Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2302/41 Дата решения 07.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фармасевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ответчик / Подсудимый "MURTOZA BOBO SAVDO FARM" хусусий корхонаси
Source ID 1023438 Claim ID 3117787 PDF Hash 176731495bac51e5... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 33-моддаси онуни 33 law
онуни 20-моддаси онуни 20 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПК 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TОYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TОYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 07 февраль 4-1405-2302/41-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Э.Юлдашев раислигида, судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, аризачи ХХХнинг жавобгар ЖЖЖга нисбатан 2021 йил 30 ноябрда берилган 0784-QR-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили О.Қаюмова ва У.Эгамова (2023 йил 13 январдаги 12/0098-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Б.Муратов (раҳбар) хамда Я.Эрназаров (адвокат, 2022 йил 30 декабрдаги 32-сонли ордер асосида) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Аризачи ХХХ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ЖЖЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 2021 йил 30 ноябрда берилган 0784-QR-сонли лицензияни бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан ноқонуний дори воситалари билан савдо фаолиятини амалга оширилганлиги сабабли дорихонада текширув ўтказилганда дори воситаларига мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаган дори воситалари мавжудлиги аниқланганлигини билдириб, ушбу ҳолат лицензия талабларини қўпол равишда бузиш эканлигини маълум қилиб, суддан ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ариза талабларини қисман тан олиб, дориларга сертификати мавжуд бўлмасада, бироқ мижозлар талаби бўйича олиб келинганлигини, бу дорилар тақиқланган дори воситалари эмаслигини билдириб, бу ҳолат бошқа такрорланмаслигини маълум қилиб, суддан фаолият юритишга рухсат беришни сўраб, аризани рад қилишни ва қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг кўрсатма ва тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, ХХХ томонидан жавобгарга 2021 йил 30 ноябрда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш ҳуқуқини берувчи 0784-QR-сонли лицензия берилган. Мазкур лицензиянинг амал қилиш муддати 23.11.2025 йилга қадар этиб белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги низомининг талабларини назорат қилиш мақсадида, Хиндистон “Aculife Healthcare Pvt. Ltd” компаниясининг 2022 йил 25 октябрдаги 1022-22/51сонли хати ҳамда “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертиза ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКнинг 2022 йил 10 ноябрдаги 29/09-4090сонли хулоса хати, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилиш бўйича вакилнинг 2022 йил 9 декабрдаги “ТМ-00-02865-сонли келишув хати (текшириш коди 269-418144), Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 12-декабрдаги 207-сонли буйруғи асосида 2022 йилнинг 16 декабр куни Агентликнинг Самарқанд вилоят бўлинмаси ходимлари томонидан “Murtoza bobo Savdo Farm” хусусий корхонасига қарашли дорихонада дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш бўйича текшириш ўтказилган. Текшириш натижасида мазкур дорихонада сифтига шубха туғилган 22 турдаги дори воситалари аниқланиб, тегишли далолатнома рамийлаштирилган. Мазкур дори воситаларидан белгиланган тартибда намуналар олиниб, сифатини таҳлил қилиш бўйича “Дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКга юборилган. Марказнинг 2022 йил 26 декабрдаги 29/09-4650-сонли хулосасига асосан сифатига шубха қилинган дори воситаларидан 2 тури, яъни, Виксон (цефтриаксон) 1000 мг, Feravir200 (Favipiravir 200 мг) таблетка дори воситалари Ўзбекистон Республикаси тиббиёт амалиётида қўлланишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника Давлат реестрига киритилмаганлиги, мазкур дори воситаларининг ушбу серияларига мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги, 19 турдаги дори воситаларининг яроқлилик муддатлари тугаганлиги сабабли сифатсиз хисобланиши маълум қилинган. Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар, жавобгарнинг тушунтириш хати, дори воситаларининг сифати бўйича тузилган далолоатномалар билан ўз тасдиғини топган. “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 33-моддаси биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисида лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса бекор қилинади деб белгиланган. Шунингдек, мазкур норманинг давомида лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликларнинг рўйхати фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда, шунингдек уларнинг паспортларида белгиланади деб кўрсатилган. “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 20-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади, 23-моддада эса, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини реализация қилиш мақсадида сақлаш, ташиш таъқиқланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори 2-иловаси билан тасдиқланган “Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги низоми 3-бобининг 11-бандида белгиланган тартибда сертификатланиши лозим бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз чакана реализация қилиш тақиқланади, 12-бандида эса, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади деб белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига мувофиқ, лицензиат лицензия талаб ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда лицензиянинг бекор қилиниши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низом” 29-иловасига асосан дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишда лицензиат дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мажбурий риоя этиши шарт. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низом” 29-иловаси, 9-б) бандига мувофиқ дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш лицензиянинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатишга олиб келувчи қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Мазкур ҳолда суд, жавобгар томонидан лицензия талаб ва шартлари қўпол равишда бузилган деб, аризачининг ариза талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддаси биринчи қисми 19-бандида аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган. Қайд этилганларга кўра суд, тарафлардан давлат божи ундирмасликни, жавобгардан аризачи фойдасига 30 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 66, 74, 118, 176-180, 186, 192, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Аризачи ХХХнинг ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ЖЖЖга 2021 йил 30 ноябрда берилган 0784-QR-сонли лицензия бекор қилинсин. Жавобгар ЖЖЖдан аризачи ХХХ фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Ф.Э.Юлдашев