← Назад
Решение #658779 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси МЖтК | 271 | — | law | |
| рисидаги кодекс | 227-25 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Божхона кодекси | 201 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 320 | — | code_article | |
| Божхона кодекси | 367 | — | code_article | |
| Божхона кодекси | 363 | — | code_article | |
| Божхона кодекси | 366 | — | code_article | |
| бундан ушбу Кодекс | 365 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2304-2102/4-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья З.Бердимуратов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Б.Ктайбеков
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
2023 йил 8 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев
ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида,
видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган
Қорақалпоғистон Республикаси судининг ходими П.Қадирниязов,
Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси вакиллари М.Юсупов,
С.Асадов (2022 йил 8 октябрдаги 2/20/03-22-04593-сонли ишончнома билан),
“Triumf-vermiculit”
масъулияти
чекланган
жамиятининг
раҳбари
М.Балтабаев, вакили С.Камалбаев (2023 йил 8 февралдаги 6-сонли
ишончнома билан) иштирокида, даъвогар Қорақалпоғистон Республикаси
Божхона бошқармаси жавобгар “Triumf-vermiculit” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 362 534 362,62 сўм божхона тўловларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Чимбой
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 августдаги ҳал қилув қарори
ва Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 25 октябрдаги қарори устидан “Triumf-vermiculit”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини
иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида
видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб куйидагиларни
аниқлади:
“Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта
жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”
2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сонли Ўзбекистон Республикаси
Президентининг Фармони (2021 йил 1 апрелда ҳужжат кучини йўқотган)
2007 йил 1 апрелдан бошлаб олиб кириладиган технологик жиҳозларга
қонунчиликда кўзда тутилган божхона тўловлари бўйича имтиёзлар
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи
иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона
1
қўмитаси томонидан тасдиқланадиган технологик жиҳозлар рўйхатига
мувофиқ қўлланилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт Вазирлиги, Ўзбекистон
Республикаси Молия Вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи
Иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо Вазирлиги, Ўзбекистон
Республикаси Давлат божхона Қўмитасининг “Ўзбекистон Республикаси
ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат
солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатини тасдиқлаш
ҳақида”ги қарор (Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан
2013 йил 20 мартда рўйхат рақами 2436 билан рўйхатдан ўтказилган, 2021
йил 3 декабрда ҳужжат кучини йўқотган) 1-бандига кўра Ўзбекистон
Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган
қиймат
солиғидан
озод
қилинадиган
технологик
жиҳозлар
рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин деб белгиланган.
Мазкур қарорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда
импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган
технологик жиҳозлар рўйхати (бундан буен матнда Рўйхат деб юритилади)
тасдиқланган. Рўйхатнинг 27-бандида ТИФ ТН коди 8429, қуввати
200 от кучидан кам бўлган бошқа гусеницали бульдозерлар - 8429 11 009 0;
ковшининг ҳажми 5 метр кубдан кам бўлган бошқа фронтал бир ковшли юк
ортувчилар - 8429 51 990 0, ковши ҳажми 2 метр кубдан кам бўлган бошқа
гусеницали экскаваторлар - 8429 52 100 9, ковши ҳажми 5 метр кубдан кам
бўлган бошқа тўлиқ айланма машиналар - 8429 52 900 0 дан ташқари,
бурилмайдиган ва буриладиган ағдаргичли бульдозерлар, грейдерлар,
режалаштирувчи ўзиюрар йўл катоклари кўрсатилган.
