Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/426 Дата решения 07.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бўка тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "TMM TIGER" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1024020 Claim ID 3130775 PDF Hash 94fb330231184224... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
нинг 220-моддаси нинг 220 law
СКнинг 273-моддаси СКнинг 273 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
Текст решения Оригинал (узб.)
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Корасув МФЙ, Темирчи кўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz . АЖРИМ (аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 7 февраль 4-1104-2302/426-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида аризачи Ххххнинг жавобгар «ХХХХ» масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили Э.Турдибоев (ишончномага асосан) иштирокида, Нурафшон шаҳар давлат солиқ инспекцияси биносида, очиқ сайѐр суд мажлисида кўриб чиқиб, а н и қ л а д и: Аризачи Хххх Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «ХХХХ» масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза важларини қувватлаб, жавобгар томонидан 2022 йил апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги, шу сабабли ДСИ томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига асосан судга мурожаат қилинганлиги, ДСИ томонидан судга мурожаат қилинганидан сўнг ҳам жавобгар томонидан солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганлигини баѐн қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгардан суд мажлисида вакил иштирок этмади ва низо юзасидан муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК)нинг 220-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд ишда иштирок этган аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, СКнинг 273-моддасига асосан солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари белгилаб қўйилган бўлсада, жавобгар томонидан 2022 йил апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича олинадиган солиқ ҳисоботлар тақдим этилмаган. Бўка туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар «ХХХХ» масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси Ўртачирчиқ туманларо иқтисодий суди томонидан иш юрититувига қабул қилиниб, ишни кўриш 2023 йил 7 февраль кунига тайинланган. ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра суд фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Юқоридаги баѐн этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 191-195-моддалари қўллаб, суд, а ж р и м қ и л а д и: Бўка туман давлат солиқ инспекциясининг аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин аризачи судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Т.Салимов