← Назад
Решение #65801 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
19
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| банди ва | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| исми ва | 227 | — | law | |
| ра ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 226 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 74 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 224 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 34 | — | law | |
| Жиноят кодекси | 34 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 78 | — | law | |
| мазкур кодекс | 80 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 34 | — | law | |
| ЖКнинг | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 60 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил май ойининг 28 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, шу суднинг
судьяси С.Мамадиевнинг раислигида, Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг катта
ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ж.Камилханов ва унинг ҳимоячиси
“SARABEK HIMOYA” адвокатлик бюроси адвокати З.Зарифовнинг
иштирокида, Камилханов Жахонгир Равшановичга оид 1-1006-2502/405сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Камилханов Жахонгир Равшанович (Kamilxanov Jaxongir
Ravshanovich), 1985 йил 29 декабрь куни Тошкент
вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, 1 нафар фарзанди
бор, ишламайди, муқаддам 1) ЖИБ Учтепа туман
судининг 06.03.2014 йилдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
168-моддаси
1-қисми,
227-моддаси 2-қисми “а” банди, 25,169-моддаси 3-қисми
“а” банди билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг
57,59,61-моддаларига асосан 3 йил 1 ой муддатга
озодликдан маҳрум қилинган, 12.12.2013 йилдаги
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “...
амнистия тўғрисида”ги Қарорига асосан ўталмаган
жазоси 1/3 қисмига қисқартирилган; 2) ЖИБ Учтепа
туман судининг 05.09.2014 йилдаги ҳукмига кўра
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми
“а” банди ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан абдор
деб топилиб, ЖК 59,61-моддаларига асосан 3 йил 6 ой
муддатга озодликдан маҳрум қилинган, ЖИБ Навоий
шаҳар судининг 23.12.2014 йидаги ажримига кўра
жазодан озод қилинган; 3) ЖИБ Чилонзор туман
судининг 10.03.2015 йилдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди,
25,169-моддаси 3-қисми ва 227-моддаси 2-қисми “а”
банди билан абдор деб топилиб, ЖК 59-моддасига асосан
5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган, ЖИБ
Навоий шаҳар судининг 02.08.2018 йидаги ажримига
кўра ЖКнинг 73-моддасига асосан 1 йил 11 ой 10 кун
ўталмаган жазосидан муддатидан илгари озод қилинган;
4) ЖИБ Яккасарой туман судининг 03.05.2021 йилдаги
ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
226-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, 2.450.000
сўм жарима жазоси тайинланган; 5) ЖИБ Учтепа туман
судининг 05.10.2022 йилдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди
билан ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида узил кесил 5
йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда 2.450.000
сўм жарима жазоси тайинланиб, ЖИБ Олмалиқ шаҳар
судининг 01.04.2024 йилдаги ажримига кўра ўталмай
қолган 3 йил 3 ой 18 кун озодликдан маҳрум қилиш
жазоси Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 74-моддасига
асосан шу муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилган, ЖИБ Учтепа туман судининг 27.09.2024
йилдаги ажримига кўра ўталмай қолган 3 йил 3 ой 18 кун
аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 46-моддасига асосан шу муддатга озодликни
чеклаш жазосига алмаштирилган, жазонинг 2 йил 11 ой
22 куни ўталмаган, тайинланган жарима жазоси бўйича
юритилган ижро иши Мажбурий ижро бюроси Учтепа
туман бўлимининг 31.01.2024 йилдаги қарорига кўра
жарима суммаси амалда ундирилганлиги сабабли ижро
иши юритиш тамомланган, Тошкент шаҳар, Учтепа
тумани, 30-мавзе, 17-уй, 55-хонадонда рўйхатда туриб
яшаган, 29.01.2025 йил куни Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланиб, иш бўйича
2025 йил 30 январда “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини вақтида
олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди
билан айбланган;
Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Ж.Камилханов ҳавфли рецидивист бўла туриб, 2025 йил
14 январь куни соат 13:00ларда ўзганинг мулкини яширин равишда талонторож қилиш мақсадида, Чилонзор тумани, Сугали ота кўчаси, Қизил шарқ
МФЙ худудида жойлашган автобуслар тўхташ бекатида фуқаро Иоаниду
Кристина Христос ухлаб қолганидан фойдаланиб, унинг эгнида бўлган
курткасининг ўн чунтагидан бахоси 2.000.000 сўмлик “GALAXY A05”
телефон аппаратини яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан
яширинган.