Қорақалпоғистон
Республикаси
божхона
бошқармасининг
Контрабандага қарши қурашиш ва божхона аудити бўлими “Нукус” ТИФ
божхона постида имтиёз қўлланган ҳолда шартли равишда “эркин муомалага
чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган 2019 йил 10 сентябрь
кунги 35002/10.09.2020/0003246-сонли божхона юк декларацияси,
декларацияга илова қилинган ҳужжатлар ва декларацияда кўрсатилган
товарлар ўрганилган. Ўрганиш натижасида Россия Федерациясининг “МК
Кранэкс” МЧЖдан юборилган “Triumf-vermiculit” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буен матнда жавобгар деб юритилади) номига олиб
келинган “Экскаватор гусеничный полноповоротный модель ЕК-270LC”
товарнинг ковши ҳажми 2,3 метр куб деб кўрсатилган ҳамда
расмийлаштирувдан ўтказилиб юқорида кўрсатилган Рўйхат асосида
божхона божидан ва ҚҚСдан озод этилган ҳолда импорт божхона режимига
расмийлаштирилганлиги маълум бўлган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси
Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулайманова номидаги Республика суд
экспертизаси Марказининг 2020 йил автотехника ва транспорт баҳолаш
экспертизаси бўйича давлат суд экспертининг хулосаларида жавобгар
2
томонидан олиб келинган экскаваторида ўрнатилган сиғими 2,3 метр кубни
ташкил этувчи тўлиқ айланувчи занжирли экскаваторлари билан ишлаш учун
мўлжалланмаганлиги, техник хусусиятларига кўра сиғими 0,6м³, 0,8 м³, 1,0
м³, 1,25 м³ ковшларда минимал ишлаш имконияти мавжудлиги, максимал
ковш сиғими 1,6 м³, ташкил этиши ва у ўртача оғирлигидани классга
мансублиги қайд этилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси (бундан буен
матнда даъвогар деб юритилади) Рўйхатнинг 27 позицияси бўйича ковши
ҳажми 2 метр кубдан кам бўлган бошқа гусеницали экскаваторларига
имтиёзлар тадбиқ этилмаслиги, жавобгар асоссиз равишда божхона
тўловлари бўйича имтиёзлардан фойдаланганлиги асос қилиб, жавобгарга
2020 йил 14 октябрда ва 2020 йил 23 октябрда талабномалар юборилиб,
ҳисобланган 362 634 362,62 сўм божхона тўловларини ихтиёрий равишда
тўлаб бериш сўралгани, жавобгар томонидан божхона тўловлари тўлаб
берилмаганлиги сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 362 534 362,62 сўм божхона тўловларини ундиришни
сўраган.
Чимбой туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 августдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 208 935 521,21 сўм божхона
тўловлари ундирилган.
Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 25 октябрдаги қарори билан Чимбой туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 29 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Чимбой туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 августдаги ҳал
қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 октябрдаги қароридан норози бўлиб
жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган, унда Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги X.Сулаймонова номидаги
Республика суд экспертизаси марказининг 2020 йил 7 октябрдаги хулосалари
норозиликларга сабаб бўлганлиги туфайли, унинг қанчалик тўгри ёки
нотўгри эканлигини аниқлаш учун Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар
судининг 2022 йил 17 февралдаги қарори билан қайта экспертиза ўтказиш
белгиланганлиги, ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида
Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси томонидан
2022 йилнинг 28 февралида “Судга оид автотехника ва баҳолаш бўйича
қўшимча экспертиза тайинлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинганлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасининг 2022 йил
28 февралдаги ёзган хатига асосан 2022 йилнинг 5 апрелда Республика суд
экспертизаси экспертлари томонидан “Кранекс-ЕК270/LС” русумли, завод
рақами №1896, двигатель рақами № ЯМЗ-236М2-32/L0668484, 2020 йилда
3
ишлаб чиқарилган тўлиқ айланувчи занжирли экскаваторда ўрнатилган,
сиғими 2,3 м3 ни ташкил этувчи ковш ушбу экскаватор билан ишлаш учун
мўлжалланган ёки мўлжалланмаганлигини аниқлаш мақсадида қайта
экспертизадан ўтказилганлиги, ўтказилган қўшимча судга оид автотехника
экспертизасининг 2022 йил 5 апрелдаги хулосаларига мувофик “КранексЕК270/LС” русумли, завод рақами №1896, двигательь рақами № ЯМЗ236М2-32/L0668484, двигательь қуввати 132 кВт (180 л.с.) от кучига тенг
бўлган,
2020 йилда ишлаб чиқарилган тўлиқ айланувчи занжирли экскаватор техник
хусусиятларига кўра сиғими 1,5 м3 ҳамда 2,3 м3 ни ташкил этувчи
ковшлардан, сиғими 1,5 м3 ли ковшда грунт зичлиги 1600 кг/м3 гача бўлган
ишларда қазиш ва юклаш ишларини ҳамда сиғими 2,3 м3 ли ковшда грунт
зичлиги 1100 кг/м3 гача бўлган ишларда юклаш ишларини бажариши
