← Назад
Решение #65842 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| январда ЖПК | 221 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| банди ва | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 33 | — | law | |
| бандида ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| исми билан ЖК | 57 | — | law | |
| йича ЖК | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил май ойининг 28 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи,
судья Д.Турсунов,
суд мажлиси котиби - судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаев, тарафлардан
давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси
Н.Рустамов, судланувчи М.Мусаев ва унинг ҳимоячиси “INSON HIMOYASI”
адвокатлик
фирмасининг
адвокати
А.Тиловов,
жабрланувчи
О.Мухиддиновнинг иштирокида, Мусаев Махсуджон Талибжон ўғлига
нисбатан
1-1006-2502/561-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Мусаев
Махсуджон
Талибжон
ўғли
(MUSAEV
MAXSUDLON TALIBJON O’G’LI), 1998 йил 30 август куни
Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, вақтинча ишсиз,
муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани,
Мустақиллик МФЙ, Зарафшон кўчаси, рақамсиз уйда
яшаган, 2025 йил 26 январда ЖПКнинг 221-моддаси
тартибида ушланган, иш бўйича 2025 йил 27 январда
“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган,
айблов хулосалари нусхасини муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 1-қисми, 227-моддаси 2қисмининг “а” банди ва 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан
айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб ва
ўқиб эшиттириб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги
мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи М.Мусаев 2025 йил 15 январь куни соат тахминан 10:30да,
Чилонзор тумани “Қозирабод” МФЙда жойлашган “Darmon-Dental” номли
хусусий шифохонасида бўла туриб, ушбу хусусий шифохонанинг фуқаролар
тўлов қилиши учун мўлжалланган хонада фаолият олиб бораётган мазкур
шифохона ишчиси Мухиддинов Одилхон Мурод ўғли бошқа хонага чиқиб
кетганлигидан фойдаланиб, О.Мухиддиновга тегишли 1.200.000 сўм
миқдоридаги пулларни қўлга киритиб воқеа жойидан яширинган.
М.Мусаев жиноий хатти-ҳаракатларини давом эттириб, такроран,
2025 йил 18 январь куни соат тахминан 10:30 да Чилонзор тумани, 9-мавзе,
“Қатортол”
МФЙда
жойлашган
“Darmon-Servis”номли
хусусий
шифохонанинг стоматология бўлимида бўла туриб, шу ерда бўлган Нарзиева
Ирада Ахмаджановнага тегишли, ичида 2.000.000 сўм, ҳайдовчилик
гувоҳномаси, 2 дона банк пластик карталари ва бошқа шахсий буюмлари
бўлган қора рангли аёллар сумкасини қаровсиз ҳолатда қолдирилганлигидан
фойдаланиб, қўлга киритиб, воқеа жойидан яшириниб, сумкани ичидаги
пулларни қўлга киритиб, сумкани ўша ерга ташлаб кетган.
М.Мусаев жиноий хатти-ҳаракатларини давом эттириб, такроран,
2025 йил 22 январь куни соат тахминан 09:30 да Чилонзор тумани,
“Дўмбирабод” МФЙда жойлашган “BEST MED CLINIC” номли хусусий
шифохонада бўла туриб, шу ерда бўлган Мақсудова Гулнара Басутовнага
тегишли, ичида 4.500.000 сўм ва 100 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар,
2 дона банк пластик карталари бўлган 50 АҚШ долларлик аёллар ҳамёнининг
қаровсиз ҳолатда қолдирилганлигидан фойдаланиб, қўлга киритиб воқеа
жойидан яширинган.
