Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2203-2202/1781 Дата решения 08.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Рахмонов Сарварбек Азимжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый YANGI ARIQ TEX масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1017789 Claim ID 3098598 PDF Hash 53c8c6aaf6e95373... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 218-моддаси кодекси 218 code_article
аролик кодексининг 384-моддаси аролик кодекси 384 code_article
аролик коднксининг 384-моддаси аролик коднкси 384 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2203-2202/1781-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни судья Д.Шарипов кўрган Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ш.Джамолов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья С.Рахмонов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 8 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган Хоразм вилоят судининг ходими А.Довиров, Хоразм вилоят давлат солиқ бошқармаси вакили О.Тожиев (ишончномага асосан), жавобгар “Yangi Ariq Tex” МЧЖ вакили ҳуқуқшунос У.Абдулхафизов (ишончнома асосида) иштирокида даъвогар Хоразм вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “Yangi Ariq Tex” МЧЖга нисбатан 223 080 212 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 октябрдаги ҳал қилув қарорига ва Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 декабрдаги қарорига нисбатан “Yangi Ariq Tex” МЧЖ томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, “Yangi Ariq Tex” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва Германиядаги TRUETZSCCHLER GmbH; Co.KG корхонаси ўртасида 2021 йил 16 ноябрда UZ109839-сонли импорт шартномаси имзоланиб, шартномасига асосан жавобгар томонидан хорижий ҳамкорга 2021 йил 30 ноябрда 400 000 Евро (408 120 АҚШ доллари) миқдоридаги пул маблағлари ўтказиб берилган. Жавобгар томонидан томонидан хорижий ҳамкорга ўтказиб берилган 400.000 Евро миқдоридаги товарлар “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилиши таъминланмаганлиги ёки пул маблағлари қайтарилмаганлиги натижасида муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳосил бўлган. Жавобгар ва Германиядаги TRUETZSCCHLER GmbH; Co.KG корхонаси ўртасида 2021 йил 16 ноябрда имзоланган UZ109839-сонли импорт шартномасига асосан шартнома қиймати 11 415 000 Еврони ташкил қилган. 1 400 000 Еврони 2021 йил 30 ноябргача, қолган 1 312 250 Еврони 2022 йил 31 мартгача ўтказиши лозим бўлган. Импорт шартномаси қийматининг 15 фоизи ўтказилгандан кейин товарлар 870 кун ичида етказиб берилиши бўйича келишувга эришилган. Бироқ, жавобгар томонидан 2021 йилга 30 ноябргача 400 000 Евро ўтказиб берилган бўлсада, қолган 1 312 250 Евро 2022 йилнинг 31 мартга қадар ўтказилмасдан қолган. Импорт шартномасининг 14.1-бандида, шартноманинг 4.1 бандида назарда тутилган тўловлар ўтказиб берилмаган ҳолда шартнома ўз кучини йўқотиши белгилаб қўйилган. Жавобгар томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилмаганлиги, яъни 15 фоиз товар қиймати тўлаб берилмаганлиги сабабли шартнома ўз кучини йўқотган, аммо ўтказиб берилган 400 000 Евро пул маблағларни қайтарилмасдан қолган. Хоразм вилоят давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) жавобгарга 2022 йил 29 августда 22-54050-сонли талабнома билан мурожаат килиб, муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш 223 080 212 сўм (муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 5%) жарима суммасини ихтиёрий равишда тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномани такдим этишни сўраган. Мазкур талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан кейин, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда – Низом деб юритилади)га асосан 223 080 212 сўм миқдорда молиявий жарима қўллашни сўраган. Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 октябрдаги ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қисман қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан 218 729 200 сўм миқдорда молиявий жарима қўлланилган. Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 декабрдаги қарорига асосан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Кассация шикоятида Низомнинг 27-бандида талаблари бузилганлиги исботлаб берилмаганлиги, молиявий жарима Солиқ кодексининг 218-моддасига асосан солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарлик чораси эканлиги, Низомда молиявий жарима қўллаш тўғрисида қайд этилган бўлса-да, уни амалга ошириш механизмлари белгиланмаганлиги, бундан ташқари аризачи ҳуқуқий таъсир чорасини қўллашни сўраганлиги боис, аризага текшириш ўтказилишига асос бўлган ҳужжатларни илова қилиши лозимлиги, бироқ бу ҳужжатлар илова қилинмаганлиги, апелляция инстанцияси суди контракт ўз кучини йўқотганлиги ҳақида нотўғри хулоса қилганлиги, сотувчи томонидан 2 2022 йил 29 ноябрда берилган 29-09-онли хатни апелляция инстанцияси суди инобатга олмаганлиги, бу хат тарафларни келишувини билдирса-да, суд Фуқаролик кодексининг 384-моддасига асосланганлиги, судлар томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги баён қилиб суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган. Суд мажлисида жавобгар вакили шикоятда келтирилган важларни қувватлаб, моливиявий жарима қўллаш тартиби бузилганлиги, бунда солиқ кодексининг 218-моддаси тартибига риоя қилинмаганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 283-сонли қарорида млиявий жарима қўллаш механизми белгилаб