← Назад
Решение #65964 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси | 166 | — | law | |
| илиш жазоси ЖК | 74 | — | law | |
| тузатиш ишлари жазоси ЖК | 46 | — | law | |
| илиш жазоси ЖК | 74 | — | law | |
| тузатиш ишлари жазоси ЖК | 46 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 221 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| ЖКнинг | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил май ойининг 28 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи,
судья С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта
ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи У.Исмаилов ва унинг ҳимоячиси
“CORPORATE LAWYER” адвокатлик бюроси адвокати А.Эгамбердиевнинг
иштирокида, Исмаилов Умиджон Абдухафиз ўғлига нисбатан 1-1006-2502/406сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Исмаилов Умиджон Абдухафиз ўғли (ISMAILOV
UMIDJON ABDIXAFIZ O’G’LI), 2003 йил 03 июнда
Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти
ўрта, бўйдоқ, ёлланма ишчи, муқаддам: 1) жиноят
ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2022 йил 26
декабрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси 169моддаси 2-қисми “г” банди билан 2 йил аҳлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинланган; 2) жиноят ишлари бўйича
Юнусобод туман судининг 2023 йил 24 мартдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси 166-моддаси 1қисми билан ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида узилкесил 2 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланиб, жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар
судининг 2023 йил 25 августдаги ажримига кўра ўталмай
қолган 1 йил 6 ой 18 кун озодликдан маҳрум қилиш
жазоси ЖКнинг 74-моддасига асосан шу муддатга аҳлоқ
тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган. Жиноят
ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2024 йил 28
февралдаги ажримига кўра ўталмай қолган 1 йил 6 ой 18
кун аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси ЖКнинг 46-моддаси
тартибида шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазосига алмаштирилган. Жиноят ишлари бўйича
Охангарон туман судининг 2024 йил 23 июлдаги
ажримига кўра ўталмай қолган 1 йил 1 ой 23 кун
озодликдан маҳрум қилиш жазоси ЖКнинг 74-моддаси
тартибида шу муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Юнусобод
туман судининг 2025 йил 15 январдаги ажримига кўра
ўталмай қолган 1 йил 23 кун аҳлоқ тузатиш ишлари
жазоси ЖКнинг 46-моддаси тартибида шу муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган.
Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг 2025
йил 30 апрелдаги ажримига кўра ўталмаган 9 ой 7 кун
озодликдан маҳрум қилиш жазоси ЖКнинг 74-моддасига
асосан шу муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилган, ўталмаган жазо муддати 9 ой 7 кунни
ташкил қилади; Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани,
13-мавзе, 59-уй, 71-хонадонда рўйхатда туриб, Тошкент
шаҳар, Юнусобод тумани, 4-мавзе, 58-уй, 4-хонадонда
яшайди, 2025 йил 8 январь куни Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида
ушланиб, 2025 йил 9 январь куни озод қилинган, иш
бўйича 2025 йил 9 январь кунидан “шахсий кафиллик”
эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини
муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан айбланган.
Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
Судланувчи У.Исмаилов 2024 йил 23 декабрь куни соат 20:00ларда алдаш
ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мол-мулкини қўлга
киритиш мақсадида, Чилонзор тумани, “Бешяғоч” МФЙ ҳудудида жойлашган
“Муқумий” номли театр олдида бўла туриб, шу ерда бўлган фуқаро
А.Исмаиловдан унга тегишли бўлган баҳоси 1.500.000 сўмлик “Iphone 6”
русумли телефон аппаратини гўёки ўзининг танишига қўнғироқ қилиб, гаплашиб
олиш учун алдаб олиб, телефонни А.Исмаиловга қайтармасдан, воқеа жойидан
яширинган.
Судланувчи У.Исмаилов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлигини
билдириб, жабрланувчи А.Исмаилов билан автобусда танишиб қолганлигини,
уни 2024 йил 14 декабрь кунидан буён танишини, Аброр ўзининг телефон
рақамини берганлигини ва у билан “Telegramm” ижтимоий тармоғи орқали
гаплашганлигини, 2024 йил 23 декабрь куни соат 17:00ларда “Magic City” боғи
олдидаги “Хот-Дог” овқатланиш шаҳобчасида Аброр билан кўришганлигини,
сўнгра, таниши Абрордан “Iphone 6” русумли телефон аппаратини ишлатиб
туриш учун алдаб олганлигини ва унга икки соатдан сўнг қайтиб келишини
айтганлигини, шундан сўнг, тахминан 22:00ларда ушбу овқатланиш
шаҳобчасига келганида таниши Аброрни бу ерда йўқлигини кўрганлигини,
телефон аппаратида ҳеч қандай сим-карта йўқлигин билганидан сўнг, ушбу
телефон аппаратини ўзи билан олиб кетганлиги ҳақида кўрсатув бериб, содир
қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини
инобатга олиб, унга енгиллик беришни сўради.