Судланувчи Ж.Камилханов суд мажлисида айбловга тўлиқ иқрорлик
билдириб, 2025 йил куни 14 январь куни соат тахминан 13:00да Чилонзор
тумани, Сугали-Ота кўчаси, Қизил-Шарқ МФЙ, 24-уйнинг орқа томонида
жойлашган автобус бекатининг олдида ўтиб кетаётган вақтида, ушбу
бекатининг ўриндиғида ўзига олдиндан таниш бўлган К.Иоанидуни маст
бўлиб, уҳлаб ётганлигини кўриб, унинг ёнига борганида, шу бекатда у билан
бирга ўзига олдиндан таниш бўлган Тохир ака ва яна икки нафар ёш
қизчаларни ҳам кўрганлигини, бироқ ушбу қизчалар автобус кутиб
нарироқда турганлигини, Тохир ака ҳам маст бўлиб уҳлаб ётганлигини,
шундан кейин, К.Иоанидунинг олдига борганида у ўриндиқдан йиқилиб
тушганлигини ва шунда ҳам у қаттиқ маст бўлганлиги сабали
уйғонмаганлигини, у йиқилган вақтида унинг эгнида бўлган курткаси
чўнтагидан унга тегишли бўлган кўк рангли телефон аппарати шу ерга
тушганлигини, К.Иоанидуни уйғотмоқчи бўлганида у маслиги сабабли
уйғонмаганлигини, шунда унга тегишли бўлган кўк рангли телефон
аппаратини яширин равигшда олиб, уйига кетганлигини, 2025 йил 16 январь
куни соат тахминан 11:00да уйининг олдида появзал устахонасига бориб, шу
ерда ишлаетган Фуркат исмли танишига ўзига тегишли бўлган телефон
аппартини 200.000 сўм эвазига сотмоқчи бўлгани ҳақида айтганлигини,
шунда Фурқат ундан ушбу телефон аппаратининг ҳужжат ва коробкасини
сўраганида, ҳужжатларни ва коробкасини ёқотиб олганлигини айтганидан
кейин Фуркат таклифига рози бўлиб, телефон аппаратини олганлигини ва
унга 200.000 сўм пулларни санаб берганлигини, телефон аппарати эвазига
олган пул маблағларни кейинчалик ўз эҳтиёжларига сарфлаб
юбориганлигини қилмишидан пушаймонлигини, енгиллик қилишни сўраб
кўрсатув берди.
Суд мажлисида тарафларнинг роизилиги билан жабрланувчи
К.Иоанидунинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари суд мажлисида ўқиб
эшиттирилганда, у 2025 йил 14 январь куни соат тахминан 09:30ларда
Алгоритмда жойлашган спиртли ичимликлар сотишга мўлжалланган савдо
дўконидаги спиртлик ичимликни сотиб олиб, Чилонзор тумани, Сугали-Ота,
Қизил-Шарқ МФЙ, 24-уйнинг орқасида жойлашган автобус бекатининг
ўриндиғига ўтириб, сотиб олган спиртлик ичимликни истеъмол
қилганлигини, шу вақтда автобус бекатида ўзига олдиндан таниш бўлган
Тохир исмли шахс ҳам бўлганлигини, шундан кейин ўзига тегишли бўлган
телефон аппарати орқали отаси билан гаплашиб турганида унинг ёнидаги
Тохир исмли шахс отасини таниганлиги сабабли у ҳам отаси билан
гаплашиб, телефонни қайтариб берганлигини, Тохирдан телефонини
олганидан кейин уни чўнтагига солиб қўйганлигини, ушбу телефон “Galaxy
A05” русумли бўлиб, унинг ранги тўқ кўк бўлганлигини, орадан бир оз вақт
ўтиб спиртли ичимлик таъсирида маст бўлиб қолганлигини ва жуда маст
бўлиб қолганлиги сабабли автобус бекатининг ўриндиғида ухлаб
қолганлигини, шундан кейин соат тахминан 13:30да уйқудан уйғониб,
қараса телефони чўнтагида йўқлигини билганлигини, Тохир ҳам шу вақтда
шу ерда эканлигини ва ундан телефони қаердалиги ҳақида сўраганида Тохир
билмаслигини айтганлигини, шундан кейин дарров ИИОга мурожаат
қилганлигини, дастлабки тергов давомида телефон аппарати қайтариб
берилганлигини ва судланувчи Ж.Камилхановга нисбатан даъвоси йўқлигини
маълум қилиб кўрсатув берган.
