Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2201/3802 Дата решения 08.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мажидов Фаррух Комилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Samarqand viloyati davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый OKTARIUS оилавий корхонаси
Source ID 1023966 Claim ID 3095056 PDF Hash 7825e6ecfbcbfee6... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 220-моддаси нинг 220 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy Tayloq, Mustaqillik street, 8 Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42 е-mail: i.tayloq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 8 феврал 4-1405-2201/3802-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи ХХХнинг, жавобгар ХХХга нисбатан 73311985,9 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни, аризачи вакили Б.В. (2023 йил 10 январдаги 22-08376-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи ХХХ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан ариза билан мурожаат қилиб, аризада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан марказлашган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилган маълумотга кўра (“13-27/171-хдфу” грифи остида) қўшилган қиймат солиғи тўловчиси тоифасига кирувчи жавобгарнинг ташқи савдо шартномалари бўйича 2022 йилнинг 1 ноябр ҳолатига жами 65280 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланганлиги, аниқланган ҳолат юзасидан жавобгарга 2022 йил 28 ноябрда аризачи томонидан талабнома солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон тартибда юборилганлиги, бироқ, мазкур талабнома бўйича молиявий жарима ихтиёрий тўлаб берилмаганлиги ҳамда дебитор қарздорлиги бартараф этилмаганлиги баён қилиниб, жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан муддати ўтган дебиторлик қарзининг фоизлар эквивалентида 73311985,9 сўм молиявий жарима қўллаш сўралган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 220-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқиб, мазмунан ҳал этишни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Б.В. ўз тушунтиришида, аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар бугунги кунда муддати ўтган дебитор қарздорлигини бартараф қилмаганлигини маълум қилиб, ушбу ҳолатларни эътиборга олиб қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан марказлашган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилган маълумотга кўра (“13-27/171-хдфу” грифи остида) қўшилган қиймат солиғи тўловчиси тоифасига кирувчи ХХХ томонидан 2022 йилнинг 1 ноябр ҳолатига ALDNOA muhendislik limited sirketi (Туркия) билан 207274701307020326200200001 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича 65280 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисида 2022 йил 28 ноябр куни 22-110126-сонли талабнома солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилиб, дебитор қарздорликни бартараф қилиш чоралари кўрилмаса ҳисобланган молиявий жаримани қўллаш юзасидан судга мурожаат қилиниши тўғрисида огоҳлантирилган. Бироқ, жавобгар томонидан дебитор қарздорлик бартараф қилинмаган ҳамда жарима ихтиёрий равишда тўланмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 27-бандига мувофиқ, ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Шунинг учун, ушбу жарима суммалари жавобгар томонидан ихтиѐрий тўланмаганлиги сабабли аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллашни сўраган. Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 февралда «Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетишининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-43-сонли қарорининг 3-бандига кўра, ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўлланилиши, шунингдек, мазкур қарор кучга киргунига қадар қўлланилган жарималар ундирилиши 2023 йил 1 апрелга қадар тўхтатилсин - деб белгиланган. Бундан кўринадики, хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўлланилиши 2023 йил 1 апрелга қадар тўхтатилган. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд, мазкур Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 февралда «Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетишининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-43-сонли қарорига асосан, ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўлланилиши 2023 йил 1 апрелга қадар тўхтатилганлигини инобатга олиб, аризачи Самарқанд вилоят Давлат солиқ 3 ХХХга нисбатан 73311985,9 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини аризачи ХХХ зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 февралдаги ПҚ-43-сонли қарорига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 118, 176-179, 186, 222 – моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Аризачи ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан 73311985,9 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати аризачи ХХХ зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ф.К.Мажидов