мумкинлиги асослаб берилганлиги, мазкур эксперт хулосалари Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги
Республика суд экспертизаси марказининг 2020 йил 7 октябрдаги хулосалари
нотўғри эканлиги амалда ва илмий томондан ўз исботини топганлиги, иш
ҳужжатларида эксперт томонидан берилган 2 ҳил хулосалардан ташқари
даъво талабини тасдиқлайдиган далиллар мавжуд эмаслиги, жиноят ишлари
бўйича Нукус шаҳар судининг жавобгарнинг директори Балтабаев Муратбай
Сейтниязовичга нисбатан тўпланган 3-2301-2202/2893-сонли маъмурий иш
бўйича чиқарилган 2022 йил 13 июлдаги қарорига мувофиқ, мазкур иш
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 271-моддаси 7-бандига асосан иш
юритувдан тугатилганлиги, фуқаро Балтабаев Муратбай Сейтниязовичнинг
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
227-25-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган божхона декларацияси ва
бошка ҳужжатларда божхона тўловларидан озод қилиш ёки уларнинг
миқдорини камайтириш учун асос бўладиган нотўғри маълумотларни
кўрсатиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни содир этмаганлиги ўз исботини
топиб ва ундан асоссиз равишда ундириб олинган жарима пуллари (669 000
сўм) қайтариб тўлаб берилиши тўғрисида мазкур қарорда қатъий
белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси томонидан
ўтказилган қўшимча судга оид автотехника экспертизасининг 2022 йил
5 апрелдаги 29/15 (2074) 13.1Z/4439 ва 29/15 (2318) 13.lZ/4440-сонли
хулосаларига мувофиқ “Kранекс-EK270/LC” русумли тўлиқ айланувчи
занжирли экскаваторда ўрнатилган, сиғими 2,3 м3 ли ковшда грунт зичлиги
1100 кг/м3 гача бўлган ишларда юклаш ишларини бажариши мумкинлиги
асослаб берилганлиги, бу эса ўз навбатида, Корақалпоғистон Республикаси
Чимбой туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 августдаги ҳал қилув
қарорига асос бўлиб хизмат қилган Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд
4
экспертизаси марказининг 2020 йил 7 октябрдаги 29/15 (6406) 13.2Z/8993 ва
29/15 (6406) 13.2Z/8994-сонли хулосалари нотўғри эканлигини амалда
исботлаб бериши ҳақида важларини келтириб, суд қарорларини бекор қилиш
сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация
шикоятида
келтирилган
важларини
қўллаб-қувватлаб,
шикоятни
қаноатлантириб, адолатли ва қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, жавобгар
томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган экскаваторга
нисбатан импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод
қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхати иловага мувофиқ имтиёзлар
татбиқ этилмаслиги ҳақида таъкидлаб, шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни, биринчи ва апелляция инстанция судларнинг қарорларини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини
тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, Чимбой туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 29 августдаги ҳал қилув қарори ва Қорақалпоғистон
Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
25 октябрдаги қарорини ўзгартиришсиз қолдиришни, жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси 201-моддасида божхона
органлари товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати
амалга оширилаётганда божхона органлари товарларнинг борлигини
текширишга, уларни қайта божхона кўригидан ўтказишга, божхона
декларациясида
кўрсатилган
маълумотларни
қайта
текширишга,
ҳужжатларни ҳамда ушбу товарлар билан амалга ошириладиган ташқи
иқтисодий операцияларга ва ундан кейинги тижорат операцияларига
тааллуқли ахборотни текширишга ҳақлилиги, товарлар чиқариб
юборилганидан кейинги божхона назорати ҳамда божхона тўловларини
қўшимча ҳисоблаш товарларнинг божхона назорати остида бўлиши тугаган
пайтдан эътиборан уч йил ичида амалга оширилиши мумкинлиги белгилаган.
Ушбу кодекс 320-моддаси учинчи қисмида товар чиқариб
юборилганидан кейин унинг божхона қийматига ва божхона тўловларига,
ҳужжатларнинг кейинги текшируви пайтида товарнинг божхона қийматига
ва (ёки) божхона тўловларининг миқдорига таъсир кўрсатган нотўғри
декларациялаш аниқланган бўлса, тузатишлар киритилиши белгиланган.
Божхона кодекси 367-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси товарларнинг
тизимлаштирилган рўйхати бўлиб, ундан ташқи иқтисодий фаолиятни давлат
томонидан тартибга солиш мақсадида фойдаланилади ва у товарнинг
рақамли кодли белгиланишини, унинг номини, ўлчов бирликларини ҳамда
5
изоҳларни ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий
фаолиятининг товар номенклатураси Умумжаҳон божхона ташкилотининг
Товарларни тавсифлаш ва кодлаштиришнинг уйғунлаштирилган тизимига
асосланади.
