← Назад
Решение #659058 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Божхона кодекси | 345 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Божхона кодекси | 329 | — | code_article | |
| нинг | 329 | — | law | |
| БКнинг | 339 | — | law | |
| хориждан олиб келинган товарлари учун БК | 329 | — | law | |
| БКнинг | 33 | — | law | |
| БКнинг | 351 | — | law | |
| ФК | 915 | — | law | |
| аролик жавобгарлиги вужудга келганда БК | 345 | — | law | |
| БКнинг | 349 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 301 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья М.Мухитдинов
4-1001-2205/39244-сонли иқтисодий иш
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Р.Рашидов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья-Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 7 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев
ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар
вакиллари - У.Мелиев, А.Хайтбоев (2023 йил 31 январдаги 01-15/20-23-сонли
ишончномага асосан), жавобгар вакили – С.Вахидов (2022 йил 12 сентябрдаги
7175-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Тошкент шаҳар божхона
бошқармасининг “Kafil Sug’urta” МЧЖ ҳисобидан 1 500 000 000 сўм божхона
тўловлари ва “Bright Day Agroindustry” МЧЖ ҳисобидан 32 595 000 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар “Kafil Sug’urta” МЧЖ томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, “Kafil Sug’urta” АЖ
суғурта компанияси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
1 500 000 000 сўм божхона тўловлари ва “Bright Day Agroindustry” МЧЖ (бундан
буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)дан 32 595 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 30 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлган жавобгар кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни ва даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан
қўшимча жавобгарнинг ҳаракатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилганлигини,
мазкур жиноят иши якунига етгунига қадар кассация инстанцияси судида иш
юритишни тўхтатиб туриш ҳақида илтимоснома киритиб, кассация шикоятида
келтирилган важларини қўллаб-қувватлаб, илтимоснома ва кассация шикоятини
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб,
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 345-моддасида суғурта полиси
билан таъминланган мажбурият тўловчи томонидан бажарилмаган тақдирда
божхона тўловларининг суммаси ва фоизлар суғурта полисини берган
суғурталовчидан божхона органи томонидан сўзсиз тартибда қонунчиликка
мувофиқ, ундириб олиниши белгиланганлиги, ҳал қилув қарори қабул
қилинишидан олдин жавобгар ва қўшимча жавобгардан инкассо
топшириқномаларига асосан божхона тўловлари суғура полиси орқали ечиб
олиш учун қўйилганлиги, бироқ ҳозирда 1 500 000 000 сўм қарздорлик
ундирилмаганлигини маълум қилиб, жавобгарнинг иш юритишни тўхтатиш
тўғрисидаги илтимосномаси асослантирилмаганлигини билдириб, ушбу
илтимоснома ва кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Қўшимча жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинган бўлса-да, у вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни қўшимча жавобгар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Bright Day Agroindustry” МЧЖ (бундан
буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) Тошкент шаҳар божхона
бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)га 2022 йил
15 февралдаги 17/02-сонли ариза билан мурожаат қилиб, хориждан олиб
келинган товарлари учун Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг
329-моддасига асосан “Эркин муомалага чиқариш”да 500 000 000 сўм ва
2022 йил 19 февралдаги 19/02-сонли ариза билан 1 000 000 000 сўм божхона
тўловларини
кечиктириб
тўлаш
сўраган
ва
божхона
тўловлари
тўланишини таъминлаш мақсадида “Kafil Sug’urta” АЖ суғурта компанияси
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг 2022 йил 17 февралдаги
500 000 000 сўмлик №46.01-13-35/42-2022-001-сонли ҳамда 2022 йил
19 февралдаги 1 000 000 000 сўмлик №46.01-13-35/44-2022-001-сонли суғурта
полисларини тақдим қилган.
Шунга кўра, даъвогар томонидан 2022 йил 18 февралда ҳамда 2022 йил
19 февралда “Божхона тўловарини кечиктириб тўлаш тўғрисида” қарор қабул
қилиниб, унда қўшимча жавобгарга чет давлатидан олиб келинган товарлар учун
1500 000 000 сўм миқдоридаги божхона тўловларини божхона юк декларацияси
рўйхатига олинган кундан бошлаб 60 кунга кечиктириб тўлаш имконияти
берилган.
