← Назад
Решение #658904 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 223 | — | code_article | |
| кодекси | 212 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 168 | — | code_article | |
| Кодекс | 121 | — | code_article | |
| кодекси | 121 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2201-2202/243-сонли
иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўришда марузачи
судья Х.Рахимов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья М.Курбанов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья О.Халмирзаев
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Тошкент шаҳри
2023 йил 8 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Т.Аннаева
ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида,
«GEZENIS» масъулияти чекланган жамияти вакили Х.Назаров
(ишончнома асосида) иштирокида, “GEZENIS” масъулити чекланган
жамиятининг Хоразм вилоят Давлат солиқ бошқармасига нисбатан
берилган аризаси бўйича қабул қилинган Урганч туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 22 февралдаги ҳал қилув қарори ва
Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 6 апрелдаги қарори устидан берилган GEZENIS” масъулити
чекланган жамиятининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан
бирга Олий суд биносида видеоконфренцалоқа режимида ўтказилган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“GEZENIS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, Хоразм вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) томонидан ҳисобдан чиқарилган
100 249 600,80 сўм пул маблағларини бюджетдан қайтаришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 4 февралдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида Хоразм вилоят Молия ва Ғазначилик бошқармалари жалб
этилган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 22 февралдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво аризасни қаноатлантириш рад
этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 6 апрелдаги қарори
билан биринчи инстанция судининг 2022 йил 22 февралдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни, даъвогарнинг
даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган давъвогар вакили кассация
шикоятини қувватлаб, ушбу низо камерал текширувдан келиб
чиққанлигини, ҳисоб фактураларни бермаганлигини тан олишини,
ҳисоботларни тўғирлаб берганлигини маълум қилиб, шикоятни
қаноатланришни, суд қарорларини бекор қилиб даъво аризасини
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Хоразм вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси ариза билан
мурожаат қилиб, ишни улар вакилларининг иштирокисиз, қонуний
кўриб чиқишни сўраган.
Хоразм вилоят Давлат солиқ бошқармаси суд мажлиси вақти ва
жойи тўғрисида тегишли равишда ҳабардор қилилнган бўлса-да, вакил
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасига мувофиқ
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати ишни кассация инстанцияси судида
жавобгарнинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
даъвогарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама
қилиб, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгарнинг 2021 йил
16 апрелдаги 669-сонли ва 2021 йил 29 апрелдаги 810-сонли
буйруқларига кўра, даъвогарнинг фаолиятида 2020 йилнинг якуни ва
2021 йилнинг январь-март ойларида солиқ тўловларининг тўғри
ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал ва сайёр солиқ
текширувлари ўтказилган.
Ўтказилган солиқ текшируви натижалари юзасидан 2021 йил
14 майда 293-сонли далолатнома тузилган ва аниқланган солиққа оид
ҳуқуқбузарлик
содир
қилганлиги
учун
даъвогарни
солиқ
жавобгарлигига тортиш тўғрисида 2021 йил 14 июнда 307-сонли қарор
қабул қилинган.
Мазкур қарор билан даъвогарга нисбатан Ўзбекистон республикаси
Солиқ кодексининг 223-моддасига асосан 100 249 600,80 сўм жарима
қўлланилган ва мазкур жаримани бир ой ичида тўлаш белгиланган.
Даъвогар томонидан жарима ихтиёрий тўланмаганлиги сабабли,
солиқ
органи
томонидан
100 249 600,80
сўм
жавобгарнинг
ҳисобварағидан мажбурий тартибда инкассо топшириқномаси орқали
ундириб олинган.
Даъвогар судга даъво аризаси тақдим этиб, Хоразм вилоят давлат
солиқ бошқармаси томонидан ҳисобдан чиқарилган 100 249 600,80 сўм
пул маблағларини бюджетдан қайтаришни сўраган.
Низони ҳал этишда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли
ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, моддий ва процессуал ҳукуқ нормаларини
тўғри қўллагани ҳолда даъвони рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 212-моддасининг
учинчи қисмига асосан юридик шахснинг солиқ тўғрисидаги
қонунчиликни бузганлиги учун жавобгарликка тортилишига мазкур
ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги факти солиқ органининг кучга
кирган қарорида аниқланганлиги асос бўлади.
Ушбу кодекс 168-моддасининг биринчи қисмига асосан солиқ
органларининг юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга
нисбатан молиявий санкциялар қўлланилишини назарда тутувчи
қарорлари бўйича молиявий санкциялар суммаларини ундириш солиқ
органлари томонидан ушбу Кодекснинг 120 – 124-моддаларида назарда
тутилган тартибда мустақил тарзда амалга оширилади.
Кодекс 121-моддасининг тўртинчи қисмига асосан солиқ қарзини
ундириш солиқ органи томонидан мажбуриятга эга шахснинг
ҳисобварағи очилган банкка ушбу шахснинг ҳисобварақларидан зарур
пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва бюджетга ўтказиш учун
инкассо топшириқномасини электрон шаклда юбориш йўли билан
амалга оширилади.
Даъвогар солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлиги факти
жавобгарнинг 2021 йил 14 июндаги 307-сонли қарори билан ўз
исботини топган ва бугунги кунда ушбу қарор бекор қилинмаган ёки
ҳақиқий эмас деб топилмаганлиги сабабли, солиқ органи томонидан
қарорда белгиланган жаримани мажбурий ундириш учун Солиқ
кодексининг 121-моддасига асосан инкассо топшириқномасининг
электрон шаклда қўйилиши ҳамда ундирилиши қонуний ва асосли
ҳисобланади.
Шу боис, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қонуний тўхтамга, апелляция
инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида
асосли хулосага келган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган,
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг
бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2022 йил 22 февралдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси
судининг 2022 йил 6 апрелдаги қарорини ўзгаришсиз, даъвогарнинг
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, суд
харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни ва даъвогардан Олий
суд депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ 75 000 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301,
303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 февралдаги
ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 апрелдаги қарори ўзгаришсиз, “GEZENIS”
масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти эса
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“GEZENIS” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига 75 000 сўм суд харажатлари
ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
С.Рахмонов
Ҳайъат аъзолари:
Т.Аннаева
О.Халмирзаев