Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2203/394 Дата решения 07.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Само Юлдузи Денов" савдо ишлаб чиқариш корхонаси Ответчик / Подсудимый Денов туман ҳокимлиги
Source ID 1021525 Claim ID 2939891 PDF Hash d887dfdd6044a7ab... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 298-моддаси ИПК 298 law
ИПК 296-моддаси ИПК 296 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1905-2203/394-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – С.Хусанов Апелляция инстанциясида маърузачи Судья – Т.Алимардонов Кассация инстанциясида маърузачи Судья – Р.Хайдаров А Ж Р И М (кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2023 йил 7 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, тарафлар иштирокисиз, Денов туман адлия бўлими томонидан Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 майдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 августдаги қарори устидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И Даъвогар Денов туман адлия бўлими (бундан буён матнда адлия бўлими) “SAMO YULDUZI DENOV” савдо ишлаб чиқариш корхонаси (бундан буён матнда даъвогар) манфаатида Денов туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Денов туман ҳокимлиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан етказилган зарарни қоплаш учун 203 668 878 сўмни ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 12 апрелдаги ажрими билан ишга Денов туман Молия бўлими ва Сурхондарё вилоят Ғазначилик бошқармаси мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суднинг 2022 йил 7 майдаги ажрими билан Денов туман Кадастр бўлими ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суднинг 2022 йил 26 майдаги ажрими билан даъвогарнинг адлия бўлимининг даъво аризасига нисбатан берган етказилган зарарни “денов Барака яшил олам” МЧЖ ҳамда “Мухаммад Али” МЧЖдан ундириш ҳақидаги қўшимча даъво аризасини қабул қилиш рад этилган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 26 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, адлия бўлими кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш ҳақида қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган адлия бўлими, даъвогар, жавобгар, учинчи шахслар Денов туман Молия бўлими ва Сурхондарё вилоят Ғазначилик бошқармаси, Денов туман Кадастр бўлими суд мажлисида вакилларининг иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати кассация шикоятини адлия бўлими, даъвогар, жавобгар, учинчи шахслар Денов туман молия бўлими ва Сурхондарё вилоят Ғазначилик бошқармаси, Денов туман Кадастр бўлими вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар раҳбари У.Абдувалиев кассация инстанцияси судига ариза билан мурожаат қилиб, даъво тўлиқ қаноатлантирганлиги сабабли кассация шикоятини ҳаракатдан тугатишни сўраган. Судлов ҳайъати кассация шикояти ҳамда жавобгарнинг кассация шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризасини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПК 298-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли. Шунингдек, ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан кассация шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса кассация инстанцияси суди кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатади. Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятидан воз кечиш тўғрисидаги аризасини инобатга олиб, шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПК 296-моддасининг учинчи қисмига кўра, кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унда суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал этилиши мумкин. Мазкур ҳолатда жавобгар кассация шикоятидан воз кечганлиги сабабли шикоят бўйича иш юритиш тугатиш тугатилиши муносабати билан судлов ҳайъати кассация шикояти билан мурожаат қилишда жавобгар томонидан тўланган почта харажатларини унинг зиммасида қолдириб, ундан ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 2 036 688 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Баён қилинганларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 46, 118, 296 ва 298-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати 3 а ж р и м қ и л д и: У.Абдувалиевнинг кассация шикоятидан воз кечиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Денов туман адлия бўлимининг “SAMO YULDUZI DENOV” савдо ишлаб чиқариш корхонаси манфаатида берган кассация шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин. “SAMO YULDUZI DENOV” савдо ишлаб чиқариш корхонасидан Республика бюджетига 2 036 688 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш. Маҳмудов ҳайъат аъзолари: А. Абдуллаев Р. Хайдаров