Қўшимча жавобгар томонидан 2022 йил давомида олиб келинган
товарларни божхона юк декларациялари билан эркин муомалага чиқарилган
ҳамда мазкур товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари тўланиши
кечиктирилган бўлса-да, кечиктирилган муддат ўтгандан сўнг тўланиши лозим
бўлган жами 1 500 000 000 сўм миқдоридаги божхона тўловлари тўланмаганлиги
ва суғурта ҳодисаси юзага келганлиги, даъвогар томонидан божхона
тўловларидан бўлган қарздорликни сўзсиз тартибда ундириш мақсадида
қўшимча жавобгар ва жавобгарнинг банк ҳисоб рақамларига инкассо
топшириқномалари қўйилганлиги, инкассо топшириқномаларига асосан пул
маблағлари ундирилмаганлигини асос қилиб, даъвогар даъво аризаси билан
судга мурожаат қилиб, жавобгар суғурта компаниясидан 1 500 000 000 сўм
божхона тўловлари ва қўшимча жавобгардан 32 595 000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (бундан буён матнда БК деб
юритилади)нинг 329-моддасига асосан, божхона органининг қарорига асосан
тўловчига божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти
берилиши мумкин.
Божхона тўловларини тўлаш муддатининг қўшимча даврга узайтирилиши
божхона тўловларини кечиктириб тўлашдир.
БКнинг 339-моддасига асосан, божхона тўловлари тўланишини таъминлаш
тўловчининг танловига кўра, қуйидаги исталган усуллар орқали амалга
оширилади:
пул маблағларини божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига
киритиш;
товарларни гаровга қўйиш;
банк кафолатини тақдим этиш;
божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталаш;
кафиллик.
Мазкур қонун ҳужжатларига асосан қўшимча жавобгар томонидан
даъвогарга 2022 йил 15 февралдаги 17/02-сонли ариза билан мурожаат қилиниб,
хориждан олиб келинган товарлари учун БКнинг 329-моддасига асосан
“Эркин муомалага чиқариш”да 500 000 000 сўм ва 2022 йил 19 февралдаги
19/02-сонли ариза билан 1 000 000 000 сўм божхона тўловларини кечиктириб
тўлаш
сўралган
ва
божхона
тўловлари
тўланишини
таъминлаш
мақсадида жавобгар суғурта компаниясининг 2022 йил 17 февралдаги
500 000 000 сўмлик №46.01-13-35/42-2022-001-сонли ҳамда 2022 йил
19 февралдаги 1 000 000 000 сўмлик №46.01-13-35/44-2022-001-сонли суғурта
полислари тақдим этилган.
Шу сабабли даъвогар томонидан 2022 йил 18 февралда ҳамда 2022 йил
19 февралда “Божхона тўловларини кечиктириб тўлаш тўғрисида” қарор қабул
қилиниб, унда қўшимча жавобгарга чет давлатидан олиб келинган товарлар учун
500 000 000 сўм миқдоридаги божхона тўловларини 2022 йил 15 июнь санасига
қадар, 1 000 000 000 сўм миқдоридаги божхона тўловларини 2022 йил 17 июнь
санасига қадар, импорт божи ва акциз солиғини божхона юк декларацияси
рўйхатга олинган кундан бошлаб 60 кунга кечиктириб тўлаш имконияти
берилган.
БКнинг 33-моддасига кўра, божхона тўловларини кечиктириб ёки
бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилганда тўловчи томонидан уларнинг
суммаларини тўлаш:
кечиктириб тўлаш имконияти берилганда — кечиктириб тўлаш муддати
тугайдиган кундан кечиктирмай;
бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилганда — божхона органи томонидан
тўловчи билан биргаликда тасдиқланган жадвал бўйича бўлиб-бўлиб
тўланадиган суммаларни киритишнинг келишиб олинган кунларидан
кечиктирмай амалга оширилади.
Кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган божхона
тўловларининг суммалари тўловчи томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда,
божхона органлари божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликнинг бутун
суммасини ушбу Кодекснинг 47 ва 48-бобларида назарда тутилган тартибда
депозит, товарлар гарови, банк кафолати, суғурта полиси ёки кафиллик билан
таъминланган пул маблағлари ҳисобидан ундириб олиш чораларини кўради.
БК 345-моддасининг учинчи қисмига асосан, суғурта полиси билан
таъминланган мажбурият тўловчи томонидан бажарилмаган тақдирда божхона
тўловларининг суммаси ва фоизлар суғурта полисини берган суғурталовчидан
божхона органи томонидан сўзсиз тартибда қонун ҳужжатларига мувофиқ
ундириб олинади.
Қўшимча жавобгар томонидан 2022 йил давомида олиб келинган
товарларини даъвогарнинг “Аркбулоқ” ТИФ божхона постида 12 та божхона юк
декларациялари билан эркин муомалага чиқарилган ҳамда мазкур товарларга
тўланиши лозим бўлган 1 500 000 000 сўм божхона тўловлари тўланиши
кечиктирилган.
Бироқ, қўшимча жавобгар кечиктириб тўлаш учун белгиланган муддатларда
божхона тўловлари тўламаганлиги боис суғурта ҳодисаси юзага келган.
