Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2301/13 Дата решения 09.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SURXONDARYO AGROSERVIS MTP" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Сурхондарё вилоят қурилиш бош бошқармаси
Source ID 1034117 Claim ID 3098239 PDF Hash 907bb97725bb9aad... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190100, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190100, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 9 февраль 4-1901-2301/13-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Жумаев раислигида, Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакиллари- К.Кадиров ва О.Талиев (2023 йил 24 январдаги 1/1-05-сонли ва 1/3-06-сонли ишончномалар асосида), жавобгар вакиллари- Н.Рахматов (2023 йил 24 январдаги 06/121-сонли ишончнома асосида), учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси Термиз шаҳар филиали вакили – Ф.Хурсанов (2023 йил 9 февралдаги 01-7/112сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар“SURXONDARYO AGROSERVIS MTP” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар- Сурхондарё вилоят қурилиш бош бошқармасига нисбатан берган даъво ариза бўйича иқтисодий ишни Термиз туманлараро итқисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда- палата) даъвогар – “SURXONDARYO AGROSERVIS MTP” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда – даъвогар) манфаатида, жавобгар- Сурхондарё вилоят қурилиш бош бошқармасига (кейинги ўринларда – жавобгар) нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2017 йил 5 май кунидаги Қ-183-сонли қарори вилоят ҳокимининг 2019 йил 22 октябрдаги Қ-546-сонли қарорига асосан бекор қилинганлиги, жавобгарда ҳозирда эгаллаб турган Термиз шаҳри, Тараққиёт кўчаси 42-уй манзилда жойлашган маъмурий ва хўжалик биноларига эгалик ҳуқуқи мавжуд эмаслиги сабабли жавобгарга юқорида қайд этилган бино ва иншоотларни даъвогарга топшириш мажбуриятини юклаш ҳамда Суднинг 2023 йил 9 январдаги ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Сурхондарё вилоят ҳокимлиги низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Тегишли тартибда суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган Сурхондарё вилоят ҳокимлиги вакили суд мажлисида иштирок этмади. ИПКнинг 170-моддаси 3-қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси 3-қисмига асосан ишни учинчи шахснинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони қўллаб қувватлаб, Ҳокимлик томонидан уларга берилган бино-иншоотлар бўйича 2017 йил 5 майдаги Қ-183-сонли қарорини Олтинсой туман маъмурий судининг ҳал қилув қарорига асосан бекор қилиш мажбурияти юклатилганлигини, Ҳокимликнинг 2019 йил 22 октябрдаги Қ-546-сонли қарорига асосан 2017 йил 5 майдаги Қ-183-сонли қарори бекор қилинганлигини ва бино-иншоотлар мулкдорига қайтарилганлигини, бугунги кунда мулкдор Термиз туман, “Мангузар” МФЙда жойлашган “Дўстлик” меҳмонхона бино-иншоотларидан чиқишни талаб қилаётганлигини, боришга жойлари йўқлигини, Ҳокимлик томонидан уларнинг биносига яраша бошқа бино таклиф этилмаётганлигини, таклиф этилаётган бино-иншоотлар эса ҳажм жиҳатдан кичиклигини, шу боисда бу борада таъсисчиларининг розилигини олмасдан туриб жавобгар ва Ҳокимлик билан келиша олмасликларини, бир неча маротаба мурожаат қилинган бўлсада, жавобгар биноларини бўшатиб бермаётганлигини, низоли бинонинг эски кадастр ҳужжатлари борлигини, янгиси эса йўқлигини, ўша эски кадастр ҳужжатлари ҳуқуқ туғдирувчи ҳужжат бўлишини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвони тан олмаслигини, Ҳокимлик томонидан уларга 2017 йил 5 майдаги Қ-183сонли қарор асосида бино-иншоотлар берилганлигини, кадатср ҳужжатлари расмийлаштирганликларини, ундан сўнг бинода таъмирлаш ишлари олиб борилганлигини, Ҳокимлик томонидан даъвогарга биноиншоот билан таъминланишини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси Термиз шаҳар филиали вакили бошқарма ҳамда филиал томонидан ёзма маълумот тақдим этиб, Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2017 йил 5 май кунидаги Қ-183-сонли қарорига асосан Сурхондарё вилояти қурилиш бош бошқармасига оператив бошқарув асосида берилганлиги боис, 2021 йил 25 январда Термиз шаҳри, Тараққиёт кўчаси 42-уй манзилда жойлашган маъмурий ва хўжалик биноларига хатлов ишлари бажарилиб кадстр паспорти тайёрланганлигини, бироқ давлат рўйхатига олинмаганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришлари ва кўрсатмаларини эшитиб, ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризаси талабларини рад этишни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2017 йил 5 май кунидаги “Давлат мулки объектларидан келгусида самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қ-183-сонли қарорига асосан жавобгарга Термиз шаҳри, Тараққиёт кўчаси 42-уй манзилда жойлашган маъмурий ва хўжалик бинолари оператив бошқарув асосида, даъвогарга эса Термиз туман, “Мангузар” МФЙда жойлашган “Дўстлик” меҳмонхона бино-иншоотлари мулк ҳуқуқи асосида берилган. Олтинсой туман маъмурий судининг 3-1909-1901/717-сонли