← Назад
Решение #659621 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий Процессуал Кодекси | 68 | 1 | code_article | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ASAKA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy
Asaka district, Sahil bo’yi street 11
Тел: (+998 74) 232-29-37,
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.asaka@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
4-1702-2302/181-сонли иш
Асака туманлараро иқтисодий суди, судья С.С.Юлдашевнинг раислигида,
даъвогар “Асакадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар
“Дадажонов Илхомиддин сабзавотлари” фермер хўжалиги ҳисобидан
3.495.692 сўм асосий қарз ва 524.353 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини, даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокисиз соддалаштирилган
тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
аниқлади:
Даъвогар “Асакадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти (кейинги
ўринларда матнда “даъвогар” деб аталади) Асака туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Дадажонов Илхомиддин
сабзавотлари” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда “жавобгар” деб
аталади) ҳисобидан 3.495.692 сўм асосий қарз ва 524.353 сўм жарима
ундиришни сўраган.
Суднинг соддалаштирилган тартибда даъвогар ва жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқиш ва ишни тайинлаш бўйича ажрими қабул қилинган.
Даъво ариза ва илова ҳужжатлар нусхалари жавобгарга етказилган, жавобгар
даъво аризаси юзасидан суднинг тайинланган кунига қадарлик ёзма фикр
билдирмаган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 2031-2035-моддаларига асосан суд
ишни соддаштирилган тартибда кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
Процессуал
Кодексининг
68-моддасининг 1-қисмига кўра ишда иштирок этувчи хар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган холатларни исботлаши керак. Жавобгар
унга даъво ариза ва илова ҳужжатлар нусхаси етказилган бўлсада судга ўз
эътирозларини тақдим этмади.
Суд ишдаги мавжуд далилларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2022 йил 10 августда 61-сонли “Бошоқли дон харид қилиш бўйича шартномаси”
тузилган. Шартнома шартларига кўра, жавобгар даъвогарга 2023 йил ҳосилидан
2,0 гектар ер майдонидан 4.400 кг буғдой маҳсулотини топшириш, даъвогар эса
етказиб берилган маҳсулотларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини
ўз зиммасига олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.3-бандида, жавобгар уруғлик
қийматининг 30 фоизини олдиндан, қолган 70 фоизини уруғликни олган
пайтдан бошлаб 60 кундан кечиктирмасдан тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси 29.08.1998 йилдаги 670-1-сонли “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-хуқуқий базаси тўғрисида”ги
қонуннинг 32-моддасида, “Тўлов талабномаси акцептини асоссиз равишда
бутунлай ёки қисман рад этганлик, шунингдек ҳисоб-китобнинг бошқа
шаклларида товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлик
(банк муассасасига тўлов топшириқномасини тақдим этмаганлик, чек
бермаганлик, аккредитивни тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун сотиб олувчи
(буюртмачи) маҳсулот етказиб берувчига ўзи тўлашни рад этган ёки бош
тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлайди”, деб белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 500 кг умумий қиймати 3.495.692 сўмлик
уруғлик буғдой етказиб берилган. Жавобгар зиммасига олган шартномавий
мажбуриятини бажармасдан, етказиб берилган уруғлик буғдойи учун
тўловларни амалга оширмасдан қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогар томонидан жавобгарга уруғлик буғдойи учун тўловларни амалга
ошириш юзасидан талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Юқоридаги асосга кўра, даъвогар жавобгардан 3.495.692 сўм асосий қарз ва
524.353 сўм жарима ундириш юзасидан судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда
“ФК” деб аталади) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган
шахсга тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб
туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 3.495.692 сўм асосий қарздорлигини
ишдаги мавжуд хужжатлар ҳамда ўзаро тузилган солиштирма далолатнома
билан ўз тасдиғини топади.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
3.495.692 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Шунингдек, даъвогар уруғлик буғдойнинг хақи ўз вақтида тўланмаганлиги
учун Ўзбекистон Республикаси 29.08.1998 йилдаги 670-1-сонли “Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-хуқуқий
базаси
тўғрисида”ги қонуннинг 32-моддаси талабидан келиб чиқиб, амалга
оширилмаган тўлов суммасининг 15 фоизи миқдорида 524.353 сўм жарима
ундиришни сўраган.
Суд даъвогарнинг бажарилмаган мажбуриятнинг 15 фоизи миқдорида
жарима ундириш талаби билан келишмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлари
амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2002 йил 4 мартдаги
103-сонли қарорининг 12-бандида, қонуннинг 32-моддаси 1-қисмини қўллашда
судлар қарздорнинг ҳақиқатда товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан
бош тортганлиги ҳолатларини (жумладан, тўлаш имконияти бўла туриб,
тўловни
амалга
оширмаганлиги,
қарзини
тан
олмаганлиги,
кредиторлик-дебиторлик қарзлари ҳақида солиштириш далолатномалари
тузишдан бўйин товлаганлиги, ўзини атайлаб тўловга қобилиятсиз қилиб
кўрсатганлиги ва ҳ.к) далиллар асосида аниқлаши лозим. Агар қарздор товар
(ишлар, хизматлар) ҳақини тўлаш учун иқтисодий имкони бўлмаса, қарзни тан
олиб, уни тўлашга ҳаракат қилаётган бўлса, судлар унинг хатти-ҳаракатларини
тўловдан бош тортиш, деб баҳоламасликлари зарур. Қарздорнинг товар (ишлар,
хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлиги исботланган ҳолларда судлар у
тўлашдан бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима ундиришга
ҳақли бўлишлиги юзасидан тушунтириш берилган.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, даъвогар жавобгар амалга
ошириши лозим бўлган қарздорликни қасддан амалга оширилмаганлиги ёки
мавжуд қарздорликни тан олмаслиги ҳолатларини исботлаб бера олмади.
Ваҳоланки, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил январь ойида
жавобгарнинг даъвогардан 3.495.692 сўм миқдорида қарздорлиги мавжудлиги
тўғрисида солиштириш далолатномаси тузилган.
Юқоридагиларга асосан, суд, даъвогарнинг жарима ундириш талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини ўрганиб чиқиб, олдиндан тўланган 300.000 сўм давлат божи ва
30.000 сўм почта харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни
лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши
белгилаган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 128, 129, 2031-2035-моддаларига асосан
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Дадажонов Илхомиддин сабзавотлари” фермер хўжалиги
ҳисобидан даъвогар “Асакадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти фойдасига
3.495.692 сўм асосий қарз, 300.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта ҳаражати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг қарздорлик иҳтиёрий
тўланмаган тақдирда ижро варақа берилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар қонунда белгиланган муддат ичида суднинг
ҳал қилув қарори устидан Асака туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция
шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Судья
С.С.Юлдашев