← Назад
Решение #659072 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1104-2202/2470-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – Д.Салимов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Ибрагимова
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 7 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
“AVAZOVA MUHABBAT” фермер хўжалиги вакили – Б.Ширинов (2022 йил
8 сентябрдаги 10-сонли ишончнома асосида) иштирокида, “NATURE
COTTON” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси
тугатиш бошқарувчисининг “AVAZOVA MUHABBAT” фермер хўжалигидан
70 683 600 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
иш юзасидан қабул қилинган Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 декабрдаги қарори устидан “AVAZOVA
MUHABBAT” фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“NATURE COTTON” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
хорижий корхонасининг тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“AVAZOVA MUHABBAT” фермер хўжалигидан (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) 70 683 600 сўм ундиришни сўраган.
Ўртачирчиқ
туманлараро
иқтисодий
судининг
2022
йил
19 октябрдаги ажрими билан даъво аризасини қабул қилиш рад этилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 20 декабрдаги қарори билан суд ажрими бекор қилиниб, даъво
аризаси мазмунан кўриб чиқиш учун Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий
судига юборилган.
Даъвогарнинг кассация шикоятида тарафлар ўртасида тузилган
2019 йил 25 декабрдаги 60-сонли ҳамда 2020 йил 11 мартдаги П-11-сонли
шартномалар бўйича 4-1001-2206/11919-сонли иш кўриб чиқилганлиги, шу
боис даъво аризасини асосли равишда қабул қилиш рад этилганлиги ҳақида
важлар келтирилиб, суд қарорини бекор қилиш сўралган.
Суд муҳокамасида даъвогардан вакил иштирок этмади, бироқ
иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд,
ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили илтимоснома билан
мурожаат қилиб, 4-1001-2206/11919-сонли ишни олиб ўрганиш, ишда
жавобгар раҳбари иштирокини таъминлаш учун суд муҳокамасини кейинга
қолодириш лозимлигини билдириб, ўз тушунтиришида кассация шикоятида
келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорини бекор қилишни сўради.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
илтимоснома ва кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорини
ўзгаришсиз, илтимоснома ва кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 154-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига
кўра, айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни
бир асослар бўйича низо юзасидан иқтисодий суднинг қонуний кучга кирган
ҳал қилув қарори ёки ишни юритишни тугатиш тўғрисида ажрими ёхуд
фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарори ёки келишув битимини
тасдиқлаш тўғрисида ажрими бўлса, судья даъво аризасини иш юритишга
қабул қилишни рад этади.
Бироқ, даъво аризасини қабул қилиш рад этиш тўғрисидаги ажримда
тарафлар ўртасида қайси суднинг (фуқаролик ёки иқтисодий) қайси суд
ҳужжати (иш рақами, низо мазмуни) мавжуд эканлиги кўрсатилмаган,
ваҳоланки, суд ажримида қайси суд ҳужжати инобатга олинганлиги
кўрсатилиши лозим эди.
Апелляция инстанция суди томонидан ажримнинг қонунийлигини
ўрганиш жараёнида, даъвогар дастлаб тарафлар ўртасида 2019 йил
25 декабрда тузилган 60-сонли ҳамда 2020 йил 11 мартдаги П-11-сонли
шартномалар бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилганлиги,
мазкур даъво аризаси бўйича 4-1001-2206/11919-сонли иқтисодий
иш қўзғатилганлиги, бироқ мазкур 2022 йил 23 сентябрда 283-сон билан
даъвогар томонидан рўйхатга олинган ҳамда судга 2022 йил 12 октябрда
(2444-сонли кирим рақами) рўйхатга олинган даъво аризасида тарафлар
ўртасида тузилган 2020 йил 9 октябрдаги 57-сонли шартнома бўйича
низолашилаётганлиги, демак, тарафлар ўртасида айни бир шахслар
ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо
юзасидан иқтисодий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори
ёки ишни юритишни тугатиш тўғрисида ажрими ёхуд фуқаролик ишлари
бўйича суднинг ҳал қилув қарори ёки келишув битимини тасдиқлаш
тўғрисида ажрими мавжуд эмаслиги аниқланган.
Шу боис апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди
томонидан даъво талаблари тўлиқ ўрганилмасдан, даъво аризасини қабул
қилишни рад этиш тўғрисида барвақт хулосага келган деб ҳисоблаб, моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ажримни бекор
қилиб, ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш
ҳақида, тўғри хулосага келган.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, 4-1001-2206/11919-сонли иш бўйича
қабул қилинган ҳал қилув қарори ишда мавжудлиги, жавобгар вакили
ишончнома асосида ишда иштирок этаётганлиги сабабли, суд муҳокамасини
кейинга қолдириш ҳақидаги илтимосномани рад этишни, суд қарорини
ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни,
ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган
24 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 169, 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
қ и л а д и:
“AVAZOVA MUHABBAT” фермер хўжалигининг суд муҳокамасини
кейинга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Ушбу иш бўйича қабул қилинган Тошкент вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 декабрдаги қарори
ўзгаришсиз, “AVAZOVA MUHABBAT” фермер хўжалигининг кассация
шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров
А.Абдуллаев