Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2202/2427 Дата решения 07.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Маҳмудов Шуҳрат Муҳаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый "UZ PRO BUILDING" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1020207 Claim ID 3095154 PDF Hash 9c951a42ff788d3c... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 124-моддаси аролик кодекси 124 code_article
илиш учун ИПКнинг 279-моддаси илиш учун ИПК 279 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1401-2202/2427-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Ф.Мажидов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ш.Мамадияров Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Маҳмудов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 7 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар В.Сатторова ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогарнинг вакил Ф.Музаффарова, Ғ.Ниёзов (2022 йил 15 августдаги 20/1-66352-сонли ишончнома) иштирокида, даъвогар Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгарлар “Uz pro building” масъулияти чекланган жамияти ва “Qurilish stroy sam” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2020 йил 27 ноябрда тузилган 27/11-сонли шартномани қалбаки деб ҳисоблаб, уни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 29 августдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 октябрдаги қарори устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий судининг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Самарканд шаҳар иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Uz pro building” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва қўшимча жавобгар “Qurilish stroy sam” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 27 ноябрда тузилган 27/11-сонли шартномани қалбаки деб ҳисоблаб, уни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 29 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 октябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 29 августдаги ҳал қилув қарори ҳамда Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 октябрдаги қарорини бекор қилиб, 2020 йил 27 ноябрда тузилган 27/11-сонли шартномани қалбаки деб ҳисоблаб, уни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Даъвогарнинг вакиллари жавобгарнинг 2020 йил январ-декабрь ойларидаги фаолияти юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилганлиги, унда жавобгар солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган ҳамда ҚҚС тўловчиси махсус гувоҳномаси бекор қилинган шубҳали корхоналарни лозим даражада ўрганмай туриб, улар билан қалбаки битимлар доирасида расмийлаштирилган электрон ҳисоб-фактураларни ҳисобга олиниши натижасида жами 33 260,9 минг сўм ҚҚС ҳисобланмасдан қолганлиги, жумладан солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган ҳамда ҚҚС тўловчиси махсус гувоҳномаси бекор қилинган жавобгарнинг контрагенти “Qurilish stroy sam” МЧЖ билан тузилган қалбаки битим асосида умумий қиймати 221 739,1 минг сўм, шундан ҚҚС суммаси 33 260,9 минг сўмга ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилганлиги, бироқ судлар бунга аҳамият бермаганлигини таъкидлаб, суд қарорларини бекор қилиб, 2020 йил 27 ноябрда тузилган 27/11-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар, суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 26 майдаги 00889-сонли буйруғига асосан “Uz pro building” масъулияти чекланган жамиятининг 2020 йил январ-декабр ойларидаги фаолиятида қўшилган қиймат солиғи тўғри ҳисобланиши ва тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган. Текшириш натижасида жавобгарнинг солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган ҳамда ҚҚС тўловчиси махсус гувоҳномаси бекор қилинган шубҳали корхоналарни лозим даражада ўрганмай туриб, шундай корхона яъни, қўшимча жавобгар (контрагент) билан 2020 йил декабр ойида қалбаки (кўзбўямачилик) битимлар (шартномалар) доирасида расмийлаштирилган электрон ҳисобфактуралар ҳисобга олиниши натижасида жамиятга нисбатан жами 33 260,9 минг сўм ҚҚСга қўшимча ҳисобланмасдан қолганлиги аниқланган. Шунга кўра, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида тузилган ушбу шартномани қалбаки деб ҳисоблаб, уни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Биринчи инстанция суди шартнома бўйича 255 000 000 сўм (ҚҚС 33 260 