маъмурий иш бўйича 2019 йил 8 июлда қабул қилган ҳал қилув қарорига асосан Ҳокимликка Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2017 йил 5 майдаги Қ-183-сонли қарорини бекор қилиш мажбурияти юкланган. Шунга асосан Ҳокимликнинг 2019 йил 22 октябрдаги Қ-546-сонли қарорига билан Термиз туман ҳокимлиги тасарруфидаги Термиз туман, “Мангузар” МФЙда жойлашган “Дўстлик” меҳмонхона биноси ва иншоотлари “SURXONDARYO AGROSERVIS MTP” масъулияти чекланган жамиятига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи асосида бериш ҳақидаги 2017 йил 5 майдаги Қ-183-сонли қарори қонун ҳужжатларига зид бўлганлиги сабабли бекор қилинган. Даъвогар жавобгарга 2022 йил 5 декабрда 1/3-83-сонли талабнома билан мурожаат қилиб, Ҳокимликнинг 2019 йил 22 октябрдаги Қ-546сонли қарорига билан Термиз туман ҳокимлиги тасарруфидаги Термиз туман, “Мангузар” МФЙда жойлашган “Дўстлик” меҳмонхона биноси ва иншоотлари “SURXONDARYO AGROSERVIS MTP” масъулияти чекланган жамиятига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи асосида бериш ҳақидаги 2017 йил 5 майдаги Қ-183-сонли қарори бекор қилинганлиги боис, Термиз шаҳри, Тараққиёт кўчаси 42-уй манзилда жойлашган маъмурий ва хўжалик биноларини 2022 йил 10 декабрь кунигача қайтаришни ҳамда топширишни талаб қилган. Даъвогарнинг мурожаати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боисдан даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2017 йил 5 май кунидаги Қ-183-сонли қарори вилоят ҳокимининг 2019 йил 22 октябрдаги Қ-546-сонли қарорига асосан бекор қилинганлиги, жавобгарда ҳозирда эгаллаб турган Термиз шаҳри, Тараққиёт кўчаси 42-уй манзилда жойлашган маъмурий ва хўжалик биноларига эгалик ҳуқуқи мавжуд эмаслиги сабабли жавобгарга юқорида қайд этилган бино ва иншоотларни даъвогарга топшириш мажбуриятини юклаш ҳамда ноқонуний эгалланган бино-иншоотлардан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Даъво асоссиз ва уни қуйидаги асосларга кўра рад этиш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинчалик матнда ФК деб юритилади) 229-моддасининг учинчи қисмига кўра Агар мол-мулк уни бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсдан ҳақ тўламасдан олинган бўлса, мулкдор мол-мулкни барча ҳолларда ҳам талаб қилиб олишга ҳақли. Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2017 йил 5 май кунидаги “Давлат мулки объектларидан келгусида самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қ-183-сонли қарорига асосан Термиз шаҳри, Тараққиёт кўчаси 42-уй манзилда жойлашган маъмурий ва хўжалик бинолари оператив бошқарув асосида жавобгарга берилган ва шунга асосан даъвогарнинг ушбу бино-иншоотларга эгалик ҳуқуқи йўқолган. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси ва унинг Термиз шаҳар филиали томонидан тақдим этилган ёзма маълумотга кўра Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2017 йил 5 май кунидаги Қ-183-сонли қарорига асосан Сурхондарё вилояти қурилиш бош бошқармасига оператив бошқарув асосида берилганлиги боис, 2021 йил 25 январда Термиз шаҳри, Тараққиёт кўчаси 42-уй манзилда жойлашган маъмурий ва хўжалик биноларига хатлов ишлари бажарилиб кадстр паспорти тайёрланган, бироқ давлат рўйхатига олинмаган. ФК 84-моддасининг биринчи қисмига кўра кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Иш ҳужжатларида даъвогарнинг мулк ҳуқуқига эгалигини тасдиқловчи далиллар бекор бўлган ҳужжатлар ҳисобланди. Мазкур ҳолатда, даъвогарда Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2017 йил 5 май кунидаги Қ-183-сонли қарори Ҳокимликининг 2019 йил 22 октябрдаги Қ-546-сонли қарорига асосан бекор қилинганлиги боис, Термиз шаҳри, Тараққиёт кўчаси 42-уй манзилда жойлашган маъмурий ва Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқорида баён этилганларга кўра даъво аризаси талаблари рад этилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқорида қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини рад этишни, даъвогардан Республика бюджети ҳамда суд органларини ривожлантириш жамғармасига 6000000 сўм (иккита номулкий тусдаги талаб учун) давлат божи, Олий суд ҳисобига 75000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни, тўланган 30000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179-моддалари қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъвони қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар- “SURXONDARYO AGROSERVIS MTP” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджети ҳамда суд органларини ривожлантириш жамғармасига 6000000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар- “SURXONDARYO AGROSERVIS MTP” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд ҳисобига 75000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Олдиндан тўланган 30000 сўм почта харажати даъвогар“SURXONDARYO AGROSERVIS MTP” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради, ҳал қилув қарори устидан Термиз туманлараро иқтисодий суди орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (прокурор протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Д.Жумаев