Гувоҳ Ф.Султанов суд мажлисида, у Ж.Камилхановни 2021 йилдан
буён танишини, чунки у ишлаш жойига яқин жойлашган уйда истиқомат
қилишини, 2025 йил 16 январь куни соат тахминан 13:00да ўз иш жойида ўз
ишлари билан овора бўлиб юрганида олдига Ж.Комилханов келганлигин ва у
билан саломлашганидан кейин у ўзига тегишли бўлган тўқ кўқ рангли
“Galaxy A05” русумли телефон аппаратини сотмоқчи эканлигини
билдирганлигини, шундан кейин ундан ушбу телефоннинг каробкаси ва
ҳужжатлари қаердалиги ҳақида сўраганида, у ҳужжатлар ва каробкасини
йўқотиб қўйганлиги ҳақида айтганлигини, шундан кейин унинг гапларига
ишониб, телефон аппаратини 200.000 сўмга келишиб олганлигини ва
пулларни санаб берганлигини, шундан кейин шу куннинг ўзида телефон
аппаратини уйига обориб ташлаганлигини, орадан бир хафта вақт ўтганидан
кейин 2025 йил 22 январь куни пул керак бўлиб қолганлиги сабабли сотиб
олган телефон аппаратни олиб соат тахминан 18:30ларда ўзининг иш
хонасини тўғрисида жойлашган нонвойхонага бориб, у ерда ишловчи ўзига
олдиндан таниш бўлмаган Ғиёс исмли ишчига, ушбу телефонни
сотмоқчилигини, бахоси 500.000 сўм деб айтганлигини, шунда Гиёс
телефоннинг каробкаси ва ҳужжатларини сўраганлигини, унга телефоннинг
каробкаси ва ҳужжатлари акасининг уйида, яъни Андижон вилоятида
эканлиги ҳақида айтганлигини ва шундан кейин ушбу Гиёс исмли шахсга
телефон аппаратини 500.000 сўмга ҳисоблаб, ундан олдин 300.000 сўм
кейинчалик ишлатиб кўриб қолган 200.000 сўмни беришига келишганлигини,
шу тариқа телефон учун Гиёсдан 300.000 сўм пулларни олганлигини, ушбу
телефон ўғирланганлигидан ҳабари бўлмаганлиги, чунки Ж.Камилхановни
бундай ишлар қилишини билмаслигини, агар ўғирлик телефон эканлиги
ҳақида билса уни олмаслигини баён қилиб кўрсатув берди.
Суд мажлисида тарафларнинг роизилиги билан гувоҳ Ғ.Султановнинг
дастлабки терговда берган кўрсатувлари суд мажлисида ўқиб
эшиттирилганда, у 2025 йил 22 январь куни соат тахминан 11:30да иш жойи,
яъни нонвойҳонада ишда бўлган вақтида ўзига олдиндан таниш бўлмаган,
нонвойҳонанинг тўғрисида жойлашган поябзал устаҳонасининг ишчиси
Ф.Султановлдига келиб “Samsung A05” русумли телефон апаратини
сотмоқчилиги ҳақида айтганлигини, шундан кейин ундан қанчага сотмоқчи
эканлиги ҳақида сўраганида телефоннинг баҳоси 600.000 сўм эканлигини,
шундан кейин ундан ушбу телефон кимга тегишли эканлигини, каробкаси ва
ҳужжатлари қаерда эканлигини сўраганида, Ф.Султанов унга телефон
акасига тегишли эканлигини, ҳужжатлари ва каробкаси Андижон
вилоятидаги уйига қолдириб келганлигини айтганлигини ва телефоннинг
500.000 сўмга клешиб, Ф.Султанов унга олдиндан 300.000 сўм беришини,
ишлатиб кўриб агар ёқса қолган 200.000 сўмини беришини айтганлигини,
шундан кейин унинг таклифига рози бўлиб, телефонни олиб қолганлигини,
ушбу телефон ўғирланганлигини билмаганлигини Ж.Камилхановни
танимаслигини, агар телефон аппарати ўғирланганлигини билганида уни
олмаслигини баён қилиб кўрсатув берган.
Суд, давлат айбловчисининг хулосасини, жабрланувчилар, гувоҳлар
ва судланувчининг кўрсатувларини эшитиб, жиноят иши ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, Камилханов Жахонгир Равшановичнинг жиноят содир
этганликдаги айби, ўзининг иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан
ташқари, жабрланувчи ва гувоҳларнинг суддаги кўрсатувлари, шунингдек
терговга қадар текширув ҳужжатлари (и.в. 3-28, 42-56), ашёни олиш
тўғрисида баённома (и.в 51), юзлаштириш баённомаси (и.в. 67), нарсани
таниб олиш учун тақдим этиш баённомаси (и.в. 71-73), нарсани кўздан
кечириш баённомаси, фотожадвали ва ашёвий далил деб эътироф этиш
қарори (и.в. 74-76), кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш
баённомаси ва фотожадвали (и.в. 98-100) ҳамда жиноят ишида тўпланган
бошқа ёзма далиллар билан тўлиқ исботланган деб топади.
