Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2303/13 Дата решения 07.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Раджабов Бегзод Бегмурадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Qurbonboyev Baxtiyor Safarboyevich хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый Навоий шаҳар Давлат солиқ инспекцияси
Source ID 1033707 Claim ID 3099393 PDF Hash 1ed987b542f42215... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 221-моддаси нинг 221 law
Даъвогар СКнинг 221-моддаси Даъвогар СК 221 law
СКнинг 218-моддаси СКнинг 218 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 07.02.2023 йил Навоий шаҳри хххх-сонли иш Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар хххх манфаатида, жавобгар ххххга нисбатан 2.500.000 сўмни бюджетдан қайтариш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Курбонов котиблигида адлия бошқармаси вакили Ж.Мухаммадиев, даъвогарнинг вакили Х.Расулов (ишончнома асосида), жавобгарнинг вакили А.Ярашов (07.02.2023 йилдаги хххх-сонли ишончнома асосида)лар иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: даъвогар Навоий хххх манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар ххххга нисбатан 2.500.000 сўмни бюджетдан қайтаришни сўраган. Суднинг 24.01.2023 йилдаги ажрими билан иш бўйича низо предметига мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Навоий шаҳар ғазначилик бўлими ва Навоий шаҳар молия бўлими жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган адлия бошқармаси ва даъвогарнинг вакили даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг вакили даъвони рад қилишни сўради. Суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида Навоий шаҳар ғазначилик бўлими ва Навоий шаҳар молия бўлими тегишли равишда огоҳлантирилганига қарамасдан суд мажлисида иштирок этишмади. Суд, учинчи шахслар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида иштирок этмаганлиги сабабли ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилларининг фикрини эшитиб, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, аммо жавобгар “Давлат божи тўғрисида”ги қонун талабига кўра давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли уни давлат божи тўловидан озод қилишни, олдиндан тўланган почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Навоий шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 01.07.2022 йилдаги ххх-сонли буйруғига кўра даъвогарга тегишли бўлган савдо шахобчасида сайѐр солиқ текшируви ўтказилган. Текшириш якунлари бўйича 01.07.2022 йилда сайѐр солиқ текшируви далолатномаси тузилган. Текшириш ҳужжатлари 20.06.2022 йилда кўриб чиқилиб, 20.06.2022 йилда солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш баѐнномаси, 23.06.2022 йилда сайѐр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қарор қабул қилинган. Унга кўра даъвогарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси (қуйида “СК” деб юритилади)нинг 221-моддасига кўра 5.000.000 сўм, 223-моддасига кўра 62.000 сўм молиявий жарима қўлланилган. Даъвогар СКнинг 221-моддасига кўра қўлланилган жариманинг тенг ярмини 23.06.2022 йилда тўлаган. Қолган жарима суммалари жавобгар томонидан кейинчалик ундириб олинган. СКнинг 218-моддаси 4-қисмига кўра аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлардаги айбга иқрор бўлинганда ва солиқ органининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарори олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда молиявий санкциялар суммаси ихтиѐрий равишда тўланганда жарима миқдори ушбу Кодекснинг тегишли моддаларида белгиланган миқдорга нисбатан икки бараварга камайтирилади. Даъвогар СКнинг 221-моддасига кўра қўлланилган молиявий жарима суммаси юқорида қайд қилингандек 10 кунлик муддатда тўлаб берган бўлсада жавобгар ўз ваколат доирасидан четга чиқиб тўланмай қолган молиявий жаримани инкассо қўйиш йўли билан тўлиқ ундириб олган. Ваҳоланки, СКнинг 218-моддаси 6-қисмига кўра бир шахс томонидан икки ва ундан ортиқ солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, молиявий санкциялар ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида тарзда ундирилади. Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, аммо жавобгар “Давлат божи тўғрисида”ги қонун талабига кўра давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли уни давлат божи тўловидан озод қилишни, олдиндан тўланган почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ : 1. Даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар хххх орқали республика бюджетидан даъвогар хххх фойдасига 2.500.000 сўм қайтарилсин. 3. Жавобгар хххх даъвогар хххх фойдасига 24.000 сўм тўланган почта харажатлари ундирилсин. 4. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин. 5. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Судья Б.Раджабов