Судланувчи М.Мусаев суд мажлисида айбловга тўлиқ иқрорлик
билдириб, 2025 йилнинг 13 январь куни соат таҳминан 10:30ларда Чилонзор
тумани, Қўзирабод МФЙ худудида жойлашган “Дармон-дентал” номли
хучусий клиникаси олдидан ўтиб кетаётган вақтида ушбу клиникага кириб
ўғирлик қилиш фикри пайдо бўлиб, ичкарисига кириб, у ерда хеч ким
йўқлигидан фойдаланиб кассанинг олдига бориб тортмани очганида пул
борлигини кўриб пулларни олиб ташқарига чиқиб санагида 1.200.000 сўм
эканлигини билиб ушбу пулларни ўзимнинг шахсий эҳтиёжлари учун
ишлатиб юборганини, шундан сўнг 2025 йил 18 январь куни соат тахминан
10:30да Чилонзор тумани, Чўпон-ота кўчасида жойлашган “Дармон-сервис”
номли тиббиёт масканига хожат қилиш учун кириб у ердан чиқиб кетаётган
вақтида чиқиш эшиги олдидаги одамлар ўтириши учун мўлжалланган
ўриндиқда қора рангли аёллар сумкаси қаровсиз холатда турганлигини
кўриб, ён-атрофда хеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ушбу сумкани олиб
чиқиб кетиб, тиббиёт бирлашмасини орқа томонига ўтиб, сумканинг ичини
очиб кўрганида ичида 2.000.000 сўм, 1 дона И.Нарзиевага тегишли бўлган
ҳайдовчилик гувоҳномаси, 2 дона банк пластик картаси, 3 дона сузиш
абонент картаси, калитлар жамланмаси ҳамда тиббий дорилар борлигини
кўриб, сумкани ичидан 2.000.000 сўм пулларини олиб, қолган нарсаларни
сумканинг ичига солиб, шу ерда жойлашган электр токи ўтказгичининг
орқасига ташлаб юбориб, ушбу жойдан кетиб юборгагнини ва 2.000.000 сўм
пулларни ўзининг шахсий эхтиёжларим учун ишлатганини, шунингдек, 2025
йилнинг 22 январь куни соат тахминан 09:30да мен Чилонзор тумани,
Дўмбирабод МФЙ худудида жойлашган “ВЕST MED CLINIC” номли
хусусий клиникага пул ўғирлаш мақсадида кириб, ушбу килиникани 108сонли хонасининг ёнидан ўтиб кетаётган вақтида, ушбу хонада хеч ким
йўқлигини кўриб, ушбу хонага кирганида у ердаги тортманинг устида аёллар
ҳамёни турганлигига кўзи тушиб ушбу хамённи олиб, курткасининг ичига
яширган вақтида хонага тахминан 60 ёшдан ошган аёл келиб ундан ушбу
хонада нима қилаётганлигини сўраганида унга опасини қидириб
юрганлигини айтиб хонадан чиқиб кетганини, килиникадан ташқарига чиқиб
тахминан 2.000 қадам юриб, хамённи олиб, унинг ичини очганида хамённинг
ичида 1.500.000 сўм пуллар борлигини кўриб, ушбу пулларни олиб хамённи
ушбу жойга отиб юбориб пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб
юборганини, шу куни соат тахминан 12 ларда ИИБ ходимлари телефон
қилиб, Чилонзор тумани ИИО ФМБ маьмурий биносига етиб келишини
айтишганида у ерга борганини, ИИБ ходимлари ундан 2025 йилнинг 18
январь куни соат тахминан 10:30да “Дармон-сервис” номли тиббиёт
масканида бўлиб ўтган холатни айтиб беришиб қолган видеони
кўрсатишганида уларга бўлган ҳолатларни ҳаммасини айтиб бергани ҳақида
кўрсатувлар бериб, ҳозирда билмай қилган ишидан амалда чин кўнгилдан
пушаймонлиги, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини инобатга олиб, суддан
ўзига нисбатан енгиллик беришни сўради.
Судланувчи М,Мусаев унга эълон қилинган айбловга иқрор бўлсада,
унинг айби жиноят иши ҳужжатларида мавжуд бўлган қуйидаги далиллар
билан ўз тасдиғини топган.
Жабрланувчи О.Мухиддинов суд мажлисида, 2025 йил 13 январь куни
соат тахминан 10:30 ларда “Darmon-Dental” клиникасидан 1.200.000 ссўм
ойлик маошини олганини, ушбу пулларни хонасининг тортмасига солиб
шахсий ишлари билан хонадан чиқиб кетганлиги, хонадан чиқиб кетган
вақтида уни хонасида бўлган 1.200.000 сўм пулларини унга нотаниш бўлган
шахс олиб кетганини, шахсий ишларини хал қилиб хонасига кириб олган
маошини олиш мақсадида тортмани қараганида у ерда бўлган 1.200.000 сўм
пуллари ўз жойида йўклигини билиб, бу холатни ким қилганлигини билиш
мақсадида “Darmon-Dental” клиниканинг кузатув камералар яьни назорат
хонасига бориб кўрганида, унга шахси номаълум бўлган шахсни уни
хонасига кириб чиқиб кетганлигини кўриб, ҳолат юзасидан ИИО
ходимларига хабар берганини, ҳозирда унга етказилган 1.200.000 сўм
пулларини судланувчи М.Мусаевдан ундириб беришини сўрани сўради.
