Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2302/24 Дата решения 08.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк АТБ Ответчик / Подсудимый Xabibulloyev Firdavs Fayzulloyevich якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 1033639 Claim ID 3109757 PDF Hash 1c6919449d3f203e... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
зР ИПКнинг 170-моддаси зР ИПК 170 law
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TОYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TОYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 Тойлоқ тумани e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 08 февраль 4-1405-2302/24-сонли иш раислигида, судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, даъвогар ХХХманфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг, Ургут туманидаги жавобгар ЖЖЖга нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Д.Абдурахимов (ишончнома асосида) иштирокида Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъво аризасидан кўринишича, ХХХСамарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ва ЖЖЖ ўртасида 2021 йил 13 апрелда кредит шартномаси тузилган, кредит шартномаси асосида банк жавобгарга 14 % устама тўлаш шарти билан 18 ой муддатга 30 000 000 сўм кредит ажратиш белгиланган. Кредит шартномасига асосан банк қарз олувчига шартномада кўрсатилган кредит маблағини ўтказиб берган, қарз олувчи кредит маблағини белгиланган муддатларда қайтармаган, натижада даъвогар ХХХманфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси судга жавобгар ЖЖЖга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 30 000 000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги ва 7 933 972 сўм фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасида ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар, судда вакилининг иштирокини таъминламади. Суд, ЎзР ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни палата ва жавобгар вакилининг иштирокисиз, мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим деб топди. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили кўрсатма бериб, жами бўлиб умумий қарздорлик даъво тақдим қилинган кунда, яъни 2022 йил 12 декабрда 30 000 000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги ва 7 933 972 сўм фоиз қарздорлик, жами бўлиб, 37 933 972 сўмни ташкил қилганлигини билдириб, суддан ушбу қарздорликни ундириб беришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тақдим қилинган хужжатларга таяниб, қуйидаги асослар билан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ХХХСамарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинчалик банк) ва ЖЖЖ (кейинчалик қарз олувчи) ўртасида 2021 йил 13 апрель куни 415-сонли кредит шартномаси тузилган, кредит шартномаси асосида банк қарз олувчига ёғочдан тайёрланган халқ хунармандчилиги фаолиятини ривожлантириш учун хом ашё сотиб олиш учун йиллик 14 % устама тўлаш шарти билан ўн саккиз ой муддатга 30 000 000 сўм кредит ажратиш белгиланган. Аниқланган ҳолатларга кўра, банк кредит шартномаси шартларига кўра ЖЖЖнинг тўлов топшириқномаларига асосан пул маблағини ўтказиб берган. Кредит шартном асининг ажралмас қисми бўлган кредит қарздорлигини қайтариш жадвали асосида жавобгарнинг 2022 йил 9 ноябр ҳолатига даъвогар олдидаги кредит қолдиғи 30 000 000 сўмни, фоиз қарздорлиги 7 933 972 сўм, жами 37 933 972 сўм қарздорлик тўланмасдан шартнома шартлари белгиланган муддатларда бажарил-масдан келинган. Қарзни қайтариш ва шартномани бекор қилиш тўғрисида банк томонидан қарздор ЖЖЖ огоҳлантирилган. Лекин, қарздор мажбуриятни тўлиқ бажармаган, шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзини қайтармаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли, 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган кредит қарздорлигини қайтариш жадвали асосида жавобгарнинг 2022 йил 9 ноябрь ҳолатига даъвогар олдидаги кредит қолдиғи 30 000 000 сўм, фоиз қарздорлиги 7 933 972 сўм, жами бўлиб, 37 933 972 сўмни ташкил этади. Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгардан 7 933 972 сўм ҳисобланган фоиз ундириш сўралган. Даъвогар томонидан пеня ҳисоб-китоби судга тақдим қилинган. Суд мажлисида пеня ҳисоб-китоби ўрганилганда, тўғри амалга оширилганлиги аниқланди. Шу сабабли, даъво талабининг жавобгардан пеня ундириш қисми асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим. Суд, иш ҳужжатлари Суд, иш ҳужжатлари орқали даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ тасдиқланиши, яъни ўзаро тузилган кредит шартномаси асосида банк томонидан ЖЖЖга кредит маблағи ажратилганлиги, кредит шартномаси шартлари қарз олувчи томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги, кредит қарзи график бўйича тўланмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ЖЖЖдан даъвогар даъвогар ХХХ фойдасига 30 000 000 сўм асосий қарздорлик ва 7 933 972 сўм фоиз қарздорлигини ундиришни, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан жавобгар зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113,118,176-180,186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ХХХфойдасига 30 000 000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздор-лиги ва 7 933 972 сўм фоиз қарздорлиги ҳамда даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ЖЖЖдан 758 679,44 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Ф.Э.Юлдашев