Шунингдек, Рўйхатнинг 27-бандида ТИФ ТН коди 8429, қуввати 200
от кучидан кам бўлган бошқа гусеницали бульдозерлар - 8429 11 009 0;
ковшининг ҳажми 5 метр кубдан кам бўлган бошқа фронтал бир ковшли юк
ортувчилар - 8429 51 990 0, ковши ҳажми 2 метр кубдан кам бўлган бошқа
гусеницали экскаваторлар - 8429 52 100 9, ковши ҳажми 5 метр кубдан кам
бўлган бошқа тўлиқ айланма машиналар - 8429 52 900 0 дан ташқари,
бурилмайдиган ва буриладиган ағдаргичли бульдозерлар, грейдерлар,
режалаштирувчи ўзиюрар йўл катоклари кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар ТИФ ТН коди
8429, бироқ, “ковши ҳажми 2 метр кубдан кам бўлган бошқа гусеницали
экскаваторлар - 8429 52 100 9”дан ташқари деб белгиланган.
Жавобгарнинг важларига кўра иккинчи марта ўтказилган экспертиза
натижалари бўйича “Kранекс-EK270/LC” русумли тўлиқ айланувчи
занжирли экскаваторда ўрнатилган, сиғими 2,3 м3 ли ковшда грунт зичлиги
1100 кг/м3 гача бўлган ишларда юклаш ишларини бажариши мумкинлиги
асослаб берилганлиги, шунга асосан жавобгар юқорида кўрсатилган қонун
нормаларига асосан божхона имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқи
мавжудлиги ҳақида важлари келтирилган, бироқ жавобгар мазкур ҳажмдаги
ковш билан ковлаш функциясини амалга ошириш имкони мавжуд
эмаслигига эътибори қаратмаган. Шундан келиб чиқиб, ковши ҳажми 2 метр
кубдан кам бўлган бошқа гусеницали экскаваторларлар учун имтиёзлар
назарда тутилмаган, қолаверса Рўйхатнинг 27-бандида юклаш ва ковлаш, ёки
бундан битта функцияни амалга оширувчи ковш назарда тутилмаган, шундан
келиб чиқиб экскаватор ковши ҳажми 2 метр кубдан ортиқ ҳамда барча
функциясини айнан шу ҳажмдаги ковш билан амалга ошириши лозим, шуни
исботловчи иккала эксперт хулосалари далил сифатида олинади.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди жавобгарнинг мазкур иш бўйича
божхона имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи мавжуд эмаслиги ҳақидаги
хулосага асосли келган.
Бундан ташқари, Божхона кодекси 363-моддасининг биринчи
ва иккинчи қисмларига кўра товарнинг муайян мамлакатда ишлаб
чиқарилганлиги товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат билан
тасдиқланади.
Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат товарнинг муайян
мамлакатда ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлайдиган, экспорт ёки реэкспорт
қилувчи мамлакатда белгиланган тартиб ва шаклга мувофиқ ваколатли орган
томонидан берилган, шу жумладан электрон шаклда берилган ҳужжатдир.
6
Шунингдек, Божхона кодексининг 366-моддасига кўра, товарнинг
келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатнинг тақдим этилмаганлиги товарни
чиқариб юборишни рад этиш учун асос бўлмайди.
Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат мавжуд бўлмаганда
ёки ушбу сертификатнинг ва (ёки) унда кўрсатилган маълумотларнинг
тўғрилигига шубҳа туғилганда товарга нисбатан божхона божининг икки
баравар оширилган ставкаси қўлланилади, бундан ушбу Кодекснинг
365-моддасида назарда тутилган ҳол мустасно.
Товарлар божхона тўловлари тўланишини назарда тутувчи божхона
режимига жойлаштирилган санадан эътиборан бир йилдан кечиктирмай
божхона органига лозим даражада расмийлаштирилган келиб чиқиш
тўғрисидаги сертификат тақдим этилган тақдирда товарларга энг кўп
қулайлик бериш режими ёки эркин савдо режими қўлланилиши ёки қайта
тикланиши мумкин.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан товарнинг келиб
чиқиш тўғрисидаги сертификат тақдим қилинган, унга кўра экскаватор
Россия Федерациясида ишлаб чиқарилганлиги кўрсатилган.
Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди келиб чиқиш
сертификати тақдим этилганлиги сабабли, 208 935 521,21 сўм божхона
тўловларини ундириб, апелляция инстанция суди эса ҳал қилув қарорни
ўзгаришсиз қолдириб асосли тўхтамга келган.
Бундай ҳолатда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш
учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини)
эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция
судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан кассация
инстанция суди учун тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажатларни ҳамда
7
3 625 344 сўм давлат божини унинг зиммасида қолдиришни, жавобгардан
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажатини ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор қилди:
“Triumf-vermiculit” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Чимбой туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 августдаги ҳал
қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 октябрдаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилсин.
“Triumf-vermiculit” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажати ундирилсин.
Ижро варақа берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи
С. Рахмонов
ҳайъат аъзолари
О. Халмирзаев
Т. Аннаева
8