Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2302/23 Дата решения 08.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SHIRIN CHIROY" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Греен Сапитал масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1033638 Claim ID 3109963 PDF Hash ea5ac964495a5cac... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
зР ИПКнинг 170-моддаси зР ИПК 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT CONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тайлоқ тумани 2023 йил 8 февраль 4-1405-2302/23-сонли иш раислигида, судъя ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, даъвогар ХХХ (тугатиш бошқарувчиси)нинг, жавобгар ЖЖЖдан 8 500 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, Тайлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар ХХХ тугатиш бошқарувчиси О.А.Рахмонов, иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тайлоқ туманлараро иқтисодий судига даъвогар ХХХ (тугатиш бошқарувчиси) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 03 октябрдаги 4-1401-2204/2857-сонли ҳал қилув қарорига асосан ХХХ (кейинги ўринларда Даъвогар деб юритилади) банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги ва О.Рахмонов тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланганлиги, даъвогар томонидан тугатиш жараёнида олиб борилган таҳлиллар натижасида даъвогарнинг ҳисоб рақамида ЖЖЖ (кейинги ўринларда Жавобгар деб юритилади)нинг ҳисоб рақамига 2020 йил 29 октябрда 8 500 000 сўм пул маблағлари кўчириб берилганлиги, ушбу кўчириб берилган пул маблағлари қайтарилмаганлиги, жавобгарга 8 500 000 сўмни қайтариш бўйича талабнома юборилганлиги, бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги баён қилиниб, жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ХХХ фойдасига 8 500 000 сўм асосий қарзни ундириш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ХХХ тугатиш бошқарувчиси О.Рахманов ўз тушунтиришида, даъво аризадаги важларни такрорлаб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, 8 500 000 сўм асосий қарзни ундириб беришни сўраб, пеня ундириш қисми бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар вакили суд муҳокамасида иштирок этмади, суд ЎзР ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз, мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим деб топди. Суд, тарафлар вакилининг важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатлари ва суд мажлиси муҳокамасидан аникланишича, Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 03 октябрдаги 4-1401-2204/2857-сонли ҳал қилув қарорига асосан ХХХ банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган ва тугатиш бошқарувчиси этиб О.Рахмонов тайинланган. ХХХ тугатиш бошқарувчиси О.Рахмонов томонидан банкрот деб топилган корхонанинг молиявий аҳволи таҳлил қилинган. Таҳлил натижаси ҳамда банк томонидан тақдим қилинган маълумотига асосан ХХХ томонидан 2020 йил 29 октябрда ЖЖЖнинг ҳисоб рақамига 8 500 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилганлиги аниқланган. Даъвогар томонидан жавобгарга талабнома юборилиб, ўтказиб берилган маблағларни даъвогарнинг ҳисоб рақамига қайтариш сўралган. Бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шунинг учун, даъвогар ХХХ (тугатиш бошқарувчиси) томонидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиниб, жавобгар ЖЖЖдан 8 500 000 сўмни ундириш сўралган. Аниқланишича, қарз берувчи томонидан 2020 йил 29 қарздорнинг ҳисоб рақамига 8 500 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 8 500 000 сўм асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, суд мажлисида даъвогар томонидан тўлов топшириқномасидан жавобгар 8 500 000 сўм қарздорликни тўлаганлиги маълум бўлди. Ушбу ҳолатда, суд жавобгарнинг 8 500 000 сўм қарздорликни бартараф қилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъво талабининг қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 300 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини жавобгар ЖЖЖ зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар ЖЖЖдан: - Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи; - Судлар фаолиятини таъминлаш Департаменти Самарқанд вилоят ҳудудий бўлимига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Ф.Юлдашев