқармаси регресс тартибида даъво билан чиқиши асосли эканлиги, «Agromir
Building» МЧЖнинг собиқ ишчиси Турсунов Бозор Сайлов ўғли ўрганишлар
натижасига кўра, ҳақиқатдан ҳам ишлаб чиқариш ва меҳнат интизомига риоя
қилмаганлиги, иш вақти бошланмасдан ишга чиққанлиги, иш бажариш жараёнида
махсус кийим бош, каска ва ҳимоя арқонларидан фойдаланмаганлиги ва
эҳтиётсизлик қилганлиги, бу билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан
1996 йил 14 августда 273-сон билан рўйхатдан ўтган “Меҳнат мухофазаси бўйича
ишларни ташкил этиш тўғрисида”ги намунавий Низомнинг 153-банди талаблари
бузилганлигини баён қилди.
Суд даъвогар вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб,
уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосланиб, даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «Agromir Building» МЧЖнинг вафот этган
собиқ ишчиси Турсунов Бозор Сайлов ўғлининг турмуш ўртоғи Нуралиева Гулшода
Норменд қизига даъвогар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасининг Нишон туман бўлими томонидан 2021 йил 11 октябрь
кунидан 2023 йил 01 январь кунига қадар жами 7 080 000 сўм қарздорлиги вужудга
келган.
Даъвогар 2022 йил 20 декабрдаги 01-10-235/30-38/12-сонли талабнома
билан жавобгарга расман мурожаат қилиб, жамғарманинг Нишон туман бўлими
томонидан Нуралиева Гулшода Норменд қизига тўланган ва 2023 йилнинг 01
январь ҳолатига қопланмаган 7 080 000 сўм қарзларини тўлаб беришни сўраган, акс
ҳолда судга бериши тўғрисида огоҳлантирган.
Жавобгар томонидан ушбу талабномаларга муносабат билдирилмаган ва
қарздорлик бартараф этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2014 йилдаги
357-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3-бандига биноан, пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда
кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш
билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида
тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга
харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади. 4-бандида,
ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган
меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 10санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига
ўтказадилар. 5-бандига кўра, пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия
жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда ойнинг 10-санасигача ташкилот
солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига мазкур
Низомнинг 3-бандида кўрсатилган Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг
харажатлари бўйича қарздорлиги суммаси тўғрисидаги маълумотларни тақдим
этади. 6-бандида, пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия жамғармаси
туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни
тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида
тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ регресс даъво аризалари
бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлайдилар, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 1001-моддаси биринчи
қисмида, Бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт
воситасини бошқарувчи шахс ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс
бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган
товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга деб кўрсатилган.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгардан 7 080 000 сўм миқдоридаги
пенсия пулини регресс тартибда ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Даъвогар пенсия пули жавобгар томонидан кечиктирилганлиги учун
1 062 000 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги
357-сонли Қарорининг 3, 10 ва 15-бандларида кўрсатилган пенсияларни тўлашга
харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган
сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0.033 фоиз миқдорида, лекин
қарздорликнинг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорида пеня ҳисобланиши
белгиланган.
Аниқланишича, жавобгар томонидан 7 080 000 сўм миқдоридаги пенсия
пулини тўлаб берилиши кечиктирилган.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгардан 1 062 000 сўм пеня ундириш
талабини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддасининг учинчи қисмида,
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади деб белгиланган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 7 080 000 сўм пенсия
пули, 1 062 000 сўм пеняни ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган почта харажатини
ундиришни, ундирилиши лозим бўлган давлат божини жавобгардан ундиришни
лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180,
186-моддаларига асосланиб, суд
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЖЖЖ ҳисобидан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
Қашқадарё вилояти бошқармаси фойдасига 7 080 000 сўм пенсия пули, 1 062 000
сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар «Agromir Building» МЧЖ ҳисобидан Давлат бюджетига 300 000 сўм
давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳисобрақамига 75 000 сўм
видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Самарқанд вилоят судига апелляция шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли.
Судья
Ф.Э.Юлдашев