Жумладан, тарафларнинг роизилиги билан жабрланувчи Нарзиева
Ирада Ахмаджановнанинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари суд
мажлисида ўқиб эшиттирилган “Мен юқорида кўрсатилган манзилда оила
аьзоларим билан бирга истиқомат қиламан. Руҳий асаб ва наркологик
диспансерлари рўйхатида турмайман ва бу каби касалликлар билан
оғримаганман. Ҳозирда мен тирикчилик мақсадида Чилонзор метро бекатида
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман. Мен 2025 йилнинг 18 январь
куни соат тахминан 10:35да Чилонзор тумани Қатортол МФЙда жойлашаган
"Дармон сервис" номли тиббиёт бирлашмасига ўғлимни тиш шифокорига
кўрсатиш учун келган эдим. Мен шунда ушбу тиббиёт бирлашмасининг
каридорида жойлашган, одамлар ўтириши учун мўлжалланган ўринлиғига
ўзимга тегишли бўлган қора рангли аёллар сумкамни қўйдим. Шундан сўнг
мен ва ўғлим шифокорнинг олдига кирдик. Шу орада биздан олдин келган
бемор шифокорнинг олдига келиб қолди. Кейин шифокор мен ва ўғлимни
навбат кутиб туриш учун ташқарига чиқиб кутиб туришимизни айтиб,
орадан 40 дақиқа ўтгандан сўнг қабул қилишини айтди. Шунда ўғлимни Лор
шифокорига кўрсатишим ҳам керак эди. Мен шунинг учун беморларни
рўйхатга олиш жойидан, рўйхатдан ўтиб Лор шифокорини қабулига яьни
"Дармон Сервис" номли тиббиёт бирлашмасининг ёнида жойлашган бинога
ўғлим билан ўтдик. Шу орада менга тегишли бўлган аёллар сумкам тиш
шифокорининг хонасининг олдида жойлашган кутиш ўриндиғида қолиб
кетганлиги эсимга тушди. Шундан кейин мен ўғлимга сумкамни олиб
келишини айтдим. Ўғлим сумкани олиб келишга борганда, тиш
шифокорининг ёрдамчиси сумкани нотаниш ўғилд бола олиб чиқиб
кетганлиги айтган экан. Ўғлим ушбу гапларни келиб менга айтди. Мен
дархол ушбу жойга бориб, тиш шифокорининг ёрдамчи ҳамшираси билан
гаплашдим ва у менга ними бўлганини айтиб берди. Шундан сўнг мен ушбу
ҳамшира ҳамрохлигида, ушбу жойда жойлашган кузатув камерасини кўрдик.
Ҳакикатдан ҳам менинг қора рангли сумкамни нотаниш бола олиб кетиб
қолганлигини гувоҳи бўлдик. Мен шундан сўнг дарҳол бўлиб ўтган ҳолат
юзасидан дарҳол ИИБ ҳодимларига хабар бердим. Шунингдек менинг қора
рангли аёллар сумкамнинг ичида 2.000.000 сўм миқдоридаги пуллар, 2 дона
банк пластик картаси, 3 дона сузиш абонент картаси, калитлар жамланмаси,
ҳайдовчилик гувохномаси, тиббий дорилар ва кўзойнагим бор эди. Бўлиб
ўтган холат шулардан иборат” деб, кўрсатма бериб ўтган.
Шунингдек, тарафларнинг роизилиги билан жабрланувчи Мақсудова
Гулнара Басутовнанинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари суд
мажлисида ўқиб эшиттирилган“Мен 1980 йилдан буён Шифокорлик
фаолияти билан шуғулланиб келаман. Мен ҳозирда Чилонзор тумани халқа
йўли кўчасида жойлашган 11-уйда “BEST MED” хусусий клиникасида
болалар нервапатологи бўлиб ишлаб келмоқдаман. 2025 йилнинг 22 январь
куни сгоат тахминан 08:40ларда ишхонамга келдим. Шундан сўнг мен
ишларим билан қўшни хонага чиқдим. Шу орада эшикнинг ярим очиқ
жойидан менга олдиндан нотаниш бўлган шахс менинг хонамга кириб
кетаёьганлигини кўриб қолдим. Шундан сўнг мен ушбу жойга чиқиб,
нотаниш шахсга ушбу жойда нима қилаётганлигини сўраганимда у менга
онасини қидириб юрганлигини айтиб, шифохонадан ташқарига чиқиб кетди.