Тарафларнинг розилиги билан суд мажлисида ўқиб эшиттирилиб,
текширилган жабрланувчи А.Исмаилов дастлабки тергов даврида, 2024 йилнинг
20 декабрь куни Тошкент шаҳрига ишлаш мақсадида келганлигини, 22 декабрь
куни соат тахминан 11:00ларда “Magic City” паркига келганлигини, шу ерда
бўлган вақтида олдига келган ўзига олдиндан таниш бўлмаган ва исми
кейинчалик маълум бўлган Умиджон исмли шахс билан танишиб қолганлигини,
сўнгра, у билан 2024 йилнинг 23 декабрь куни соат тахминан 12:00ларда мазкур
боғда кўришганликларини, шундан кейин соат 14:00ларда мазкур боғнинг
қарама-каршисида жойлашган “Hot-Dog” овқатланиш шаҳобчасига боришиб,
Умиджон билан овқат тановул қилганликларини, шу пайт Умиджон унга иш
гаплашиб келишини, унинг учун ўзининг “Iphone 6” русумли телефон аппарати
кераклигини айтганлигини, ундан нима учун телефон аппарати кераклигини
сўраганида, у сабабини айтмаганлигини, Умиджонга ишониб, у учун ҳаракат
қилаётганлигини кўриб, унга ишониб, ўзига тегишли “Iphone 6” русумли
телефон аппаратини берганлигини, Умиджон 20-30 дақиқада қайтиб келишини
айтганлигини, бироқ Умиджонни шу куни 19:00га қадар, “Hot Dog” овқатланиш
шахобчасида кутиб ўтирганлигини, аммо Умиджон бу ерга келмаганлигини, шу
сабабли мажбур бўлиб ИИОга мурожаат қилганлигини, бугунги кунда Умиджон
дастлабки тергов вақтида телефон аппаратини қайтариб берганлиги ҳақида
кўрсатув берган.
Суд, судланувчи У.Исмаиловнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг
айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчининг берган
кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари,
шахсни фотосуратдан таниб олиш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда
текшириш баённомалари ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган,
текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб
ҳисоблайди.
Суд, судланувчи У.Исмаиловнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб,
дастлабки тергов органи томонидан унинг 2024 йил 23 декабрь куни соат
20:00ларда алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг молмулкини қўлга киритиш мақсадида, Чилонзор тумани, “Бешяғоч” МФЙ
ҳудудида жойлашган “Муқумий” номли театр олдида бўла туриб, шу ерда бўлган
фуқаро А.Исмаиловдан унга тегишли бўлган баҳоси 1.500.000 сўмлик “Iphone 6”
русумли телефон аппаратини гўёки ўзининг танишига қўнғироқ қилиб, гаплашиб
олиш учун алдаб олиб, телефонни А.Исмаиловга қайтармасликда ифодаланган
ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан
тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, У.Исмаиловга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда,
жиноятларни ғаразли мақсадларда содир этганлигини Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топиб,
айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
55-моддасига
асосан
жазони
енгиллаштирувчи
ҳолатлар
деб
баҳолаб,
ЖКнинг
168-моддаси
1-қисми санкцияси доирасида аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни,
жиноЯт ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг 2025 йил 30 апрелдаги
ажримига кўра тайинланган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ЖКнинг 60,61моддалари тартибида қисман қўшишни, ЖК 62-моддасига асосан У.Исмаиловни
ушлаб турилган (2025 йил 8-9 январь, 2 кун) ҳар бир кунини аҳлоқ тузатиш
ишларининг уч кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган аҳлоқ тузатиш
ишлари жазосидан чегириб ташлаб, узил-кесил ўташ учун аҳлоқ тузатиш ишлари
жазосини тайинлашни лозим топади.
Ашёвий далил деб эътироф этилган баҳоси 1.500.000 сўмлик “Iphone 6”
русумли телефон аппаратини дастлабки тергов даврида жавбрланувчи
А.Исмаиловга қайтариб берилганлигини инобаатга олишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473моддаларига амал қилиб, суд
O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисмида назарда
тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин.
Исмаилов Умиджон Абдухафиз ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 15 фоизини давлат ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда 6 (олти) ой муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Исмаилов Умиджон Абдухафиз ўғлига тайинланган иш ҳақининг
15 фоизини давлат ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 6 (олти) ой муддатга аҳлоқ
тузатиш ишлари жазосига, жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг
2025 йил 30 апрелда ажримига кўра тайинланган 9 ой 7 кун озодликни аҳлоқ
тузатиш ишлари жазосининг ўталмасдан қолган 9 ой 7 куни Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 60-моддаси, 61-моддаси тартибида қисман қўшиб, узилкесил иш ҳақининг 15 фоизини давлат ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил
муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан У.Исмаиловни ушлаб
турилган (2025 йил 8-9 январь, 2) ҳар бир кунини аҳлоқ тузатиш ишлари
жазосининг уч кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган аҳлоқ тузатиш
ишлари жазосидан чегириб ташлансин ва унга узил-кесил ўташ учун иш
ҳақининг 15 фоизини давлат ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 11 (ўн бир) ой 28
(йигирма саккиз) кун муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазо, жазо ижросини амалга оширувчи органлар белгилаб
берадиган жойларда ўталсин.
У.Исмаиловга
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
46-моддаси
4-қисми талаблари тушунтирилсин.
Жазони ўташ муддати, маҳкум жазони ўташ учун юборилган корхона,
муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукмни ижро қилиш судланувчи У.Исмаиловнинг яшаш ҳудудидааги ИИО
ФМБ зиммасига юклатилсин.
Судланувчи
У.Исмаиловга
нисбатан
қўлланилган
“муносиб
хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний
кучга киргандан сўнг бекор қилинсин.
Ашёвий далил деб эътироф этилган баҳоси 1.500.000 сўмлик “Iphone 6”
русумли телефон аппаратини дастлабки тергов даврида жавбрланувчи
А.Исмаиловга қайтариб берилганлигини инобаатга олисин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган
кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи томонидан эса уларга
ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида
ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар
ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта
кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья:
С.Мамадиев