Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2201/3843 Дата решения 09.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Тўраев Бекзод Бахшуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Кишлок курилиш банк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Оптимус диамонд масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1034269 Claim ID 3095299 PDF Hash f82cd3b48f05ab8b... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
Ушбу кодекснинг 169-моддаси Ушбу кодекс 169 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
олларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси олларда ушбу Кодекс 734 code_article
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс 327 code_article
бандида ФКнинг 736-моддаси бандида ФК 736 law
олларда ФКнинг 734-моддаси олларда ФК 734 law
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК 327 law
ФКнинг 292-моддаси ФКнинг 292 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40 Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1107-2201/--------сонли иш Оҳангарон шаҳри Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья ------- раислигида, судья ёрдамчиси ---------- котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “--------- АТБ манфаатида жавобгар “---------” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “---------” хусусий корхонаси ҳисобидан 778 308 300 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарздорликни ундириш ва ундирувни жавобгар корхоналарнинг ва улар раҳбарларининг барча мол-мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили -------- (2023 йил 06 январдаги 01/1-23-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили --------- (2023 йил 25 январдаги ишончнома ва 02-сонли ордер асосида), (қўшимча жавобгар ва ССП вакили иштирокисиз) иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “--------- АТБ манфаатини кўзлаб, судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “---------” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “---------” хусусий корхонаси ҳисобидан 778 308 300 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарздорликни ундиришни ва ундирувни жавобгар корхоналар ва улар раҳбарларининг барча мол-мулкларига қаратишни сўраган. Суд мажлисида банк вакили суд мажлиси куни ҳолатида ҳисобланган фоиз қарздорлик 916 916 519 сўмга ошганлигини маълум қилиб, судга даъво талаблари миқдорини кўпайтириш тўғрисида ариза тақдим қилиб, суддан уни иш юритишга қабул қилишни ва даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъвогарнинг даъво талабларига ва қўшимча даъво аризасига нисбатан эътироз билдириб, суддан уни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Қўшимча жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Бироқ олдинги суд мажлисида иштирок этиб, даъвогарнинг даъво нисбатан эътироз билдириб, суддан уни қаноатлантиришни рад қилишни сўраган. ССП вакили суд мажлисида иштирок этмади. Судга ариза тақдим қилиб, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни қўшимча жавобгар ва ССП вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, даъвогар ва жавобгар вакилининг важларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талаблари миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризасини қайтаришни, даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. ИПКнинг 157-моддасига асосан даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга, даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Ушбу кодекснинг 169-моддасига кўра суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин. Мазкур қўшимча даъво аризаси ИПК талабларига риоя қилинган ҳолда судга тақдим қилинмаган. Қўшимча даъво ариза ва унинг кўчирма нусхаларини ишда иштирок этувчи шахсларга юборилмаган, қўшимча даъво аризасига қўшимча даъво ариза ва унинг кўчирма нусхаларини ишда иштирок этувчи шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилинмаган. Бундан ташқари қўшимча даъво ариза билан даъво миқдорини 916 916 519 сўмга ошириш назарда тутилган бўлса-да, дастлабки даъво миқдорига қўшилган 138 608 219 сўм даъво талаби учун белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланмаган. Шунга кўра, суд даъвогарнинг қўшимча даъво аризасини қайтаришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда ФК деб юритилади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Агар ушбу ФКнинг 41-бобининг 2-параграфи (Кредит) қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфи (Қарз)нинг қоидалари қўлланади. ФКнинг 735-моддасига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Ишдаги ҳужжатларга кўра, банк ва “---------” МЧЖ ўртасида 2019 йил 20 августда 878-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк 60 ой муддатга, йиллик 24 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 2 000 000 000 сўм кредит маблағи ажратиши, жавобгар эса олинган кредитни шартномада белгиланган муддатда ва шартларда қайтариш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида 2020 йил 07 май куни 2019 йил 20 августдаги 878-сонли кредит шартномасига қўшимча келишув шартномаси тузилган, унга кўра кредитни қайтариш муддати 60 ойдан 66 ойга ўзгартирилган. Ушбу кредит шартномасига асосан жавобгар ажратилган кредитни муддатли