← Назад
Решение #658465 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 262 | — | law | |
| Биринчи инстанция суди ИПК | 128 | — | law | |
| Апелляция инстанцияси суди жавобгар томонидан ИПКда | 262 | — | law | |
| ИПК | 268 | — | law | |
| ИПКнинг | 305 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2201/510-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Я.Соатов
Апелляция инстанцияси судида
судья Р.Мамажонова
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
2023 йил 8 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Б.Убайдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг
котиблигида, Наманган вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар
“Chust Standart Maslo” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
18 853 265,4 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси юзасидан
қўзғатилган иш бўйича Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судьясининг 2022 йил 1 декабрдаги апелляция шикоятини
иш юритишга қабул қилиш рад этиш ҳақидаги ажрими устидан жавобгар
“Chust Standart Maslo” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Наманган вилоят давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади) судга ариза киритиб, “Chust Standart Maslo”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан 18 853 265,4 сўм молиявий
жарима қўллашни сўраган.
Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 апрелдаги ҳал
қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан
18 853 265,4 сўм жарима қўлланилган.
Жавобгар 2022 йил 25 ноябрда апелляция шикояти билан мурожаат
қилиб, апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган муддатини
тиклашни, апелляция шикояти кўриб чиқилгунга қадар ҳал қилув қарори
ижросини тўхтатиб туришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилишни сўраган.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 1 декабрдаги ажрими билан “Chust Standart Maslo” масъулияти
чекланган жамиятининг апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш
рад этилган.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 1 декабрдаги ажрими устидан “Chust Standart Maslo” масъулияти
чекланган жамияти кассация шикояти билан мурожаат қилди ва ажримни
бекор қилишни сўраган.
Наманган вилоят давлат солиқ бошқармаси суд мажлиси вақти ва
жойи тўғрисида хабардор бўлишига қарамасдан, суд мажлисида вакили
иштирокини таъминламади.
“Chust Standart Maslo” масъулияти чекланган жамиятининг почта
манзили: Наманган вилояти, чуст тумани, Чуст шаҳри, Садача МФЙ,
Сабзазор массивига ажрим юборилди, бироқ мазкур манзилдан қабул қилиб
олувчи кўрсатилган манзилда яшамайди деган ҳолати билан ажрим
қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни аризачи ва жавобгар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқиш тўсқинлик қилмайди деган хулосага келди.
Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси
судининг ажримини бекор қилишни лозим топди.
ИПК 262-моддасига кўра қонун ҳужжатларида бошқача муддат
белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция
суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин.
Суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги, ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан
апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин
ўн кун ичида берилади.
Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган
муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича
апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан
берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб
2
юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса,
тикланиши мумкин.
Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган
муддатини тиклаш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) иш
юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
Апелляция шикоятини (протестини) бериш муддатини тиклашни рад
этиш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш
тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
Ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари
ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар,
шунингдек суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахслар учун ушбу модданинг
биринчи қисмида назарда тутилган апелляция шикоятини бериш муддати
уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги маълум бўлган кундан
эътиборан ҳисобланади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, 2022 йил 18 апрелда бўлиб ўтган
биринчи инстанция судининг суд мажлисида жавобгар вакиллари
қатнашмаган, ваҳоланки жавобгарнинг почта манзили: Наманган вилояти,
Чуст тумани, Чуст шаҳри, Садача МФЙ, Сабзазор массивига ажрим
юборилган, бироқ мазкур манзилдан қабул қилиб олувчи кўрсатилган
манзилда яшамайди деган ҳолати билан қайтарилган.
Биринчи инстанция суди ИПКнинг 128-моддасига таяниб ишни
жавобгар иштирокисиз кўриб чиққан.
Аниқланишича, иш юзасидан апелляция шикояти шикоятни
беришнинг ўтказиб юборилган муддатни узрли деб топиш ҳақидаги
илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган сана 2022 йил 18 апрелдан
бошлаб 10 кун ва 30 кун ичида берилиши лозим бўлган. Бироқ, жавобгар
томонидан апелляция шикоятини шикоятни беришнинг ўтказиб юборилган
муддатини узрли деб топиш ҳақидаги илтимоснома билан судга 2022 йил
25 ноябрда тақдим қилинган.
Апелляция шикояти 2022 йил 1 декабрдаги ажрим билан
жавобгарнинг апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган
муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилиб,
апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган.
Апелляция инстанцияси суди жавобгар томонидан ИПКда
262-моддасида белгиланган икки ойлик муддатда апелляция шикояти
берилмаганлиги сабабли, илтимосномада келтирилган важларни асоссиз
деб ҳисоблаб, узрли сабабларсиз шикоят бериш муддатини ўтказиб
юборилганлиги учун илтимосномани рад этишни лозим топган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил
20 апрелдаги “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида
кўриш амалиёти тўғрисида” 16-сонли Қарорининг 7-бандига кўра, ИПК
262-моддаси учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини)
бериш муддати ўтказиб юборилган тақдирда, у шикоят (протест) берган
3
шахснинг илтимосномасига кўра, апелляция инстанцияси суди томонидан
тикланиши мумкин. Илтимосномада муддат ўтказиб юборилишининг
сабаблари кўрсатилиши лозим. Бунда судга шикоят (протест) билан ўз
вақтида мурожаат қилишга объектив равишда тўсқинлик қилган ҳолатлар
узрли сабаблар деб ҳисобланиши мумкин.
ИПК 262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат
ўтказиб юборилганидан кейин берилган апелляция шикоятини (протестини)
ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома рад этилиши,
муддат бузилиб берилган апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш
эса, рад этилиши лозим (ИПК 268-моддаси биринчи қисми 4-банди) деб
тушунтириш берилган.
ИПК 268-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, апелляция
шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатининг
тикланиши рад этилган бўлса, судья апелляция шикоятини (протестини) иш
юритишга қабул қилишни рад этади.
Апелляция шикояти белгиланган муддатда берилмаган бўлса-да,
судлов ҳайъати жавобгар томонидан илтимосномада келтирилган шикоят
беришнинг ўтказиб юборилган муддатни узрли деб топиш ҳақидаги
жавобгарнинг илтимосномаси қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблайди.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор бўлмаганлиги
ва шикоятни муддатида беришга имкони бўлмаганлиги ўз исботини топади.
Ушбу ҳолатда апелляция инстанцияси суди, апелляция шикояти
беришнинг муддати узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборилганлиги ҳақида
нотўғри тўхтамга келган.
ИПКнинг 305-моддасига кўра суднинг ажрими устидан ушбу
Кодексда назарда тутилган ҳолларда кассация тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу
Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти
(протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш
учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан
кўрилади.
Кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судининг
апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш
тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги,
апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция
шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси
судида иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва
апелляция шикоятини (протестини), ишни кўриш учун апелляция
инстанцияси судига юборишга.
Бундай ҳолатда, иш юзасидан апелляция инстанцияси судининг
апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад қилиш ҳақидаги
ажримини бекор қилишни, апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун
апелляция инстанцияси судига юбориш лозим бўлади.
4
Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 118, 301 - 303, 305-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судьясининг 2022 йил
1 декабрдаги апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад
қилиш ҳақидаги ажрими бекор қилинсин.
Апелляция шикояти апелляция инстанцияси судида кўриш учун
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
юборилсин.
“Chust Standart Maslo” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
С. Рахмонов
ҳайъат аъзолари:
Б. Убайдуллаев
Т. Аннаева
5