берилмаганлиги, жавобгар ўз ҳамкорига олдиндан 15 фоиз тўловни тўлиқ амалга оширолмаганлиги, контракт 870 кунга тузилганлиги, ҳали контракт муддати тугамаганлиги, молиявий жарима асоссиз қўлланилганлиги сабабли шикоятни қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали шаклланган маълумот тижорат банкларидан автоматик тартибда солиқ органларига келиб тушиши, 283-сонли қарор талабига асосан Товарларни республикага олиб кириш ва "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги кераклигини билдириб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Аниқланишича, низони ҳал этишда биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланган, аниқланган ҳолатлар исботланган ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўллангани ҳолда арз қилинган талабни қисман қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандида Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: 3 180 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли Қарорининг 10-бандида 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилиши ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган. Мазкур қарорга асосан дебитор қарздорликни 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланадиган бўлса, ҳам унинг муддати тугаган. (180 календарь кундан ортиқ муддат ўтган). Талабнома юборилган кунда (29.08.2022 йил) валюталар курси бўйича 1 Евронинг сўмга нисбатан қиймати 10 936,46 сўмни ташкил қилган. Юқоридаги импорт шартномаси бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб товарларни республикага олиб кириш ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш таъминланмаганлиги ёки тўланган пул маблағларини қайтариш чоралари кўрилмаганлиги оқибатида муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келганлиги ишдаги далиллар, судда аниқланган ҳолатлар билан тўла тасдиқланади. Шу сабабли биринчи инстанция суди арз қилинган талабни қисман қаноатлантириб, жавобгар томонидан TRUETZSCCHLER GmbH; Co.KG ўртасида имзоланган UZ109839-сонли импорт шартномаси бўйича хорижий ҳамкорга ўтказиб берилган 400 000 Евро учун (400 000 евро * 10 936,46 * 5%) 218 279 200 сўм миқдорида молиявий жарима кўллаш ҳақида тўғри хулосага келган. Жавобгарнинг импорт муддати 870 кун этиб белгиланганлиги сабабли ушбу муддат ўтмасдан туриб судга молиявий жарима қўллаш ҳақида ариза берилганлиги тўғрисидаги важига судлов ҳайъати қўшилмайди. Гарчи, 4 контрак 870 кун муддатга тузилган бўлса-да, жавобгарнинг ўзи контракт шартларини бузиб, контрактнинг 4.1 бандида белгилан тўлов шартларини бузган, шу сабабдан судлар томонидан контрактнинг 14.1-бандидаги шартноманинг 4.1-бандида назарда тутилган тўловлар ўтказиб берилмаган ҳолда шартнома ўз кучини йўқотиши ҳақидаги талабига асосан жавобгарнинг бу важини инобатга олиб бўлмайди. Жавобгарнинг аризачи Солиқ кодексининг 218-моддасига асосан молиявий жарима қўллашни сўраган бўлишига қарамасдан, Солиқ кодексининг ушбу моддаси талабига риоя қилинмасдан ариза берилганлиги важи ҳам ўринсиздир. Чунки суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарорига 1-илова “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида” Низомга асосланган ҳолда молиявий жарима қўллаш ҳақидаги талаб билан мурожаат қилган. Суд ушбу Низом талабига мос равишда жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллаган. Жавобгарнинг контрактнинг 14.1 бандини қўллаб, шартнома кучини йўқотган деб ваколат доирасидан четга чиқиб, ҳуқуқий баҳо бериб юборганлиги, контрактнинг ушбу банди шартнома бўйича умуман тўлов амалга оширилмаганда вужудга келадиган оқибатлигини назарда тутганлиги, чет эл компаниясининг 2022 йил 29 ноябрдаги 29-09-сонли хати билан контракт қиймати 480 000 долларга ошганлигини билдирганлиги, бунга жавобгар рози бўлганлиги, бироқ апелляция инстанцияси суди бу келишувни инобатга олмаганлиги, ушбу ҳолатда Фуқаролик коднксининг 384-моддаси асоссиз қўлланилганлиги, суд томонидан қўлланилиши мумкин бўлмаган қонунчилик ҳужжати қўлланганлиги ҳақидаги важларига қўшилиб бўлмайди. Тарафлар ўртасида контракт юзасидан олдиндан тўлов амалга оширилмаганлиги контрактни ижро этишга изн бермайди ва тарафлар ўртасида тузилган контрактга тегишли тартибда қўшимча келишув тузиш йўли билан ўзгартириш киритилмаса, тарафларнинг ҳуқуқ мажбуриятлари ўзгармайди. Судлов ҳайъати юқорида қайд этилганларга асосан, низони ҳал этишда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, у томонидан аниқланган ҳолатлар исботлангани ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллагани ҳолда аризани тўлиқ қаноатлантириш ҳақида, ўз навбатида апелляция инстанцияси суди томонидан ҳал қилув қарорини ўзаришсиз қолдириш ҳақида тўғри хулосага келган деб ҳисоблаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. 5 кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида” ги қонуннинг 9-моддаси, ўн тўққизинчи бандига асосан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган. ИПКнинг 118-моддасига асосан жавобгар томонидан тўланган почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади ҳамда ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ бўлган 75 000 сўм харажат жавобгардан ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Yangi Ariq Tex” МЧЖнинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 октябрдаги ҳал қилув қарорига ва Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Yangi Ariq Tex” МЧЖдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: С. Рахмонов ҳайъат аъзолари: О. Халмирзаев Т. Аннаева 6