Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/5523 Дата решения 08.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение 11-сон ЖИЭК ишлаб чиқариш корхонаси Ответчик / Подсудимый STROY-INVEST-ZAR масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1034085 Claim ID 3083168 PDF Hash 168570b1dca4f1c8... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКининг 68-моддаси ИПКи 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 8 февраль 4-2101-2202/5523-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, махсус прокуратура даъвогар ХХХ манфаатини кўзлаб жавобгар “А” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: махсус прокуратура даъвогар ХХХ манфаатини кўзлаб “А” масъулияти чекланган жамиятидан жами 238.492.750 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Шунингдек, даъвогар ХХХ даъвонинг асосини ўзгартириш тўғрисида ариза тақдим этган ҳамда суднинг ажрими билан ушбу ариза иш юритишга қабул қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабини тан олмасдан, бошқа шартномадан келиб чиққанлигини билдириб, даъвони рад этишни сўради. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 20 январь куни ҳамкорликда қурилиш моллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисидаги 6-сонли, 2022 йил 12 апрелда 339-сонли шартномалар тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра, тарафлар колониянинг ишлаб чиқариш худудида пишган ғишт, шлакаблок, темир бетон устунлари ишлаб чиқариш мақсадида ҳамкорликда иккала томон манфаатдорлиги асосида фаолият юритиш тўғрисида келишган. Шартноманинг 3.2-бандига кўра, хўжалик ташкилоти фойдаланилган энергия ресурслари, ҳар бир ишчи маҳкумнинг ойлик иш ҳақиси ҳамда ишлаб чиқариш корхонасини ривожлантириш учун ҳар бир маҳсулот учун тузилган калькуляцияга асосан ишлаб чиқариш корхонаси ҳисоб рақамига ўтказиб бериши белгиланган. ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар шартномада товарларни тўпламга кирадиган алоҳида қисмлар бўйича етказиб бериш назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи товарлар ҳақини, башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тўпламга кирадиган сўнгги қисм жўнатилганидан (танлаб олинганидан) кейин тўлайди. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли Пленум Қарорининг 8-бандига кўра, судларга тушунтирилсинки, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКининг 68-моддасида кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. Бироқ, жавобгар томонидан юқоридаги даъво асосида кўрсатилган шартнома шартларидан келиб чиқиб, уларга риоя этилмасдан жами 234.772.750 сўмлик қарздорлик тўлаб берилмаган, қолган 3.720.000 сўмлик қарздорлик даъво асосида кўрсатилмаган 551-сонли ҳамда 886сонли шартномалардан келиб чиққан. Ушбу шартномалар даъво асосига киритилмаган. Шунингдек, даъво асосига кўрсатилган, 323-сонли шартнома судга тақдим этилмади, бироқ, ушбу шартномага асосан тузилган ҳисоб-фактуралар мавжуд. Ушбу ҳолат шартномалар, ҳисоб-фактуралар, бир томонлама тузилган таққослаш далолатномаси билан ҳам ўз исботини топган. Юқоридагиларга асосан суд, ҳақиқатда қарздорлик мавжудлиги, ҳамкорликда ишлар бажарилганлиги, ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилганлиги, тасдиқланганлигини инобатга олиб, даъво асосидан келиб чиқиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 234.772.750 сўм қарздорликни ундиришни лозим деб топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини тарафлар зиммасига юклашни, республика бюджетига жавобгардан 4.695.455 сўм, даъвогардан 74.400 сўм давлат божи ундиришни ва жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 157, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “А” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ХХХ фойдасига 234.772.750 сўм қарздорлик ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Республика бюджетига жавобгар “А” масъулияти чекланган жамиятидан 4.695.455 сўм, даъвогар ХХХдан 74.400 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Навоий вилоят судига шикоят (протест) киритиши мумкин. Судья Б.Джумаев