Шундан сўнг соат 9:30 ларда мен, хонамнинг яьни столимнинг тагида бўлган
тортмага солиб қўйган хамёнимни олмоқчи бўлиб қарадим. Лекин хамёним
қўйган жойимда йўқлигини билдим. Мен ушбу хамёнимни сумкамнинг
ичига қўйган эканман деб, сумкамнинг ичини ҳам қидирдим лекин
ҳамёнимни топа олдим. Шундан сўнг ишхонадаги ҳаммага айтдим ва улар
билан бирга хамёнимни қидирдик. Лекин ҳамёнимни топа олмадик. Менинг
хамёнимда 4.500000 сўм миқдоридаги пуллар 100 АҚШ доллари
миқдоридаги пул, 2 дона банк пластик картас ҳамда баҳоси 50 АҚШ доллари
бўлган аёллар хамёнининг ўзини бегона шаҳс олиб кетиб қолган. Менинг
билганларим шулардан иборат. Мен шундан сўнг 102 рақами орқали ИИБ
ҳодимларига ҳабар бердим. Менинг аёллар ҳамёнимни яширин равишда
талон-тарож қилиниши оқибатида менга 6.450.000 сўм миқдорида моддий
зарар етказилди.Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан
менга нисбатан бирон бир ноқонуний ҳаракатлар ҳамда жисмоний ва руҳий
тазйиқлар ўтказилмади. Менинг ходимларга нисбатан ҳеч қандай эътирозим
ва шикоятим йўқ” деб, кўрсатма бериб ўтган.
Суд, судланувчи М.Мусаевнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг
айбига иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланучиларнинг
кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчиларнинг аризаси, тушунтириш
хатлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, нарсани олиш,
нарсани кўздан кечириш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда
текшириш, юзлаштириш баённомалари, ашёвий далиллар, нарсани ашёвий
далил деб топиш тўғрисидаги қарорлар ҳамда жиноят иши бўйича барча
тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган деб
Суд, судланувчи М.Мусаевнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб,
дастлабки тергов органи томонидан унинг О.Мухиддиновга тегишли
1.200.000 сўм пулини яширин равишда талон-торож қилишда ифодаланган
қилмиши ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда
талон-торож қилиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси
ЖК 169-моддасининг 1-қисми билан;
М.Мусаевнинг И.Нарзиевага тегишли 2.000.000 сўм пулларини яширин
талон-тарож қилишда ифодаланган қилмиши ўғирлик, яъни ўзганинг
мол-мулкини яширин равишда такроран талон-торож қилиш жинояти
аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг
“а” банди билан;
М.Мусаевнинг Г.Мақсудовага тегишли 4.500.000 сўм ва 100 АҚШ
доллари миқдоридаги пуллар, 2 дона банк пластик карталари бўлган 50 АҚШ
долларлик аёллар ҳамёнини яширин талон-тарож қилишда ифодаланган
қилмиши ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда такроран
талон-торож қилиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси
ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга суд, судланувчи М.Мусаевнинг ҳаракатларига ҳуқуқий
баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг ҳаракатлари
ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда И.Нарзиеванинг ҳайдовчилик
гувоҳномаси ва 2 дона банк пластик картасини эгаллаш ва уни яшириш
айблови билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 227-моддаси 2-қисмининг
“а” банди бўйича нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига кўра, М.Мусаев қўлга киритилган И.Нарзиеванинг
ҳайдовчилик гувоҳномаси ва 2 дона банк пластик картаси ИИО ходимлари
томонидан ашёвий далил сифатида олиниб, И.Нарзиевага қайтарилган.
Шу
сабабли
суд,
М.Мусаев
И.Нарзиеванинг
номига
расмийлаштирилган ҳайдовчилик гувохномасини ва 2 дона пластик
картасини ғаразли ёки бошқа паст ниятларда эгалламаганлиги,
яширмаганлиги ва нобуд қилмаганлигини инобатга олиб, ҳаракатлари
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
227-моддаси
2-қисмининг “а” банди билан нотўғри квалификация қилинганлиги сабабли
унинг айбидан чиқаришни лозим топади.
