← Назад
Решение #658696 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 301 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1107-2202/2649-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Х.Каримов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья И.Юсупов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
2023 йил 8 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Б.Убайдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг
котиблигида, аризачи вакили А.Алиризаев (2023 йил 8 февралдаги
22-17189-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари М.Нарменов
ҳамда А.Эргашев (2023 йил 8 февралдаги ишончномалар асосида)
иштирокида, аризачи Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармасининг
жавобгар “Texno BRS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
9 531 547,89 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш юзасидан қабул
қилинган Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
8 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 декабрдаги қарори устидан
жавобгар “Texno BRS” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган
кассация шикояти иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий
суд биносида кўриб чиқиб куйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк томонидан 2022 йил
10 январда тақдим этилган 13-27/4 ХДФУ-сонли маълумотга ва ташқи савдо
операцияларининг ягона электрон ахборот тизими дастуридан олинган
маълумотга асосан “Texno BRS” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) хорижий ҳамкори “Sishuу Spark
Hardware Factory” (Хитой Халқ Республикаси) билан 2018 йил
5 ноябрда тузилган SHF-20181105-сонли импорт шартномаси бўйича
17 590,75 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарзи
мавжуд эканлиги ҳамда жавобгарнинг шахсий кабинети орқали 2022 йил
10 февралда “Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор
қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани ихтиёрий равишда тўлаб
бериш” тўғрисида талабнома ижросиз қолдирилганлиги ва қарздорлик
қопланмаганлиги келтирилиб, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
1
(бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Оҳангарон туманлараро
иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) асосан
жами 9 531 547,89 сўм миқдорда молиявий жарима қўллашни сўраган.
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 ноябрдаги
ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаби қисман қаноатлантирилиб,
жавобгарга нисбатан Низом талабларига кўра жами 9 529 382,50 сўм
миқдорида молиявий жарима қўлланилган. Қўлланилган жаримани қонун
талаблари асосида ундириш вазифаси аризачи зиммасига юклатилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 20 декабрдаги қарори билан Оҳангарон туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгарнинг
апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 ноябрдаги
ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 20 декабрдаги қарори устидан жавобгар кассация
шикояти билан мурожаат қилган, унда биринчи ҳамда апелляция инстанция
судлари муддати ўтган дебиторлик қарзлари вужудга келиши ва муддатнинг
ўтиб кетишига асл айбдор ким эканлигини ўрганиб чиқмагани,
қарздорликнинг “Sishuу spark hardware factory” Хитойлик компанияси билан
тузилган контарктни айнан Хитойлик хамкори бузганлиги тасдиқловчи
4-11-2021/85-сонли иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори ва 2022 йил
11 апрелда берилган ижро варақа билан исбот топганлиги, бироқ Тошкент
вилоят суди ҳал қилув қарорини қабул қилишда хатоликка йўл қўйганлиги,
Хитойлик хамкорини суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида Ўзбекистон
Республикаси Адлия Вазирлиги орқали Хитой Халқ Республикаси Адлия
Вазирлиги томонидан огоҳлантириши кераклиги, бу тартиб бузилиб, суд
ўзбошимчалик электрон почта орқали жавобгарга хабарларни юборгани,
шунга кўра ҳал қилув қарорни тан олиш ва ижросини таъминлаш имкони
бўлмасдан тўхтаб тургани, корхона молиявий жихатдан қийинчиликларга
дуч келгани ҳақида билдириб, биринчи ва апелляция инстанция судларнинг
қарорларини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этиб кассация
шикоятини қаноатлантириб беришни, қарздорлик ундириш бўйича ижро
варақа ижро этилмагунига қадар молиявий жаримани қўллашни тўхтатиб
туришни сўради.