Суд, Камилханов Жахонгир Равшановичнинг ҳаракатлари дастлабки
тергов органи томонидан ўғирлик яъни ўзганинг мол-мулкини яширин
равишда қасддан талон-торож қилиб, хавфли рецидив жиноят содир
қилганликда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а”
банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 34-моддаси 3-қисмининг “б”
бандида “илгари оғир жинояти учун икки марта ҳукм қилинган ёки олдинкейинлигидан қатъи назар, оғир ёки ўта оғир жиноятлар учун уларнинг ҳар
бирига беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган шахснинг оғир жиноят содир этиши ўта хавфли рецидив жиноят
деб топилади.” деб белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори 9-бандида “Такроран ва рецидив
жиноят содир этилиши қонунда белгиланган асослар ва доирада оғирроқ
жазо тайинланишига олиб келишини инобатга олиб, ҳар бир иш бўйича
ЖК 77—80-моддаларига мувофиқ тугалланган ёки олиб ташланган
судланганлик ҳолати мавжудлиги ҳақидаги материаллар текшириб чиқилиши
ва шунга асосланиб, рецидив жиноят бор-йўқлиги тўғрисидаги масала ҳал
этилиши керак.
Жиноят кодекси 34-моддаси мазмунига кўра, рецидив жиноят
мавжудлиги ҳақидаги масалани ҳал этишда шахс судланаётган ёки муқаддам
судланган қасддан содир этилган жиноят тамом бўлган ёки тамом бўлмаган
жиноят эканлиги, шунингдек ушбу жиноятлардан қай бирида бўлсин шахс
бажарувчи ёки иштирокчи бўлганлиги аҳамиятга эга эмас.
Шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш ҳақидаги масалани ҳал
этишда шуни назарда тутиш лозимки, ЖК 34-моддасининг олтинчи қисмига
кўра, ўн саккиз ёшгача содир қилинган жиноят учун судланганлик шахсни
ўта хавфли рецидивист деб топишда ҳисобга олинмайди. Шундан келиб
чиқиб, агар шахс муқаддам бир нечта жиноят учун судланган бўлиб, улардан
айримларини вояга етмаган ёшда содир этган бўлса, фақат вояга етган даврда
содир этилган жиноятлар учун судланганлик эътиборга олиниши лозим. ”
деб раҳбарий тушунтириш берилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича судланувчи Ж.Камилханов муқаддам
жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 10.03.2015 йилдаги
ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а”
банди, 25,169-моддаси 3-қисми ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан
абдор деб топилиб, ЖК 59-моддасига асосан 5 йил 1 ой муддатга озодликдан
маҳрум қилинган.
Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг
05.10.2022 йилдаги ҳукмига кўра судланувчи Ж.Камилханов Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг
60,61-моддалари тартибида узил кесил 5 йил озодликдан маҳрум қилиш
жазоси ҳамда 2.450.000 сўм жарима жазоси тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 78-моддаси 1-қисми “в” бандида
жарима жазоси ижро этилган кундан кейин бир йил ўтгач, ўтгач,
судланганлик ҳолати тугалланиши белгиланган.
Шунингдек, мазкур модданинг 1-қисмининг “д” бандида беш йилдан
кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин
— тўрт йил ўтгач, судланганлик ҳолати тугалланиши белгиланган.
Бундан ташқари, мазкур кодекснинг 80-моддаси 4-қисмида “Агар
жазони ўтаб чиққан шахс судланганлик ҳолатининг муддати тугамай, яна
жиноят содир этса, судланганлик ҳолатини тугатувчи муддатнинг ўтиши
тўхтатилади. Илгари содир этилган жиноят учун судланганлик ҳолатининг
тугаш муддати охирги содир этилган жиноят учун (асосий ва қўшимча)
жазони амалда ўтаб бўлганидан бошлаб ҳисобланади.” деб белгиланган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра судланувчи Ж.Камилханов жиноят
ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 03.05.2021 йилдаги ҳукмига кўра
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 226-моддаси 1-қисми билан айбли деб
топилиб, 2.450.000 сўм жарима жазоси тайинланган.
Жиноят ишини судда кўриш давомида текширилган далилларга кўра
судланувчи ўзига нисбатан тайинланган жаримани 2024 йил 31 январь куни
тўлаган, бу эса Мажбурий ижро бюроси Учтепа туман бўлими давлат
ижрочиси М.Исметуллаевнинг 31.01.2024 йилдаги “амалда ижро этилган
ижро ҳужжати бўйича ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида”ги қарори
билан ўз тасдиғини топади.
