← Назад
Решение #658927 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 298 | — | law | |
| бандига асосан ИПК | 298 | — | law | |
| ИПК | 63 | — | law | |
| ИПК | 296 | — | law | |
| онуннинг | 18 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2211/110-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья Ў.Йўлдошев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья Э.Соибназаров
Кассация инстанциясида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
А Ж Р И М И
(кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида)
2023 йил 8 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев
ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида,
видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган
Сирдарё вилоят судининг ходими Б.Хасанов, “Сардоба пахта тозалаш”
акциядорлик жамиятининг вакили - ҳисобчи З.Буранов (2023 йил 8 февралдаги
03-сонли ишончнома билан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси “Сардоба пахта тозалаш” акциядорлик
жамияти манфаатида “АРК Oqoltin” унитар корхонаси ҳисобидан тарафлар
ўртасида 2020 йил 7 сентябрь куни тузилган бино-иншоотларни ижарага
бериш ҳақидаги 02/04-сонли шартнома суммаси нотўғри кўрсатилганлиги
сабабли 3 310 431 300 сўм ижара ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан юритилган иш бўйича Боёвут туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 13 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Сирдарё вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 июлдаги қарори
устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси “Сардоба пахта тозалаш” акциядорлик жамияти манфаатида
берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд
мажлисида Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб
куйидагиларни
аниқлади:
“Сардоба пахта тозалаш” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда
матнда даъвогар деб юритилади) ва “АРК Oqoltin” унитар корхонаси (кейинги
ўринларда матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 7 сентябрда
бино-иншоотларни ижарага бериш юзасидан 02/04-сонли шартномаси
тузилиб, унга кўра даъвогар (Ижарага берувчи) ўзига тегишли бўлган биноиншоотлар, асосий восита ва ускуналарини жавобгар (Ижарага олувчи)га
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги
“Пахта-тўқима-чилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 914-сон қарорига асосан ижарага
бериш, жавобгар эса ижара объектларини қабул қилиб олиш ва ижара ҳақи
тўловларини тўлаш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 2.1-бандида, “Ижарага олувчи”
“Ижара объекти”дан фойдаланганлиги учун мазкур ижара шартномаси
имзоланган ва “Ижара объекти”ни топшириш-қабул қилиш далолатномасига
асосан “Ижарага олувчи”га топширилган кундан бошлаб, Сирдарё вилоят
ҳокимининг 2018 йил 29 декабрдаги 572-сонли қарорида кўрсатилган
шкалаларга асосан ҳисобланган ижара тўлови ҳамда ер солиғи ҳисобланган
ҳолда, ҳар бир фойдаланган ой учун 323 508 428 сўмдан (ҚҚСни ҳисобга
олган ҳолда), йиллик 3 882 101 136 сўм “Ижарага берувчи”га ижара ҳақини
тўлаб бериши назарда тутилган.
Асосий восита ва ускуналарни нархларини ҳисоблашда Сирдарё вилояти
ҳокимининг 2018 йил 29 декабрдаги “Вилоятда 2019 йилда қўлланиладиган
Давлатга тегишли кўчмас мулклар ижара тўловининг энг кам ставкаларини
тасдиқлаш тўғрисида”ги 572-сонли қарори 3-иловасида кўрсатилган 5-зона
ва ҳудудий зоналар коэффициентига асосан Боёвут тумани учун белгиланган
5-гуруҳ зоналарининг бино ва иншоотлари бўйича ҳисобланганлиги, аслида
ушбу қарорга асосан Оқолтин туманинг бино ва иншоотлари 4-гуруҳ зона
бўйича ҳисобланиши лозим бўлганлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда матнда палата деб
юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан тарафлар ўртасида 2020 йил 7 сентябрь куни тузилган
бино-иншоотларни ижарага бериш ҳақидаги 02/04-сонли шартнома суммаси
нотўғри кўрсатилганлиги сабабли 3 310 431 300 сўм ижара ҳақини ундиришни
сўраган.
Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 апрелдаги ҳал
қилув қарорига асосан палатанинг даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилган. Шунингдек, ҳал қилув қарори билан Республика бюджетига даъвогар
ҳисобидан 66 208 626 сўм давлат божи ундирилган.
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 1 июлдаги қарори билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё
вилояти ҳудудий бошқармасининг “Сардоба пахта тозалаш” акциядорлик
жамияти манфаатида апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган.
Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 апрелда қабул қилинган
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Республика бюджетига даъвогар
ҳисобидан ишни апелляция инстанцияси судида кўриб чиқиш билан боғлиқ
33 104 313 сўм давлат божи ундирилган.
Кейнчалик, Палата даъвогар манфаатида кассация шикояти билан
мурожаат қилган ва унда Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
3 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 июлдаги қарорини бекор қилишни
сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси судга 2023 йил 7 февралдаги SR-01/59-сонли ариза билан
2
мурожаат қилиб, унда кассация шикоятидан воз кечиши ва кассация шикояти
бўйича иш юритишни тугатишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятидан
воз кечишини қабул қилишни ҳамда кассация шикояти бўйича иш юритишни
тугатишни сўради.
Палата ва жавобгар суд муҳокамаси тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакили суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва
жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни Палата ва жавобгар вакиллари
иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади.
ИПК 298-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация шикояти берган
шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз
кечишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг “Иқтисодий ишларни
кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида” 2021 йил
27 ноябрдаги 36-сонли Қарори 24-бандига асосан ИПК 298-моддасига
мувофиқ, кассация шикояти берган шахс суд ҳужжати чиқарилгунига қадар
шикоятдан воз кечишга, протест келтирган прокурор, шунингдек юқори
турувчи прокурор, протестни чақириб олишга ҳақли.
Шикоятдан воз кечилганлиги (протест чақириб олинганлиги)
муносабати билан шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш масаласи
кассация инстанцияси суди томонидан шикоятни (протестни) кўриш учун
тайинланган суд мажлисида ҳал қилинади ва бунда шахснинг шикоятдан воз
кечиш (протестни чақириб олиш) ваколати текширилиши зарур. ИПК
63-моддаси мазмунига кўра, ишда иштирок этувчи шахснинг вакили, агар
ишончномада бундай ҳуқуқ махсус кўрсатилмаган бўлса, кассация
шикоятидан воз кечишга ҳақли эмас.
Кассация шикоятидан воз кечилганда (протест чақириб олинганда)
кассация шикояти (протести) бўйича иш юритиш тугатилади, бошқа кассация
шикояти (протести) мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Аниқланишича, кассация шикоятини Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси “Сардоба пахта тозалаш” акциядорлик
жамияти манфаатида келтирган, шунингдек “Сардоба пахта тозалаш”
акциядорлик жамиятининг Палатада аъзолиги 2023 йил 25 февралга қадар
гувоҳномаси иш ҳужжатларида мавжудлиги аниқланган.
ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига мувофиқ кассация
инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни
тугатади, агар кассация шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин
шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб
тушган бўлса.
3
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар
бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 2020 йил
19 декабрдаги 36-сонли Қарори 17-бандига кўра давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар юридик шахслар ва
фуқароларнинг манфаатида киритган даъво аризалари (аризалар) кўрмасдан
қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда давлат божи манфаати кўзланиб
даъво киритилган даъвогарлардан ундирилади, бунда “Давлат божи
тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига кўра, даъво кўрмасдан қолдирилган
ёки иш юритиш тугатилган ҳоллар мустасно.
Шунинг учун, судлов ҳайъати Палатанинг кассация шикоятидан воз
кечишини қабул қилишни ҳамда кассация шикояти бўйича иш юритишни
тугатишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари
даъвогар зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат
қилишда тўланган почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади, шу
билан бирга даъвогардан Республика бюджетига 33 104 313 сўм давлат божи,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажатини ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 296 ва 298-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
ажрим қилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси “Сардоба пахта тозалаш” акциядорлик жамияти манфаатида
берилган кассация шикоятидан воз кечиши қабул қилинсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси “Сардоба пахта тозалаш” акциядорлик жамияти манфаатида
берилган кассация шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин.
“Сардоба пахта тозалаш” акциядорлик жамияти ҳисобидан:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажати ундирилсин;
Республика бюджетига 33 104 313 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақалар берилсин.
Иш ҳолати бўйича хусусий ажрим чиқарилсин ва Сирдарё вилоят
прокуратурасига юборилсин.
Мазкур ажрим эълон қилган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
С. Рахмонов
ҳайъат аъзолари:
О. Халмирзаев
Т. Аннаева
4