Аризачи вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, жавобгар
томонидан келтирилган асослар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган
“Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб
бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомида молиявий
2
жаримадан озод қилмаслиги ҳақида билдириб, шикоятини рад этишни
ҳамда суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини
тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра Оҳангарон туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
20 декабрдаги қарорни ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига кўра, ташқи савдо
контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан
хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда
кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши
ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар
кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан
кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун - 90 кун)
мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда - репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда
қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда
республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Қуйидаги ҳолларда хўжалик юритувчи субъектларга ташқи савдо
операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарима
қўлланилмайди:
жарима қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суд томонидан ҳал қилув
қарори чиқарилгунига қадар «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ репатриация
қилинган активлар суммасига нисбатан;
асбоб-ускуналарни ва (ёки) бутловчи қисмларни етказиб бериш
муддатлари уларнинг техник тавсифларига ҳамда ўзига хос хусусиятига
қараб бир юз саксон кундан ортиқ этиб белгиланган импортга оид
контрактлар бўйича етказиб бериш муддати даврида;
транспортда ташиш ёки сақлаш чоғида тарафларга боғлиқ бўлмаган
сабабларга кўра яроқсиз ҳолатга келган товарлар давлат органлари
3
тасдиқловчи ваколатли орган томонидан берилган ҳужжат тақдим этилган
тақдирда;
айни бир қарздорлик предмети ва товарларнинг (ишлар,
хизматларнинг) амалдаги экспорт ва импорт ҳажми бўйича такрорий
жарималар;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга
ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган импортга оид контрактларда
ёки маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш
доирасида бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган импортга оид
контрактларда белгиланган муддатлар бузилмаган бўлса;
экспорт
операциялари
бўйича
муддати
ўтган
дебитор
қарздорликнинг умумий суммаси муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага
келган санадан олдинги 36 ой давомида таъминланган валюта тушумининг
10 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳолатларда.
Биринчи инстанция суди 2022 йил 8 ноябрь ҳолатига Ташқи савдо
операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидаги онлайн маълумотда
жавобгарнинг идн 204121671305478152180200001 бўйича муддати ўтган
17 590,75 АҚШ доллари дебитор қарзи мавжуд эканлигини инобатга олиб
аризани қисман қаноатлантириб, жавобгарга нисбатан (АҚШ доллари курси
10 835 сўм) 9 529 382,5 сўм миқдорида жарима қўллаш тўғрисида асосли
ва тўғри хулосага келган.
4-11-2012/85-сонли иш бўйича 2022 йил 11 апрелда берилган ижро
варақага асосан жавобгар фойдасига “Sishui Spark Hardware Factory”
компанияси хисобидан қарздорлик ундириш белгиланганлиги, мазкур ҳолат
молиявий жаримани қўлламаслиги ёки қўллашни тўхтатиб туриш учун асос
бўлмайди, чунки Низомнинг 28-бандида аризада кўрсатилган ташқи савдо
контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг
республикага олиб кирилиши ҳамда “эркин муомалага чиқариш (импорт)”
божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар
кўрсатилиши таъминланган тақдирда жарима қўллаш масаласи судда кўриб
чиқилаётган пайтда - аризани қаноатлантириш қисқартирилиши
таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилиши; суд
ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда - ижрога қаратилмаслиги назарда
тутилган. Бироқ, мазкур ҳолатда валюта маблағлари тушмаган ёки импорт
товарлари республикага олиб кирилиб импорт божхона режимига
расмийлаштирилмаган, қолаверса Низомнинг 27-бандида назарда тутилган
жарима қўлланилмаслигига асос бўлган ҳолатлар ҳам мавжуд эмас.
Юқоридагиларга асосан, биринчи инстанция суди аризани
қаноатлантириб, апелляция инстанция суди ҳал қилув қарорни ўзгаришсиз
қолдириб асосли тўхтамга келган.
Бундай ҳолатда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ва апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш
учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
4
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Мазкур модданинг иққинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу
нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб
келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини)
эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятларини
қаноатлантиришни рад этишни, Оҳангарон туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 декабрдаги
қарорни ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан кассация инстанция
суди учун тўлаб чиқилган почта харажатларни унинг зиммасида
қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор қилди:
“Texno BRS” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 ноябрдаги
ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 20 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи
С. Рахмонов
ҳайъат аъзолари
Б. Убайдуллаев
Т. Аннаева
5