← Назад
Решение #659630 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2201/520-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – Ж.Мусабоев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Қ.Ходжаев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 7 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
“Sharofiddin Boburbek” фермер хўжалиги вакиллари – Б.Араббаев (раҳбар),
Э.Тожибоев, Наманган вилоят давлат солиқ бошқармаси вакили – З.Юсупов
(2022 йил 7 июндаги 22-30972-сонли ишончнома) иштирокида, Наманган
вилоят давлат солиқ бошқармасининг “Sharofiddin Boburbek” фермер
хўжалигига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан 498 574 057,41 сўм молиявий
жарима қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан
қабул қилинган Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
9 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 октябрдаги қарори устидан
“Sharofiddin Boburbek” фермер хўжалиги томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа
режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Наманган вилоят давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда ДСБ
деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “Sharofiddin Boburbek”
фермер хўжалигига (бундан буён матнда фермер хўжалиги деб юритилади)
нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомга (бундан буён матнда Низом деб юритилади) асосан
498 574 057,41 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 9 сентябрдаги ҳал қилув қарори
билан ариза қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан 498 574 057,41 сўм
миқдорида молиявий жарима қўлланилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 27 октябрдаги қарори
билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация шикоятида судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар
ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий баҳо
берилмаганлиги, фермер хўжалиги умуман экспорт фаолиятини амалга
оширмаганлиги, фермер хўжалиги раҳбарининг имзосини ва фермер
хўжалигининг мухрини сохталаштирган ҳолда бошқа шахслар фермер
хўжалиги номидан экспорт фаолиятини амалга оширганлиги, фермер
хўжалигига нисбатан молиявий жарима қўлланилишига сабаб бўлган барча
битимлар тузилган вақтда қалбаки, алдов ва кўзбўямачилик йўли билан
тузилганлиги учун ҳақиқий эмаслиги, ДСБ томонидан фермер хўжалиги
келтирган далилларга қарши далил келтирилмаганлиги ҳақида важлар
келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиб, иш юритишни тугатиш сўралган.
Суд муҳокамасида иштирок этган фермер хўжалиги вакиллари
Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасининг 2022 йил
26 октябрдаги қарори 2022 йил 28 декабрдаги қарор билан бекор қилиниб,
тўпланган ҳужжатлар қўшимча терговга қадар текширув ўтказиш учун
Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасига юборилганлиги
сабабли суд муҳокамасини кейинга қолдиришни, ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорларини
бекор қилиб, иш юритишни тугатишни сўрадилар.
Суд муҳокамасида иштирок этган ДСБ вакили суд муҳокамасини
кейинга қолдириш учун асос йўқлигини, ўз тушунтиришида кассация
шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд қарорларини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
илтимоснома ва кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини
ўзгаришсиз, илтимоснома ва кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, Қирғизистон Республикасидаги хорижий ҳамкори
“ИП Актелек уулу Нуртилек” компанияси ўртасида экспорт контракти
тузилган бўлиб, 2021 йил 28 октябрь куни ҳолатига фермер хўжалиги
922 870 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорликка йўл қўйган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги
“Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик
субъектларини
қўллаб-қувватлаш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги
ПҚ-3351-сон қарори 1-банди “в” кичик бандига асосан, импорт операциялари
бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги
учун импорт қилувчиларга (устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кўп
бўлган ташкилотлардан ташқари) нисбатан экспорт операциялари бўйича
муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорликка йўл қўйган экспорт
қилувчилар учун назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг
23-бандига асосан, товарларни республикага олиб кириш ва “эркин
муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш,
шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун
тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича
тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Низомнинг 27-бандига асосан Ташқи савдо контрактлари бўйича
активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги
маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона
режимларида
товарлар
республикага
олиб
кирилиши
ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини
ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк иш куни)
мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар.
180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари
ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар
ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари
ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида
расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар
ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда
қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки
“эркин
муомалага
чиқариш
(импорт)”
божхона
режимида
расмийлаштирилмаган товар-лар, шунингдек бажарилмаган ишлар
ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда
республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги
“Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш,
ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-5087-сон қарори 10-бандида, “2021 йил 1 майдан бошлаб
чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган
экспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида
товар-ларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни
бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт
қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки
бараварга камайтирилиши, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо
операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик
юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилиши ва дебитор
қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан
ҳисобланиши қайд этилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Марказий
банкининг
2022
йил
10 январдаги хати билан тақдим этилган маълумотда экспорт контракти
бўйича фермер хўжалигининг муддати ўтган 922 870 АҚШ доллари
миқдорида дебитор қарздорлиги мавжудлиги қайд этилган.
Низомнинг 28-бандига асосан, ушбу Низомнинг 27-бандида
келтирилган хўжалик юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи
томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома юборилади. Хўжалик
юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органига талабнома олинган кундан
эътиборан ўн кун муддатда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган
дебитор қарздор-ликларнинг бартараф этилганлиги ёки жарима суммаси
ихтиёрий равишда тўлаб берилганлиги ҳақидаги маълумот(лар)ни ёзма
ёки электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим
этиши шарт.
ДСБ фермер хўжалиги томонидан экспорт контракти бўйича муддати
ўтказиб юборилган дебиторлик қарздорликни бартараф этилмаганлиги
сабабли жавобгарга 2022 йил 10 февралда юқорида қайд этилган Низом
талаблари асосида муддати ўтган (922 870 АҚШ доллари х 5 % = 46 143,50
АҚШ доллари х 10 804,86 сўм (2022 йил 1 февраль ҳолатига Марказий
банкнинг 1 АҚШ долларига нисбатан миллий валютанинг эквивалентда
курси) = 498 574 057,41 сўм миқдоридаги молиявий жаримани ихтиёрий
тўлаш тўғрисида талабнома юборган.
Фермер хўжалиги томонидан талабномага белгиланган муддатда
Фермер хўжалигига асослантирилган эътирозларини, дебитор қарз
ундирилганлиги ёки ҳисобланган жарима ихтиёрий тўланганлигини
тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаган.
Шу сабабли ДСБ судга ариза билан мурожаат қилиб, фермер
хўжалигига нисбатан 498 574 057,41 сўм миқдорида молиявий жарима
қўллашни сўраган.
Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини
тўғри қўллаган ҳолда фермер хўжалиги экспорт шартномаси бўйича Низом
талабларининг бузилишига йўл қўйиб, 922 870 АҚШ доллари миқдорида
дебитор қарздорликни ундириш чорасини кўрмаганлиги, жарима суммаси
ихтиёрий равишда тўланмаганлигини инобатга олиб, арз қилинган талабни
қаноатлантириш, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган.
Фермер хўжалигининг кассация шикоятида ва вакилларининг суд
мажлисида берган тушунтиришларида, фермер хўжалиги экспорт
фаолиятини амалга оширмаганлиги, фермер хўжалиги раҳбарининг имзоси
ва фермер хўжалигининг мухри сохталаштирилган молиявий жарима
қўлланилишига сабаб бўлган битимлар қалбаки, алдов ва кўзбўямачилик
йўли билан тузилганлиги ҳақидаги важлари билан судлов ҳайъати
келишмайди.
Чунки, уларнинг қалбакилаштирилганлиги тасдиқланмаган. Қолаверса,
фермер хўжалиги томонидан амалга оширилган экспорт шартномаси бўйича
922 870,0 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлик вужудга келганлиги
Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали
орқали Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидаги
маълумотлардан олинган кўчирма билан тасдиқланган.
Тўрақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси 2022 йил
26 октябрдаги қарори билан айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай
туриб, жиноят ишини қўзғатиш рад этилган.
Мазкур бекор қилиниб, тўпланган ҳужжатлар қўшимча терговга қадар
текширув ўтказиш учун Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов
бўлинмасига
юборилганлиги
суд
ҳужжатларини
бекор
қилиш
ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, фермер хўжалигининг суд
муҳокамасини
кейинга
қолдириш
ҳақидаги
илтимосномасини
қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, “Давлат божи
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонуни
9-моддасининг
19-бандида аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан
озод қилинганлиги сабабли ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун
фермер хўжалигидан давлат божи ундирмасликни, 24 000 сўм почта
харажатини фермер хўжалиги зиммасида қолдиришни, шунингдек суд
мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ
75 000 сўм суд харажатини фермер хўжалиги зиммасига юклашни лозим
топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 169, 283, 301, 303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
қ и л а д и:
“Sharofiddin Boburbek” фермер хўжалигининг суд муҳокамасини
кейинга қолдириш ҳақидаги илтимосмномасини қаноатлантириш рад
этилсин.
Ушбу иш бўйича қабул қилинган Наманган туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 9 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 октябрдаги қарори
ўзгаришсиз “Sharofiddin Boburbek” фермер хўжалигининг кассация шикояти
эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
6
“Sharofiddin Boburbek” фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм суд харажати
ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
Б.Исрайлов