869,57 сўм)лик бажарилган қурилиш таъмирлаш ишлари Пудратчи томонидан Буюртмачига топширилганлиги, қонунчиликка мувофиқ бажарилган ишлар юзасидан тарафлар ўртасида бажарилган ишлар бўйича ҳисобварақфактура расмийлаштирилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 124-моддасининг биринчи қисмига кўра, юридик оқибатлар туғдириш нияти бўлмаган ҳолда, номигагина тузилган битим (қалбаки битим) ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши, Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 15-банди иккинчи хатбошисида, қалбаки битимни тузишда тарафларнинг мақсади қандайдир фуқаролик ҳуқуқий муносабатларни ўрнатишга қаратилган бўлмаслиги, бундай битим, қоида тариқасида, тарафлар ёки улардан бири учун ҳуқуқий оқибатни келтириб чиқаришга эришиш мақсадида тузилиши (масалан, қарздорнинг мол-мулкини хатлашдан қочиш мақсадида унинг номигагина бегоналаштирилиши) деб тушунтириш берилганлиги, бироқ, даъвогар вакиллари томонидан жавобгарлар ўртасида 2020 йил 27 ноябрда тузилган 27/11-сонли шартнома қалбаки битим (шартнома) эканлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаганлиги, битимнинг қалбакилиги исботлаб берилмаганлигини асос қилиб, даъвони асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топган. Апелляция инстанцияси суди даъвогар жавобгарларнинг ҳуқуқни суиистеъмол қилишининг, шунингдек битим қалбакилиги (кўзбўямачилик учун тузилганлиги)ни исботлаши лозимлиги, бироқ, Самарқанд шаҳридаги 50-мактаб қурилишга оид пудрат ишларини бажарилиши юзасидан тузилган 2020 йил 27 ноябрдаги 27/11-сонли шартнома кўзбўямачилик учун тузилганлиги, мактабда 255 млн. сўмлик ишлар амалда бажарилмаганлиги, пудратчининг ишлаб чиқариш қувватлари бунинг учун етарли эмас ёки мавжуд эмаслиги исботлаш мажбуриятига мувофиқ аризачи томонидан далиллар асосида исботлаб берилмаганлиги, айнан шу важларни текшириш учун биринчи инстанция суди ваколатли орган бўлган прокуратурага хусусий ажрим юборганлиги, бундай ҳолатларда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун ИПКнинг 279-моддасида белгиланган асослар мавжуд эмаслиги, биринчи инстанция суди низонинг ечими юзасидан асоссиз равишда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси нормаларини қўллаганлиги, бироқ ишни мазмуни жиҳатдан тўғри тўхтамга келганлиги боис, формал асосларга кўра суд қарорини бекор қилиш мумкин эмаслигини қайд этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 1-банди иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Судлов ҳайъати, биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг даъвони қаноатлантиришни рад қилиш учун келтирган хулосалари билан қуйидагиларга асосан келишмайди ва суд қарорларини бекор қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади) 14-моддасининг биринчи қисмига кўра, солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъи назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиниши керак. Мазкур модданинг учинчи ва саккизинчи қисмларига кўра, қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) битимлар солиқ солиш мақсадида ҳисобга олинмайди. Агар бундай битимлар бошқа битимларни ниқобласа, солиқларни ҳисоблаш учун ҳақиқий битимларнинг иқтисодий мазмуни ва натижалари ҳисобга олинади. Ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади. Бундан кўринадики, даъво аризасида шартномани ҳақиқий эмас деб топиш талаби билдирилиб, ҳуқуқни ҳимоя қилиш усули нотўғри танланган. Чунки, СК 14-моддасининг саккизинчи қисмида шартномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиш эмас, балки ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилиши назарда тутилган. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилиб, иш юзасидан даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Шунга кўра, олдиндан тўланган 72 000 сўм почта харажатларини даъвогарнинг зиммасида қолдириш, даъвогар давлат божи тўлашдан озод этилганлиги сабабли уни ундирилмаслик ва ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажатларини даъвогардан ундириш лозим. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 301-303-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 29 августдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 октябрдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Даъвони қаноатлантириш рад этилсин. Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари В.Сатторова Б.Исрайлов