Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2006-2201/1175 Дата решения 08.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ARSENAL KAPITAL STROY" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "Property building" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1018239 Claim ID 3106172 PDF Hash 237d9347329300a9... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 262-моддаси ИПКнинг 262 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2006-2201/1175-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда марузачи судья C.Кушшаев Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Кодирова Кассация инстанциясида маърузачи судья О.Халмирзаев КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Тошкент шаҳри 2023 йил 8 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси вакили Ш.Идиев, “PROPERTY BUILDING” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Ходжаев (раҳбар) иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг “ARSENAL KAPITAL STROY” масъулияти чекланган жамияти манфаатида “PROPERTY BUILDING” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган даъво аризаси бўйича қабул қилинган Бухоро вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 10 ноябрдаги ажрими устидан берилган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Arsenal kapital stroy” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Property building” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) балансидаги “CHEVROLET CAPTIVA” (давлат рақами 80 908 ЕВА) ҳамда “MALIВU 2” (давлат рақами 80 471 ААА) русумли автотранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаларини қалбаки битим деб топишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 25 июлдаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 31 август ва 2022 йил 26 октябрдаги ажрими билан Палатанинг апелляция шикояти қайтарилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 10 ноябрдаги ажрими билан Палатанинг апелляция шикоятини қабул қилиш рад этилган. Палата кассация шикояти билан Ўзбекистон Республикаси Олий судига мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 10 ноябрдаги ажримини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган Палата ва даъвогар вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятини қаноатлантиришни сўрадилар. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда ҳабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакилининг иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасига мувофиқ кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати, жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор этилганлигини инобатга олиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати, Палата ва даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, Палатанинг кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, Палатанинг кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279, 302 ва 322-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори 2022 йил 25 июль куни қабул қилинган. Палата 2022 йил 25 август куни апелляция инстанцияси судига апелляция шикояти билан мурожаат қилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 31 августдаги ажрими билан Палатанинг апелляция шикояти қайтарилган. Палата 2022 йил 25 августдаги апелляция шикояти билан такроран апелляция инстанцияси судига мурожаат қилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 26 октябрдаги ажрими билан Палатанинг апелляция шикояти қайтарилган ва Палатага ажримда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгач, апелляция шикояти билан судга умумий тартибда мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилган. Палата 2022 йил 25 августдаги апелляция шикояти билан такроран апелляция инстанцияси судига мурожаат қилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 10 ноябрдаги ажрими билан Палатанинг апелляция шикоятини қабул қилиш рад этилган. Суднинг ажримида Палатанинг апелляция шикоятини қабул қилишни рад этиш учун асос сифатида Палата томонидан апелляция шикояти беришнинг процессуал муддати ўтказиб юборилганлиги келтирилган. ИПКнинг 262-моддасига мувофиқ, агар қонунчиликда бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида берилади. Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади. Апелляция шикоятини (протестини) бериш муддатини тиклашни рад этиш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади. Ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар, шунингдек суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахслар учун ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган апелляция шикоятини бериш муддати уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги маълум бўлган кундан эътиборан ҳисобланади. Судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 10 ноябрдаги ажрими процессуал ҳуқуқ нормалари талабларига риоя қилинмаган ҳолда, нотўғри чиқарилган деб ҳисоблайди. Чунки, Палата апелляция шикояти билан апелляция инстанцияси судига 2022 йил 25 август куни, яъни бир ойлик муддатда мурожаат қилган. Бундан ташқари, апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 26 октябрдаги ажрими билан Палатанинг апелляция шикояти қайтарилиб, Палатага ажримда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгач, апелляция шикояти билан судга умумий тартибда мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилган. Баён этилганлардан кўринадики, апелляция инстанцияси суди томонидан суд ажримини қабул қилишда процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилган ва бу асоссиз суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. ИПК 305-моддасининг учинчи қисми 4-бандига кўра, апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва апелляция шикоятини (протестини), ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишга. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 10 ноябрдаги ажримини бекор қилишни, ишни кўриб чиқиш учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топади. Апелляция инстанцияси суди ишни кўришда: - иш учун аҳамиятларни тўлиқ аниқлаши; - апелляция шикоятида билдирилган важларга тўғри хуқуқий баҳо бериши; - моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаши; - суд харажатларини тарафлар ўртасида тўғри тақсимлаши: - иш бўйича қонуний ва асослантирилган суд қарори қабул қилиши лозим бўлади. Баён этилганларга асосланиб, ИПКнинг 301-303-моддаларини 5 қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Бухоро вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 10 ноябрдаги ажрими бекор қилинсин. Иш апелляция инстанциясида кўриб чиқиш учун Бухоро вилоят судига юборилсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: С.Рахмонов Ҳайъат аъзолари: Б.Убайдуллаев О.Халмирзаев