Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1402-2202/2259 Дата решения 08.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Samarqand viloyati davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый "KATTAKURGAN CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1019818 Claim ID 3097558 PDF Hash 3284f2edf96842bf... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1402-2202/2259-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья М.Тоғаев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья О.Нуримов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 8 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган Самарқанд вилоят судининг ходими Д.Маматазимов, жавобгар вакили Б.Раббимов (2022 йил 18 августдаги 301-сонли ишончнома билан) иштирокида, Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “Kattakurgan Cluster” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 18 148 867,5 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори устидан жавобгар “Kattakurgan Cluster” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида суд биносида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб куйидагиларни аниқлади: Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судига аризачи Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида” Низомга асосан жавобгар “Kattakurgan Cluster” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 18 148 867,5 сўм миқдорда молиявий жарима қўллашни сўраган. Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 ноябрдаги ажрими билан ариза кўрмасдан қолдирилган. Ушбу ажримдан норози бўлган Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, суднинг 2022 йил 18 ноябрдаги ажримини бекор қилишни, аризани қаноатлантириб, жавобгарга нисбатан 18 148 867,5 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори билан Каттақўрғон туманлараро иқтисодий 1 судининг 2022 йил 18 ноябрдаги ажрими бекор қилинган ва иш мазмунан кўриб чиқиш учун Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судига юборилган. Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори устидан “Kattakurgan Cluster” масъулияти чекланган жамияти кассация шикояти билан мурожаат қилган, унда аризачи томонидан жавобгарга 2022 йил 9 августда талабномани юборгани, унда кечиктирилган 33 376 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарзнинг 5 фоизи 1 668,8 АҚШ долларининг ЎзР МБнинг сўмдаги қиймати 18 148 822,90 сўмлик молиявий жарима қўллаш тўғрисида огоҳлантирганлиги, биринчи инстанция суди контракт валютаси Еврода бўлганлиги боис жавобгарга нисбатан талабномада 1 668,80 АҚШ доллари миқдорида молиявий жарима қўллаш сўралганлиги, шунга кўра биринчи инстанция суди асосли аризани кўрмасдан қолдиргани ҳақида важларини билдириб, апелляция инстанрция судининег қарорини бекор қилиб биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларини қўллаб-қувватлаб, апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилишни, биринчи инстанция судининг ажримини ўз кучида қолдиришни сўради. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра, судлов ҳайъати ишни Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 107-моддаси 5-бандига кўра, даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилмаган бўлса, башарти бу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 28-бандида Ушбу Низомнинг 27-бандида келтирилган хўжалик юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома юборилиши, талабнома ёзма ёки электрон шаклда расмийлаштирилади ва унда хўжалик юритувчи субъектнинг тўлиқ 2 номи; солиқ тўловчининг идентификация рақами; талабнома санаси, рақами; ташқи савдо контракти идентификация рақами; контракт тури; хорижий шерик номи, давлати; валюта тури; муддати ўтган дебиторлик қарз юзага келган санаси, суммаси; Марказий банк томонидан белгиланган валюта курси ва санаси; муддати ўтган дебиторлик қарзнинг сўмдаги қиймати; талабнома олинганидан сўнг хўжалик юритувчи субъект томонидан кўриладиган чоралар ва муддати; муддати ўтган дебиторлик қарз бартараф этилмаган тақдирда қўлланиладиган чоралар кўрсатилиши кераклиги белгиланган. Аризачи жавобгарга 2022 йил 9 август куни 22-64515-сонли талабномани юборган бўлиб, унда талабнома олинган кундан эътиборан муддати ўтган дебитор қарздорлик бартараф этилиши таъминланмаган ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тан олиниб, тўлаб берилмаган тақдирда, кечиктирилган 33 376 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарзнинг 5 фоизи, яъни, 1668,8 АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг сўмдаги қиймати 18 148 822,9 сўмлик молиявий жарима қўллаш тўғрисида иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиши тўғрисида огоҳлантирилган. Жавобгар талабномани эътиборсиз қолдиргандан сўнг, аризачи молиявий жарима қўллаш тўғрисида судга мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди аризачи томонидан талабнома юбориш тартибига риоя қилмаганлиги, яъни жавогар ва унинг хорижий ҳамкори ўртасида тузилган шартнома бўйича ҳисоб-китоб Еврода амалга оширилиши белгиланган бўлсада, унга нисбатан 1668,8 АҚШ доллари миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраганлиги сабабли, аризани кўрмасдан қолдирган. Бироқ, биринчи инстанция суди ўз хулосасида аризачи жавобгарга Низомда белгиланган тартибда талабнома юбормаганлиги, талабномада Евро ўрнига АҚШ доллари кўрсатилганлиги асоси билан аризани кўрмасдан қолдириши асоссиз, чунки талабномада ҳисобланган молиявий жарима суммаси АҚШ долларида эмас Ўзбекистон сўмида ҳисобланган. Бундан ташқари, талабномада молиявий жарима суммаси хорижий ҳамкор билан тузилган шартнома асосан Еврога нисбатан эмас, АҚШ долларига нисбатан ҳисобланганлиги аризачи томонидан муддати ўтган дебитор қарздорлик бартараф этилишини таъминлаш ёки жарима суммасини ихтиёрий тўлаб бериш тўғрисида талабнома юборилмаган ҳисоблашга асос бўлмайди. Шунинг учун, биринчи инстанция суди аризани кўрмасдан қолдириб, процессуал хатоликка йўл қўйган. Шунга кўра, апелляция инстанция суди ажримни бекор қилиб асосли хулосага келган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур модданинг иққинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади. 3 апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилган, шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан, олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади, шунингдек жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, жавобгар “Kattakurgan Cluster” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. “Kattakurgan Cluster” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақа берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи С. Рахмонов ҳайъат аъзолари Б. Убайдуллаев Т. Аннаева 4