БКнинг 351-моддасида, божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни
тўловчининг банк ҳисобварақларида турган пул маблағлари ҳисобидан ундириш
божхона органи томонидан банкка пул маблағларининг сўзсиз тартибда
ундирилиши тўғрисидаги инкассо топшириқномасини юбориш орқали амалга
оширилиши кўрсатиб ўтилган.
Шунга кўра, даъвогар божхона тўловларидан бўлган қарздорликни сўзсиз
тартибда ундириш мақсадида, БКнинг 351-моддасига мувофиқ, қўшимча
жавобгарнинг банк ҳисоб рақамига 2022 йил 17 июндаги 458-сонли ҳамда
2022 йил 20 июндаги 459-сонли жами 1 500 000 000 сўмлик инкассо
топшириқномаси ҳамда жавобгарнинг ҳисоб рақамига 2022 йил 6 июндаги
457-сонли ҳамда 2022 йил 20 июндаги 456-сонли жами 1 500 000 000 сўмлик
инкассо топшириқномалари қўйилган.
Бироқ, қўйилган инкассо топшириқномалари бўйича жавобгарларнинг
банклардаги ҳисоб рақамларидан пул маблағлари келиб тушмаган.
ФК 915-моддаси биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта шартномасига
мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта
мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир
бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг
фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида
суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа
мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма
(суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади.
Жавобгар томонидан 2022 йил 17 февралда берилган суғурта полисига
асосан фуқаролик жавобгарлиги вужудга келганда БКнинг 345-моддасига асосан
500 000 000 сўм ва 2022 йил 19 февралда берилган суғурта полисига асосан
фуқаролик жавобгарлиги вужудга келганда 1 000 000 000 сўм суғурта товони
тўлаб берилиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди суғурта полиси билан
таъминланган мажбурият тўловчи томонидан бажарилмаган тақдирда божхона
тўловларининг суммаси ва фоизлар суғурта полисини берган суғурталовчидан
божхона органи томонидан сўзсиз тартибда ундириб олиниши қонунда
белгиланганлиги, даъвонинг асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини асосли
деб ҳисоблаб, уни суғурта полиси асосида жавобгарликни ўз зиммасига олган
жавобгар ҳисобидан ундириш ҳақида қонуний тўхтамга келган.
БКнинг 349-моддасига асосан божхона тўловларини тўлаш бўйича
қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги учун тўловчи томонидан пеня тўланади.
Пеня, божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик суммасини истисно
этганда, уни ундириш бўйича мажбурий чоралар, шунингдек божхона
тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун бошқа жавобгарлик чоралари
қўлланилишидан қатъи назар тўланади.
Тўловчининг пеняни тўлаш бўйича мажбурияти божхона тўловларини
тўлаш бўйича қарздорлик юзага келган кундан эътиборан пайдо бўлади ҳамда
божхона тўловлари ва пеняни тўлаш бўйича қарздорлик амалда тўланган кунда
тугатилади.
Пеня уни тўлаш бўйича мажбурият бажарилмаган ҳар бир календарь кун
учун божхона тўловларини тўлаш бўйича қарз суммасининг 0,033 фоизи
миқдорида ҳисобланишлиги белгиланган.
Даъвогар юзага келган 1 500 000 000 сўм божхона қарздорлиги учун
32 595 000 сўм пеня ҳисоблаб, ушбу пеняни қўшимча жавобгар ҳисобидан
ундиришни сўраган.
ФКнинг 263-моддасига асосан неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Қонуний неустойканинг миқдори, агар қонун тақиқламаса, тарафларнинг
келишуви билан кўпайтирилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарори
4-бандининг учинчи хатбошисига мувофиқ, ФК 263-моддасининг иккинчи
қисмига мувофиқ, тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка
(қонуний неустойка) миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан ундирилаётган
неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас.
Юқоридагиларга асосан, биринчи инстанция суди даъво талабида сўралган
32 595 000 сўм пеня қонуний неустойка эканлиги сабабли уни суд томонидан
камайтириш мумкин эмаслигидан келиб чиқиб, даъво талабини пеня ундириш
қисмини тўлиқ қаноатлантирган.
Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдириб асосли хулосага келган.
Судлов ҳайъати судларнинг иш бўйича хулосасини амалдаги қонун
нормаларига тўлиқ мос келади деб ҳисоблайди.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, 1) иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; 2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; 3) ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги;
4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ушбу Кодекс 301-моддасининг 1-бандига кўра Кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарорини ва апелляция инстанцияси
судининг 2022 йил 30 сентябрдаги қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан шикоят
беришда тўланган суд харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 283, 299-303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати,
қ а р о р қ и л а д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 30 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз, “Kafil Sug’urta”
МЧЖнинг кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш. Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
А. Абдуллаев
Р. Хайдаров