Яъни судланганлик ҳолати тугалланмасдан туриб қайта жиноят содир
қилган.
Ушбу ҳолатда суд судланувчи Ж.Камилхановни илгари оғир жинояти
учун икки марта ҳукм қилиниб, уларнинг ҳар бирига беш йилдан кам
бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, яна
қасддан оғир жиноят содир қилганлиги учун уни Ўзбекистон Республикаси
ЖК 34-моддаси 3-қисмининг “б” бандига асосан ўта хавфли рецидивист деб
топишни лозим топади.
Суд, судланувчи Камилханов Жахонгир Равшановичга, жазо тури ва
миқдорини тайинлашда, унинг қилмишини ижтимоий хавфлилик даражасини
ва содир этилган жиноятнинг характерини, зарар миқдорини инобатга
олишни, шунингдек айбига иқрорлигини, оилавий аҳволини, дастлабки
тергов
давомида
жабрланувчининг
телефон
аппарати
қайтариб
берилганлигини жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, илгари ҳам
қасддан жиноят содир этиб, қасддан янги жиноят содир этганлик ҳолатини
жавобгарлигини оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолашни, унга
тайинланаётган жазога 2024 йил 27 сентябрда жиноят ишлари бўйича Учтепа
туман судининг ажримига кўра тайинланган озодлини чеклаш жазосини
жазосини ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида қисман қўшишни, илгари оғир
жинояти учун икки марта ҳукм қилиниб, уларнинг ҳар бирига беш йилдан
кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, яна
қасддан оғир жиноят содир қилганлиги учун уни Ўзбекистон Республикаси
ЖК 34-моддаси 3-қисмининг “б” бандига асосан ўта хавфли рецидивист деб
топишни ва тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташни
белгилашни лозим топади.
Шу билан бирга, ЖКнинг 60-моддасида, маҳкум ҳукм чиқарилганидан
кейин жазони тўла ўтамай туриб, янги жиноят содир этса, суд янги ҳукм
бўйича тайинланган жазо муддатига илгариги ҳукм юзасидан ўталмай қолган
жазо муддатини тўла ёки қисман қўшиши қайд қилинган.
Ж.Камилхановга жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2024
йил 27 сентябрда ажримига кўра тайинланган 3 йил 3 ой 18 кун озодликни
чеклаш жазосини 2 йил 11 ой 22 кунини ўтамасдан, ушбу давр мобайнида
қасддан янги жиноят содир қилган.
Шу билан бирга, суд ашёвий далил деб эътироф қилинган “Samsung
Galaxy A05” телефон аппаратини жабрланувчи Х.Ионидуга дастлабки тергов
даврида тилхат орқали қайтариб берилганини инобатга олишни лозим
топади.
Шунингдек, жиноят натижасида жабрланувчи ёки манфаатдор
тарафларга бошқа моддий ва маънавий зарар етказилган бўлса ундириб олиш
бўйича фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи борлигини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 462, 463, 465-468,
471- 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Камилханов Жахонгир Равшанович (Kamilxanov Jaxongir
Ravshanovich) Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисми “а”
бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин.
Камилханов Жахонгир Равшановичга Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан 5 (беш) йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Камилханов Жахонгир Равшановичга тайинланган 5 йил озодликдан
маҳрум қилиш жазосига, жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг
2024 йил 27 сентябрда ажримига кўра тайинланган 3 йил 3 ой 18 кун
озодликни чеклаш жазосининг ўталмасдан қолган 2 йил 11 ой 22 куни
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси, 61-моддаси тартибида
қисман қўшиб, узил-кесил 5 (беш) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Камилханов Жахонгир Равшанович Ўзбекистон Республикаси ЖК
34-моддаси 3-қисмининг “б” бандига асосан ўта хавфли рецидивист деб
топилсин.
Жазони махсус тартибли колонияларда ўташлик белгилансин.
Жазони ўташ муддати 2025 йил 29 январь кунидан бошлаб
ҳисоблансин.
Ж.Камилхановга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ашёвий далил деб эътироф қилинган “Samsung Galaxy A05” телефон
аппаратини жабрланувчи Х.Ионидуга дастлабки тергов даврида тилхат
орқали қайтариб берилгани инобатга олинсин.
Жиноят натижасида жабрланувчи ёки манфаатдор тарафларга бошқа
моддий ва маънавий зарар етказилган бўлса ундириб олиш бўйича фуқаролик
ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилсин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон
қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига
берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса
кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи:
С.Мамадиев
Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович