Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2202/2519 Дата решения 08.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение BERYOZKA-2019 масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Юқоричирчиқ туман бўлими
Source ID 1060743 Claim ID 3069840 PDF Hash c801d8a9a290a628... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПК 43-моддаси ИПК 43 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi 77-uy e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2202/2519-сонли иш 2023 йил 8 февраль 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья З.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили А.Акилов (раҳбар), жавобгар вакили Х.Мирсоатов (2023 йил 12 январдаги 10-10/2022-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “BERYOZKA-2019” МЧЖнинг жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман бўлимидан асоссиз ундирилган 6.480.780,50 сўм миқдорида ноқонуний ундирув ва 100.000.000 сўм бой берилган фойдани ундириш тўғрисидаги даъво аризасини ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “BERYOZKA-2019” МЧЖ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан “BERYOZKA-2019” МЧЖдан “Агробанк” АТБ Юқоричирчиқ филиалига 129.600.000 сўм ва 5.184.000 сўм ундириш белгиланганлигини, 2021 йил 23 март куни ушбу ҳал қилув қарори бўйича 129.600.000 сўм кредит қарздорлиги, 15.610 сўм почта харажати ва 5.184.000 сўм давлат божи ундириш ҳақида ижро варақаси берилганлигини, 2021 йил 24 март куни даъвогар “Агробанк” АТБ Юқоричирчиқ филиали орқали 78.673.000 сўм қарздорликни тўлаган бўлсада, лекин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман бўлими “BERYOZKA-2019” МЧЖ ҳисобидан 129.615.610 сўмнинг 5 фоизи миқдоридаги 6.480.780,50 сўмни ундирганлигини, 2021 йил 19 апрелда жавобгар даъвогарга 5.443.200 сўм миқдорида давлат божи ундириш учун электрон инкассо тўлов талабномаси қўйганлигини, шунингдек худди шу куни жавобгар даъвогарга 136.096.390,50 сўм миқдорида электрон инкассо тўлов талабномаси қўйганлигини, 2021 йил 24 мартда даъвогарнинг қолдиқ қарздорлиги 50.927.000 сўмни ташкил қилганлигини, жавобгар томонидан даъвогарга нисбатан электрон инкассо тўлов талабномаси ноқонуний равишда қўйилганлигини, ушбу ҳолат юзасидан жавобгар ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармасига мурожаат қилганлигини, лекин мурожаати бўйича ҳеч қандай чора кўрилмаганлигини маълум қилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман бўлимидан 6.480.780,50 сўм миқдорида ноқонуний ундирув ва 100.000.000 сўм бой берилган фойдани ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 6 январдаги ажрими билан ишга Тошкент вилояти Ғазначилик бошқармаси, 2023 йил 12 январдаги ажрими билан “Агробанк”АТБ, 2023 йил 20 январдаги ажрими билан Тошкент вилояти Молия бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида, суднинг 2023 йил 30 январдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси жавобгар сифатида жалб қилинган. Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар Тошкент вилояти Ғазначилик бошқармаси, “Агробанк”АТБ, Тошкент вилояти Молия бошқармаси суд мажлисида ўз вакиллари иширокини таъминламади. Суд ҳужжати “Гибрид почта хизмати” орқали юборилганлигини тасдиқловчи маълумотга кўра суд ҳужжати низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар Тошкент вилояти Ғазначилик бошқармаси, Тошкент вилояти Молия бошқармасига етказилган ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган “Агробанк”АТБ вакили ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддаси 3-қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармасини ва учинчи шахсларни суд мажлиси муҳокамаси ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисоблаб, ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар “BERYOZKA2019” МЧЖ вакили ўз тушунтиришида фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан “BERYOZKA-2019” МЧЖдан “Агробанк” АТБ Юқоричирчиқ филиалига 129.600.000 сўм ва 5.184.000 сўм ундириш белгиланганлигини, 2021 йил 23 март куни ушбу ҳал қилув қарори бўйича 129.600.000 сўм кредит қарздорлиги, 15.610 сўм почта харажати ва 5.184.000 сўм давлат божи ундириш ҳақида ижро варақаси берилганлигини, ушбу ижро варақасига асосан 2021 йил 24 март куни даъвогар “Агробанк” АТБ Юқоричирчиқ филиали орқали 78.673.000 сўм қарздорликни тўлаган бўлсада, лекин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман бўлими асоссиз равишда “BERYOZKA-2019” МЧЖдан 129.615.610 сўмнинг 5 фоизи миқдоридаги 6.480.780,50 сўм ижро йиғимини ундириб олганлиги сабабли жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман бўлимидан 6.480.780,50 сўм миқдоридаги ноқонуний ундирувни ундиришни ҳамда жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман бўлими қарздорлик тўланганлигига қарамасдан асоссиз равишда 2021 йил 19 апрелда “BERYOZKA-2019” МЧЖга 5.443.200 сўм миқдорида давлат божи ундириш ва 136.096.390,50 сўм миқдорида қарздорликни ундириш ҳақида электрон инкассо тўлов талабномаси қўйганлиги сабабли жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман бўлимидан 100.000.000 сўм бой берилган фойдани ундиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман бўлими вакили 78.673.000 сўм миқорида қарздорлик ихтиёрий муддатда тўланган бўлсада, 78.673.000 сўм қарздорлик тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман бўлимига тақдим этилмаганлиги ва бой берилган фойдани ундириш ҳақидаги талаби асоссиз эканлиги сабабли даъвогарнинг даъво талабларини рад этишни сўради. Суд, даъво аризаси юзасидан тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи бандига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, 2020 йил 22 октябрда “Агробанк” АТБ ва “BERYOZKA-2019” МЧЖ ўртасида корхона фаолиятини янада кенгроқ ривожлантириш, корхонага зарур ҳар хил турдаги жихозлар сотиб олиш мақсадида айланма маблағларни тўлдириш учун учун йиллик 21 фоиз устама билан асосий қарз тўлови бўйича 18 ойлик имтиёзли давр асосида 120.000.000 сўм миқдорида кредит ажратиш тўғрисида 132-сонли кредит шартномаси тузилган. Даъвогар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли банк фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар “Агробанк” АТБ нинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, “BERYOZKA-2019” МЧЖ ва АТБ “Агробанк” ўртасида 2020 йил 2 июндаги 132-сонли кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган. Жавобгар “BERYOZKA-2019” нодавлат мактабгача таълим муассасаси ҳисобидан АТБ “Агробанк” фойдасига жами 129.600.000 кредит қарздорлик ва 15.610 сўм миқдорида почта харажати ундириш, ушбу қарздорликлар бўйича ундирувни қўшимча жавобгар Акилов Хондамир Абдугафуровичга тегишли Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Хумсон МФЙ, Архисой кўчасида жойлашган кадастр рақами 11:03:08:01:01:1987 бўлган турар жой биноиншоотларига қаратиш белгиланган. Мазкур ҳал қилув қарори бўйича 2-1105-2102/347-сонли ижро варақаси ижро этиш учун жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман бўлимига тақдим этилган ва 2021 йил 23 мартда ижро иши юритишни қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилиниб, мазкур қарор “BERYOZKA-2019” МЧЖга почта хизмати орқали юборилган ҳамда ижро иши қўзғатилган кундан бошлаб ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун “BERYOZKA-2019” МЧЖга 15 кунлик муддат белгиланган. “Агробанк” АТБ Юқоричирчиқ филиали томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра, “BERYOZKA-2019” МЧЖ томонидан “Агробанк” АТБ Юқоричирчиқ филиали орқали 2021 йил 25 мартда 78.673.000 сўм, 2021 йил 30 апрелда 700.000 сўм, 2021 йил 30 июлда 2.908.000 сўм ва 2021 йил 18 октябрда 57.910.000 сўм тўланган. Бироқ жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман бўлими томонидан 2021 йил 7 апрелда ижро йиғимини ундириш ҳақида қарор қабул қилиниб, 129.615.610 сўмнинг 5 фоизи миқдоридаги 6.480.780,50 сўм ижро йиғими қўлланилган ва ушбу пул маблағи 2021 йил 24 июнда “BERYOZKA-2019” МЧЖдан ундирилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 1 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд департаментининг суд қарорларини ижро этиш, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-722-сонли қарорининг 3-бандига кўра 2007 йил 1 декабрдан давлат ижрочиси томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижроси бўйича ҳаракатларнинг бажарилиши учун ижро йиғими жорий этилган бўлиб, ижро йиғими қарздордан ихтиёрий ижро этиш муддати тугаганидан кейин мулкий характердаги ижро ҳужжатлари бўйича — ундирув суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан ошмаган тақдирда — ундирилаётган сумманинг 5 фоизи миқдорда, ундирув суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан ошган тақдирда — ундирилаётган сумманинг 2 фоизи миқдорда ундирилади. Иш ҳужжатларига даъвогар “BERYOZKA-2019” МЧЖ томонидан 2021 йил 25 мартда, яъни ихтиёрий равишда бажариш учун берилган муддатда 78.673.000 сўм миқдорида қарздорлик тўланган бўлсада, жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман бўлими тўланган ушбу пул маблағини ҳисобга олмасдан 129.615.610 сўмнинг 5 фоизи миқдоридаги 6.480.780,50 сўм ижро йиғими, яъни (78.673.000 Х 5%) 3.933.650 сўм ортиқча ижро йиғимини қўллаб, ушбу пул маблағини даъвогар “BERYOZKA2019” МЧЖдан ундирган. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Иш ҳужжатлари ҳамда тарафлар вакилларининг тушунтиришларига кўра жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман бўлими даъвогар “BERYOZKA-2019” МЧЖга 3.933.650 сўм ортиқча ижро йиғимини қўллаб, ушбу пул маблағини ундирганлиги аниқланди. Шу сабабли суд жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман бўлими томонидан даъвогар “BERYOZKA-2019” МЧЖга нисбатан ижро йиғими асоссиз қўлланилган ҳолда ундирилган 3.933.650 сўм пул маблағини жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман бўлимидан даъвогар BERYOZKA-2019” МЧЖга ундиришни лозим топади. Шунингдек даъвогар жавобгардан 100.000.000 сўм бой берилган фойдани ундиришни сўраган. ИПК 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 19-бандига кўра ололмай қолган даромаднинг миқдори (бой берилган фойда), агар мажбурият бажарилганида, кредитор қилиши лозим бўлган оқилона харажатларни ҳисобга олиб аниқланиши шарт. Хусусан, хом ашё ёки бутловчи буюмларни етказиб бермаслик натижасида ололмай қолган даромад тарзидаги зарарни қоплаш ҳақидаги талаб бўйича бундай даромаднинг миқдори ушбу товарларнинг харидорлари билан тузилган шартномада назарда тутилган тайёр маҳсулотларни сотиш баҳосидан келиб чиққан ҳолда, етказиб берилмаган хом ашё ёки бутловчи буюмлар қиймати, транспорт-тайёрлаш харажатлари ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни чегириб ташлаш йўли билан аниқланиши зарур. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозимлигидан келиб чиққан ҳолда даъвогарнинг 100.000.000 сўм бой берилган фойдани ундириш тўғрисидаги даъво талаби бўйича судга тақдим этилган ва тўпланган далиллар йиғиндиси даъвони қаноатлантириш учун этарли эмаслиги боис суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Суднинг 2023 йил 30 январдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти ишга жавобгар сифатида жалб қилинган. ИПК 43-моддасига кўра даъво ёки билдирилган талаб тақдим этилган юридик шахслар ва фуқаролар жавобгарлардир. Бироқ, ишга жавобгар сифатида жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармасига нисбатан даъвогар “BERYOZKA-2019” МЧЖ томонидан талаб тақдим этилмади, шу сабабли суд жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармасини жавобгарликдан озод қилишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга асосан суд даъвогар “BERYOZKA2019” МЧЖнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни, жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман бўлимидан даъвогар “BERYOZKA-2019” МЧЖга 91.050 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта ҳаражати, даъвогар “BERYOZKA-2019” МЧЖдан республика бюджетига 2.000.000 сўм давлат божи ундиришни ва даъвогар “BERYOZKA-2019” МЧЖ томонидан олдиндан тўланган 58.950 сўм давлат божини зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 43, 68, 74, 118, 128, 170, 176-180, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман бўлимидан даъвогар “BERYOZKA-2019” МЧЖга ноқонуний ундирув 3.933.650 сўм, 91.050 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати, умумий миқдорда 4.048.700 сўм пул маблағи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар “BERYOZKA-2019” МЧЖ томонидан олдиндан тўланган 58.950 сўм давлат божи зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “BERYOZKA-2019” МЧЖдан республика бюджетига 2.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья З.Эшмирзаев