мажбуриятларга мувофиқ қайтариш графигига асосан тўлиқ сўндириш мажбуриятини олган. Мазкур шартномага мувофиқ кредитдан фойдаланиш жараёнида кредитлашнинг асосий-қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик, мақсадга мувофиқлик тамойилларига риоя этиши, кредит шартномасини ажралмас қисми ҳисобланган “Кредитни қайтариш графиги”га асосан тўлаб бориш мажбуриятни олган. Кредит шартномасига асосан даъвогар банк томонидан мажбуриятлари қисман бажарилиб, жавобгарга 1 700 000 000 сўм миқдорда кредит маблағи ажратилган. Бироқ жавобгар томонидан мажбурияти тўлиқ бажарилмаган, кредит қарзи ва фоизи ўз муддатида тўланмаган. даъвогар банк кредит қарздорликни ундиришни сўраб судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Суднинг 2020 йил 19 мартдаги 4-1107-2001/173-сонли ҳал қилув қарори билан даъвогар банкнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар "---------" МЧЖ ва қўшимча жавобгар "---------" хусусий корхонасидан солидар тартибда "QISHLOQQURILISHBANK" АТБ ҳисобига 1 700 000 000 сўм кредит қарзи, 59 306 000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ва 17 840 сўм почта ҳаражатлари, Республика бюджетига 35 186 120 сўм давлат божи ундирилган, кредит қарздорликни ундируви гаровдаги қўшимча жавобгар "---------" хусусий корхонасига тегишли бўлган Оҳангарон шаҳар, Бўстон кўчаси, 27-уй ҳудудида жойлашган умумий фойдаланиш майдони 1 221,89 кв.м бўлган "Новвойхона" бино-иншоотларига қаратилган. Ушбу суднинг ҳал қилув қарорига асосан жавобгар томонидан шу кунгача кредит қарзи ва фоизлари тўланмаган. Даъвогар томонидан суднинг ҳал қилув қарорига асосан муҳокама қилинган даврдан 2020 йил 19 мартдан то даъво аризада даъво суммаси ҳисобланган давр 2022 йил 01 декабрь кунига қадар 1 700 000 000 сўм асосий кредит қарздорликка кредит шартномасининг 2.3-бандига асосан йиллик 24 фоиз устама тўлов фоиз ҳисобланган ва жавобгардан ушбу фоиз қарздорликни ундириш ҳамда ундирувни жавобгар корхоналар ва улар раҳбарларининг барча мол-мулкларига қаратиш сўралган. ИПКнинг 73-моддасига кўра, ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганда янгидан исбот қилинмайди. ФКнинг 736-моддасига кўра агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг 5-бандида қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги, 10-бандида ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши кераклиги тўғрисида тушунтириш берилган. Аниқланишича ушбу 2019 йил 20 августдаги 878-сонли кредит шартномаси бўйича кредит маблағини қайтариш муддати 2025 йил 15 февраль кунига қадарли бўлган, суд мажлиси куни ҳолатида ушбу кредит шартномаси муддати тугамаган, шунингдек шартнома бекор қилинмаган ва жавобгар томонидан шу кунгача кредит қарзи ва фоизлари тўланмаган. Кредит шартномасининг 2.3-бандига кўра кредит учун фоиз ставкаси йиллик 24 фоиз этиб белгиланган. Мазкур ҳолатда даъвогар банк томонидан 2020 йил 19 мартдан то 2022 йил 01 декабрь кунига қадар 1 700 000 000 сўм асосий кредит қарздорликка кредит шартномасининг 2.3-бандига асосан йиллик 24 фоиз устама тўлов фоиз ҳисобланган. Шунингдек кредит таъминоти сифатида 2019 йил 20 августдаги кафиллик шартномасига асосан қўшимча жавобгар "---------" хусусий корхонасининг кафиллиги қабул қилинган. “Банк”, “Қарздор” ва “Кафил” – "---------" хусусий корхонаси ўртасида тузилган кафиллик шартноманинг 1.1-бандига биноан “Қарздор” “Банк”дан олинган кредитни ўз вақтида қайтариш тўғрисидаги мажбуриятини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда “Кафил” кредит шартномаси бўйича ҳозирги пайтда мавжуд бўлган ёки шунингдек келгусида содир бўлиши мумкин бўлган мажбуриятнинг жавобгарлигини ўз зиммасига олган. ФКнинг 292-моддасининг биринчи қисмига кўра кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Бундай ҳолатда, кафил "---------" хусусий корхонаси жавобгар "---------" МЧЖнинг кредит қарздорлигининг қайтарилиши бўйича тенг жавобгар бўлиб ҳисобланади. Демак, жавобгар томонидан кредит қарздорликлар ўз вақтида қайтармаганлиги сабабли даъвогарнинг жавобгарлардан 778 308 300 сўм фоиз ундириш талаби асосли ва уни қаноатлантириш лозим бўлади. Бундан ташқари даъвогар даъво аризасида кредит қарздорликни ундирувини жавобгар корхоналарнинг ва улар раҳбарларининг барча мол-мулкларига қаратишни сўраган. Суд мажлисида аниқланишича қарздор корхоналарнинг ва улар раҳбарларининг сотиладиган мол-мулки рўйхати, шунингдек ушбу мол-мулкни сотиш тартиби бўйича кредитор банк ва қарздор ўртасидаги битим тузилмаган. Шунга кўра, даъвогарнинг кредит қарзни ундирувини жавобгар корхоналар ва улар раҳбарларининг барча мол-мулкларига қаратиш талаби асоссиз бўлиб, мазкур талаб рад этилиши лозим. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагиларга ҳамда ФКнинг 234, 223, 292, 735, 736, 744-моддаларини, ИПКнинг 66, 72, 75, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризаси қайтарилсин. Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “---------” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “---------” хусусий корхонаси ҳисобидан: - “--------- АТБ фойдасига 778 308 300 сўм фоиз қарздорлик ва 24 000 сўм почта ҳаражатлари; - Республика бюджетига 15 566 166 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья ------------