Суд, судланувчи М.Мусаевни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
33-моддаси талабларига риоя қилган ҳолда жиноятлар мажмуи бўйича
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан
жавобгарликка тортишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 37-бандида ЖК 57-моддасига мувофиқ,
содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий
камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисми
моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу
моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши
мумкинлиги;
бунда, қонунга мувофиқ, судлар, нафақат шахс жиноят содир этиш
вақтида кўзлаган мотив ва мақсад, айб шакли ва даражасини, балки,
айбдорнинг шахси, жиноят иштирокчилари орасидаги роли, жиноят содир
этилиш пайтидаги ёки содир этилганидан кейинги хулқ-атвори, жиноятни
содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитни ҳам эътиборга
олишлари лозимлиги;
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи
алоҳида ҳолатлар рўйхати қонунда кўрсатилмаганлигини назарда тутиб, суд
қабул
қилган
қарорини
ҳукмда
асослантирган
ҳолда
жазони
енгиллаштирувчи айрим ҳолатни ҳам, уларнинг мажмуини ҳам бундай ҳолат
сифатида тан олиши мумкинлиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар
берилган.
Суд, М.Мусаевга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, Олий
суд Пленуми қароридаги тушунтиришларга амал қилиб, жиноятларни
ғаразли мақсадларда содир этганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топиб, айбига
тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, ёши,
шахсини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, оилавий шароити, жиноятни содир
этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароит, жиноят содир этилиш
пайтидаги ёки содир этилганидан кейинги хулқ-атворини содир этилган
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи
ҳолатлар деб топиб, ЖК 169-моддаси 3-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини
қўллаб, ушбу модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум
қилиш жазосининг энг кам миқдоридан ҳам камроқ миқдордаги озодликдан
маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади.
Суд, иш бўйича етказилган моддий зарарларни ундириш масаласини
муҳокама қилиб, 2025 йил 28 февраль куни 25697-сонли тўлов варақаси
билан Тошкент шаҳар ИИББ молия бўлимига жабирланувчиларга етказилган
зарар ҳисмоби учун тўланган 9.650.000 сўм пулларни жабрланувчи
О.Мухиддиновга 1.200.000 сўм, И.Нарзиевага 2.000.000 сўм ва
Г.Мақсадувага 4.500.000 сўм ва ҳукм чиқариш кунида 1 АҚШ долларининг
сўмга
нисбатан
қиймати
(12.887 сўм)дан келиб чиқиб, 100 АҚШ долларининг сўмга нисбатан
қиймати, яъни 1.288.700 сўм миқдордаги пулларни уларнинг ҳисобига
ўтказиб, қолган 661.300 сўмни ИИББ молия бўлими ҳисмоб рақамига қўйган
Д.Мусаевага қайтаришни;
иш бўйича ашёвий далил деб олинган 1 дона ҳайдовчилик гувохнома
ва 2 дона банк пластик картаси, 4 дона калит, 1 дона аёллар кўз ойнаги, 4
дона абонимент картаси, 1 дона аёллар ҳамёни ва 1 дона аёллар сумкаси
жабрланувчи А.Нарзиевага тилхат асосида қайтарилганини инобатга олишни
ҳамда жиноят ишига қўшилган икки дона DVD дискларини жиноят иши
ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472,
473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
TALIBJON O’G’LI)Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг
“а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб
топилсин ва унга шу модда бўйича ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 (уч) йил
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2025 йил 26 январдан бошлаб ҳисоблансин.
Судланувчи М.Мусаевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Судланувчи М.Мусаевдан жабрланувчиларга етказилган зарар учун
Тошкент шаҳар ИИББ молия бўлимининг ҳисоб рақамига тўланган
9.650.000 сўм пуллардан жабрланувчи О.Мухиддиновга 1.200.000 сўм,
И.Нарзиевага 2.000.000 сўм ва Г.Мақсадувага 4.500.000 сўм ва ҳукм чиқариш
кунида 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати (12.887 сўм)дан келиб
чиқиб, 100 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати, яъни 1.288.700 сўм
миқдордаги пулларни уларнинг ҳисобига ўтказиб, қолган 661.300 сўмни
ИИББ молия бўлими ҳисмоб рақамига қўйган Д.Мусаевага қайтарилсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган 1 дона ҳайдовчилик гувохнома
ва 2 дона банк пластик картаси, 4 дона калит, 1 дона аёллар кўз ойнаги, 4
дона абонимент картаси, 1 дона аёллар ҳамёни ва 1 дона аёллар сумкаси
жабрланувчи А.Нарзиевага тилхат асосида қайтарилганлиги инобатга
олинсин ва видеоёзувлар ёзилган икки дона DVD дисклари жиноят иши
ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган
кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчилар томонидан эса
уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат
ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши
мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация
тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья:
С.Мамадиев
Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович