← Назад
Решение #659790 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| Мазкур кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Тошкентвилояти, Ўртачирчиқтумани, Корасув МФЙ, Темирчикўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz
.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 7 февраль 4-1104-2302/109-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар "ХХХХ" МЧЖ
манфаатида Ххххни жалб этган ҳолда жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси
ҳисобидан 92 214 560 сўм асосий қарз, 46 107 280 сўм пеня, 13 832 184 сўм
жарима ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни даъвогар вакили Д.Искандаров
(раҳбар), Тошкент шаҳар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши вакили Ж.Рахматов (2022 йил 1 декабрдаги 2-сонли ишончнома
асосида), жавобгар вакили Ш.Эшбаев (2023 йил 6 январдаги 2-сонли
ишончнома асосида), иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар - "ХХХХ" МЧЖ манфаатида Ххххни жалб этган ҳолда
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан 92 214 560 сўм асосий
қарз, 46 107 280 сўм пеня, 13 832 184 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, суддан
даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Тошкент шаҳар фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши вакили даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили даъво талабларига эътироз билдирмади ва қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб
юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация
шартномасидан келиб чиққан.
Иш ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, ғаллачилик
кластери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича
2021 йил 25 октябрда 9-сонли фьючерс шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра, жавобгар (кейинги ўринларда Кластер), даъвогар
(кейинги ўринларда Хўжалик)ни шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда
бошоқли дон уруғи билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб
олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини, “Хўжалик” “Кластер”га унга
тегишли ер майдонидан белгиланган миқдорда буғдой маҳсулотини топшириш
мажбуриятини олган.
ФКнинг 465-моддасида контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта
ишлаш ѐки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –
тайѐрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайѐрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб
туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади.
Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга дон
маҳсулотлари етказиб берилган.
Шартноманинг 3.4 бандида “Тайѐрлов”чи томонидан “Хўжалик”дан харид
қилинадиган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китоблар ҳосил йилининг 1
сентябрига қадар амалга оширилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан олинган маҳсулотлар учун тўловлар тўлиқ амалга
оширилмаганлиги натижасида даъвогар олдида 92 214 560 сўм қарздорлик
вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф этишни сўраб,
юборилган талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Мазкур қарздорлик даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган ўзаро
солиштирма далолатномаси билан тасдиқланган. Мазкур қарздорлик тарафлар
вакилининг суд мажлисида берган кўрсатувлари билан хам тўлиқ ўз исботини
топди.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво талаби
ишдаги ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланиши сабабли суд даъвонинг ушбу
қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз
вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартноманинг 4.2-бандига асосан
жавобгардан 46 107 280 сўм пеня, 13 832 184 сўм жарима ундириш талаби
қўйилган.
ФКнинг 261-модасига кўра, неустойка жарима ѐки пеня шаклида бўлади.
Қарздор мажбуриятларни бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган ҳолларда
тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган
неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини
кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир
куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан
ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Мазкур кодекснинг 263-модасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2бандида шартномада жарима ѐки пеня шаклидаги белгиланадиган неустойка
тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини
таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар, неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослийлиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида судларга тушунтириш берилган.
Мазкур Пленум қарорининг 3-бандида эса судларга агар шартномада айнан
битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима ҳам пеня,
кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, қонунчиликда бошқача ҳоллар
назарда тутилмаган бўлса даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойкани
қўллашни талаб қилишга ҳақли эканлиги тўғрисида судларга тушунтириш
берилган.
Жавобгар
томонидан
шартномавий
мажбурият
ўз
вақтида
бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг жарима ундириш ҳақидаги
талабини рад қилишни, ва даъво талабини ушбу қисми юзасидан давлат божини
даъвогар зиммасига юклашни, шунингдек, даъво талабинининг пеня ундириш
қисмини эса 10.000.000 сўмга қаноатлантиришни ҳамда пенянинг қолган
қисмини рад қилишни ва даъво талабининг ушбу қисми бўйича давлат божи
тўловини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос
қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши кераклиги кўрсатилган.
Мазкур кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ушбу модданинг еттинчи қисмига асосан давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар
ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ѐки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилади.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги
ПҚ-3318-сонли “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида”ги Қарорнинг 3-банди, учинчи хатбошисида Фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво
аризалари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи
ундирилмаслиги кўрсатиб ўтилган.
Суд, юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, даъвогарнинг
даъвосини қисман қаноатлантиришни, даъво талабини жарима қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
92 214 560 сўм асосий қарз, 10.000.000 сўм пеня, Тошкент шаҳар фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фойдасига 30 000 сўм
почта харажати, Республика бюджетига 2 766 436,8 сўм давлат божи
ундиришни, даъвони қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, даъвони
рад қилинган қисми бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017
йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида”ги Қарорнинг 3-банди, учинчи хатбошисига асосан даъвогар фермер
хўжалиги ҳисобидан давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68,118, 176, 179,180, ва 186-моддаларини қўллаб,
қарор қилади:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан даъвогар "ХХХХ" МЧЖ
фойдасига 92 214 560 сўм асосий қарз, 10.000.000 сўм пеня ундирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан Тошкент тумани фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фойдасига 30 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига
2 766 436,8 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов