Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2302/42 Дата решения 08.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "JAVLONBEK UZ SAM STROY" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Прикулов Жавлон Фозил ўғлли якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 1033637 Claim ID 3117858 PDF Hash 222eaefc84b9faea... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
онунининг 4-моддаси онуни 4 law
ФКнинг 113-моддаси ФК 113 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT CONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тайлоқ тумани 2023 йил 8 февраль 4-1405-2302/42-сонли иш раислигида, судъя ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, даъвогар ХХХ (тугатиш бошқарувчиси)нинг, жавобгар ЖЖЖдан 6 000 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, Тайлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар ХХХ тугатиш бошқарувчиси О.А.Рахмонов, жавобгар ЖЖЖ раҳбари Ж.Примкуловлар иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Тайлоқ туманлараро иқтисодий судига даъвогар ХХХ (тугатиш бошқарувчиси) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги 4-1405-2201/1963-сонли ҳал қилув қарорига асосан ХХХ (кейинги ўринларда Даъвогар деб юритилади) банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги ва О.А.Рахмонов тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланганлиги, даъвогар томонидан тугатиш жараёнида олиб борилган таҳлиллар натижасида даъвогарнинг ҳисоб рақамида ЖЖЖ (кейинги ўринларда Жавобгар деб юритилади)нинг ҳисоб рақамига 2020 йил 21 сентябрда 6 000 000 сўм пул маблағлари кўчириб берилганлиги, ушбу кўчириб берилган пул маблағлари қайтарилмаганлиги, жавобгарга 6 000 000 сўмни қайтариш бўйича талаб-нома юборилганлиги, бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги баён қилиниб, жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ХХХ фойдасига 6 000 000 сўм асосий қарзни ундириш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ХХХ тугатиш бошқарувчиси О.А.Рахманов ўз тушунтиришида, даъво аризадаги важларни такрорлаб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, 6 000 000 сўм асосий қарзни ундириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ЖЖЖ раҳбари Ж.Примкулов, даъвогарнинг даъво аризаси юзасидан эътироз билдириб, ўз тушунтиришида, ушбу маблағ беғараз ёрдам сифатида кўчириб берилганлигини, ушбу икки корхона, яъни, жавобгар ЖЖЖ ва даъвогар ХХХ ҳам унинг ўзига тегишли эканлигини маълум қилиб, шу сабабли даъвогарнинг даъвоси асоссиз эканлигини маълум қилиб, даъвогарнинг даъво талабини рад қилишни сўради. Суд, тарафлар вакилининг важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатлари ва суд мажлиси муҳокамасидан аникланишича, Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги 4-1405-2201/1963-сонли ҳал қилув қарорига асосан ХХХ банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган ва тугатиш бошқарувчиси этиб О.Рахмонов тайинланган. ХХХ тугатиш бошқарувчиси О.Рахмонов томонидан банкрот деб топилган корхонанинг молиявий аҳволи таҳлил қилинган. Таҳлил натижаси ҳамда банк томонидан тақдим қилинган маълумотига асосан ХХХ томонидан 2020 йил 21 сентябрда ЖЖЖнинг ҳисоб рақамига 6 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилганлиги аниқлан-ган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 10 январь куни талабнома юборилиб, ўтказиб берилган маблағларни даъвогарнинг ҳисоб рақамига қайтариш сўралган. Бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шунинг учун, даъвогар ХХХ (тугатиш бошқарувчиси) томонидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиниб, жавобгар ЖЖЖдан 6 000 000 сўмни ундириш сўралган. Аниқланишича, қарз берувчи томонидан 2020 йил 21 сентябрда қарздорнинг ҳисоб рақамига 6 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак. Суд мажлисида жавобгар ЖЖЖ раҳбари Ж.Примкулов, даъвогарнинг даъво аризаси юзасидан эътироз билдириб, ушбу маблағ беғараз ёрдам сифатида кўчириб берилганлиги молиявий ёрдам қайтармаслик шарти билан берилганлиги сабабли, даъвогарнинг даъвоси асоссиз эканлиги маълум қилинган. Бироқ, суд жавобгарнинг ушбу важлари билан келиша олмайди. Чунки, “Ҳомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси учинчи қисмига кўра, тижорат ташкилотларига, сиёсий партияларга ва ҳаракатларга пул маблағлари ҳамда бошқа моддий маблағлар бериш, ўзга шаклда ёрдам кўрсатиш, шунингдек уларни қўллабқувватлаш ҳомийлик ҳисобланмайди. ФКнинг 113-моддасининг биринчи қисмига кўра, битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим), учинчи қисмига кўра, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги нормаларни қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли Қарори 12-бандининг биринчи хатбошисида баён қилинишича, ФК 116-моддасига кўра ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўлиб: қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмунда; ҳуқуқ-тартибот асосларига қарши мақсадда; ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ҳисобланади. Ушбу банднинг иккинчи хатбошисига кўра, агар битимнинг бир ёки бир неча шартлари қонун ҳужжатларининг талабаларига зид бўлса, битимнинг мазмуни ушбу талабларга мувофиқ келмаслиги сабабли, ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Гарчи, тарафлар ўртасида тузилган қўшимча келишувда қарз қайтарилмаслиги кўрсатилган бўлса-да, унинг мазмуни қонун ҳужжатларининг талабларига мос эмас ва ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 6 000 000 сўм асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, юқоридаги қонун ва Пленум қарори талабларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ХХХ фойдасига 6 000 000 сўм асосий қарзни ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 300 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини жавобгар ЖЖЖ зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236- 735-моддаси хамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин. Жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ХХХ фойдасига 6 000 000 сўм асосий қарз ундирилсин. Жавобгар ЖЖЖдан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Ф.Юлдашев