Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 20-0708/2942 Дата решения 08.02.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Рахмонов Сарварбек Азимжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение BUXORO PAXTA URUG`CHILIK KORPORASIYASI масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Алели Техникаси ММТP масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1018362 Claim ID 3111423 PDF Hash 4ab9a42d0b937692... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 340-моддаси ИПКнинг 340 law
ИПК 341-моддаси ИПК 341 law
Биринчи инстанция суди ИПКнинг 341-моддаси Биринчи инстанция суди ИПК 341 law
ИПКнинг 281-моддаси ИПКнинг 281 law
Текст решения Оригинал (узб.)
20-0708/2942-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни судья И.Юлдашев кўрган Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья С.Рахмонов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 20-0708/2942 2023 йил 8 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар О.Халмирзаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган Бухоро вилоят судининг ходими А.Саноев, “Алели техникаси” ММТП вакили А.Каромов (раҳбар) иштирокида, “Бухоро пахта уруғчилик корпорацияси” МЧЖ тугатиш бошқарувчисининг Бухоро вилоят хўжалик судининг 2007 йил 20 ноябрдаги ижро варақасининг ижрога тақдим этиш муддатини тиклаш ва дубликатини бериш тўғрисидаги аризаси бўйича Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судьясининг 2022 йил 13 декабрдаги ажрими устидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Бухоро вилоят хўжалик судининг 2007 йил 29 майдаги ажрими билан тарафлар Бухоро вилоят пахта уруғчилиги корпорацияси ва “Алели техникаси” ММТП ОАЖ ўртасидаги келишув битими тасдиқланган. Келишув битимига кўра “Алели техникаси” ММТП ОАЖ Бухоро вилоят пахта уруғчилиги корпорациясининг даъвосини тан олиши ва 01.09.2007 йилга қадар 192.679,99 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 240.863.475,10 сўм миқдорида тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Бироқ, “Алели техникаси” ММТП ОАЖ томонидан келишув битими шартлари бажарилмаганлиги сабабли суд ҳужжати ижросини таъминлаш учун 2007 йил 20 ноябрда ижро варақаси берилган. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 4-2001-2201/254-сонли иш юзасидан қабул қилинган 2022 йил 10 мартдаги ҳал қилув қарори билан Бухоро вилоят пахта уруғчилиги корпорациясининг ҳуқуқий вориси сифатида “Бухоро пахта уруғчилик корпорацияси” МЧЖ банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш очилган. “Бухоро пахта уруғчилик корпорацияси” МЧЖ тугатиш бошқарувчиси ундирувчи сифатида 2022 йил 21 ноябрда 50/171-сонли ариза билан мурожаат қилиб, ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси Жондор туман бўлимининг иш юритувида мавжуд эмаслиги ва йўқотилганлиги сабабли мазкур иш юзасидан суднинг 2007 йил 20 ноябрдаги ижро варақасининг ижрога тақдим этиш муддатини тиклашни ва дубликатини беришни сўраган. Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси томонидан “Бухоро пахта уруғчилик корпорацияси” МЧЖ тугатиш бошқарувчисининг аризаси қаноатлантирилиб, Бухоро вилоят хўжалик судининг 20-0708/2942-сонли иш бўйича берилган 2007 йил 20 ноябрдаги ижро варақасининг ижрога тақдим этиш муддати тикланган. Ижро варақасининг ижрога тақдим этиш муддати 2022 йил 13 декабрдан ҳисобланиши кўрсатилиб, мазкур ижро варақасининг дубликати берилган. Иш юзасидан қабул қилинган ажрим устидан “Алели техникаси” ММТП апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва суд ажримини бекор қилишни сўраган. “Алели техникаси” ММТП вакили апелляция шикоятини қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси бўлиши вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган “Бухоро пахта уруғчилик корпорацияси” МЧЖ тугатиш бошқарувчиси суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабдан апелляция шикояти тугатиш бошқарувчиси иштирокисиз кўриб чиқилди. Судлов ҳайъати “Алели техникаси” ММТП вакилининг тушунтиришини эшитиб, апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга ўрганган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни ва аризани қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни, апелляция шикоятини қаноатлантиришни лозим топди. ИПКнинг 340-моддасига кўра ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддатини ўтказиб юборган ундирувчи ижро варақасини берган судга ёки у ижро этиладиган жойдаги судга ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишга ҳақли. Муддатни ўтказиб юбориш сабаблари суд томонидан узрли деб топилган тақдирда, ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин. ИПК 341-моддасига кўра, ижро варақаси (суд буйруғи) йўқотилган тақдирда, уни берган суд ундирувчининг аризасига кўра ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериши мумкин. Ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериш тўғрисидаги ариза ижро варақасини (суд буйруғини) ижрога тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтгунига қадар берилиши мумкин, бундан ижро варақаси (суд буйруғи) давлат ижрочиси ёки ижрони амалга оширувчи бошқа шахс томонидан йўқотилган ва бу ҳақда ундирувчига ижро варақасини (суд буйруғини) ижрога тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан сўнг маълум бўлган ҳоллар мустасно. Аниқланишича, ундирувчи томонидан мазкур иш юзасидан берилган 2007 йил 20 ноябрдаги ижро варақасини мажбурий ижрога тақдим этилганлигини тасдиқловчи далил мавжуд бўлса-да, суд ҳужжатининг ижроси таъминланганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас. Ваҳоланки, 20-0708/2942 20-0708/2942 бугунги кунда ундирувчига нисбатан банкротлик иши доирасида тугатишга доир иш юритилмоқда. Мажбурий ижро бюроси Жондор туман бўлимининг 2022 йил 31 октябрдаги 10-45/2022-сонли хатида мазкур суд ижро варақаси бўлим иш юритувида мавжуд эмаслиги маълум қилинганлиги сабабли, мазкур ҳолатда ундирувчи томонидан ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддати ундирувчи томонидан ўтказиб юборилганлик сабабларини узрли деб топиш ҳамда ижро варақасини йўқотилган деб топиш учун асослар мавжудлиги ҳақида биринчи инстанция суди нотўғри тўхтамга келган. Шунингдек, биринчи инстанция суди ижро варақаси дубликатини беришда хатоликка йўл қўйилган. Биринчи инстанция суди ИПКнинг 341-моддасига кўра, ижро варақаси йўқотилган тақдирда, уни берган суд ундирувчининг аризасига кўра ижро варақасининг дубликатини бериши мумкинлиги, ижро варақасининг дубликатини бериш тўғрисидаги ариза ижро варақасини ижрога тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтгунига қадар берилиши мумкинлиги, бундан ижро варақаси давлат ижрочиси ёки ижрони амалга оширувчи бошқа шахс томонидан йўқотилган ва бу ҳақда ундирувчига ижро варақасини ижрога тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан сўнг маълум бўлган ҳоллар мустасно деб белгиланган ҳолатларга эътибор қаратмаган. Иш ҳужжатларида Суд департаментининг Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси суд қарорларини ижро этиш бўлими етакчи инспектори Ё.Махсудовнинг 20-0708/2942-сонли хўжалик иши юзасидан чиқарилган қарздор Жондор туманидаги “Алели техникаси” ММТПдан ундирувчи Бухоро вилоят пахта уруғчилик корпорацияси фойдасига 192 679,99 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 240 863 475,10 сўм ундириш ҳақидаги 293-сонли ижро ҳужжати бўйича иш қўзғатиш ҳақидаги 2008 йил қарори нусхаси мавжуд. Демак, ижро варақаси суд ижрочиси томонидан иш юритувига олиниб, ижро иши юритиш қўзғатилган. Бироқ ушбу ижро иши натижаси юзасидан маълумотлар иш ҳужжатларига илова қилинмаган, шу сабабли ижро иши натижаси номаълум. Ишда Мажбурий ижро бюроси Жондор туман бўлимининг 2022 йил 31 октябрдаги 10-45/2022-сонли хати мавжуд бўлиб, унда Бухоро вилоят хўжалик судининг 10.11.2007 йилдаги қарздор “Алели техникаси” ММТПдан ундирувчи Бухоро вилоят пахта уруғчилик корпорацияси фойдасига 192 679,99 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 240 863 475,10 сўм ундириш ҳақидаги ижро варақаси Бюронинг Жондор туман бўлими иш юритувига собиқ Суд департаментининг Жондор туман бўлимидан қолдиқ бўлиб ўтмаганлиги маълум қилинган. Ушбу ҳолатда биринчи инстанция суди ижро иши МИБ Жондор бўлимининг иш юритувида мавжуд эмаслиги ва йўқотилганлиги ҳақида нотўғри хулоса қилган, чунки судга ижро варақаси йўқотилганлиги ҳақида далиллар тақдим этилмаган. Демак, бугунги кунда ушбу ижро ишини йўқотилган деб ҳисоблаш учун етарли асослар мавжуд эмас. Бироқ, биринчи инстанцияси суди ижро иши йўқотилганлиги сабабли мазкур иш юзасидан суднинг 2007 йил 20 ноябрдаги ижро варақасининг ижрога тақдим этиш муддатини тиклашни ва дубликати ни бериш ҳақида нотўғри ажрим қилган. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати аризачининг 2007 йил 20 ноябрдаги ижро варақасининг ижрога тақдим этиш муддатини тиклашни ва дубликатини бериш ҳақидаги аризачи қаноатлантириш рад этилиши лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 281-моддасининг учинчи қисмига асосан апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидагиларга ҳақли: 1) қарорни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга; 2) қарорни, ажримни ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга; 3) даъво аризасини қабул қилишни рад этиш, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажримни бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун юборишга. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни, иш юзасидан биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни, аризачидан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ бўлган 75 000 сўм харажатни ундиришни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 118, 260, 278-281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судьясининг 2022 йил 13 декабрдаги ажрими бекор қилинсин. Иш юзасидан янги қарор қабул қилинсин. “Бухоро пахта уруғчилик корпорацияси” МЧЖ тугатиш бошқарувчисининг Бухоро вилоят хўжалик судининг 2007 йил 20 ноябрдаги ижро варақасининг ижрога тақдим этиш муддатини тиклаш ва дубликатини бериш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. “Бухоро пахта уруғчилик корпорацияси” МЧЖ тугатиш бошқарувидан Олий суд депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажат ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради ҳамда унинг устидан кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи С. Рахмонов ҳайъат аъзолари О. Халмирзаев Т. Аннаева 20-0708/2942