Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1903-2201/472 Дата решения 07.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "BUSINESS-EVRIKA" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "SHARGUN TOGKON SERVIS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1021519 Claim ID 2986363 PDF Hash 316e242b8d66cdb5... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ФКнинг 419-моддаси ФКнинг 419 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1903-2201/472-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – С.Қултўраев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Т.Алимардонов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 7 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар Б.Исрайлов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар раҳбари Х.Эшбабаев (паспорт асосида), вакили Т.Хакимов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Ж.Тошпўлатов, жамият таъсисчиси Б.Нурматов (ишочнома асосида), вакили адвокат Н.Курбанов (ордер асосида)лар иштирокида, Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 октябрдаги қарори устидан даъвогар жавобгар “Шарғун Тоғкон Сервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “BUSINESS-EVRIKA” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Шарғун Тоғкон Сервис” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 100 000 000 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогарга 100 000 000 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 1 000 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилган. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 октябрдаги қарори билан ҳал қиув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қароридан норози бўлиб, жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилиш ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятини қувватлаб, суд қарорларини бекор қилиш ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишларини сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, қуйи инстанция судлари тўғри қарор келганлиги деб ҳисоблашини баён қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати, кассация шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 19 апрелда 3-сонли электрон шаклда шартнома тузилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга шартномада белгиланган маҳсулотларни етказиб бериш, жавобгар эса унинг қийматини тўлаш мажбуриятини олган. Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга цемент маҳсулоти етказиб берилган, жавобгар эса шартнома шартларини лозим даражада бажармасдан, етказиб берилган цемент маҳсулотидан даъвогар олдида 100 000 000 сўм қарздор бўлиб қолган. Ушбу қарздорлик тарафлар ўртасида имзоланган ҳисобварақ-фақтура, ишончнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд қарздорликни тўлаб беришни сўраб юборилган огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 386-моддаси биринчи қисмига асосан олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 419-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. Шусабабли биринчи инстанция ҳамда апелляция инстанция судлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236-моддасига мувофиқ, асосли равишда жавобгардан даъвогарга 100 000 000 сўм асосий қарзни ундириш ҳақида тўғри хулосага келган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Судлар моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарорлар қабул қилганлар. Шу сабабли суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, суд қарорлари ўзгаришсиз, олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ҳамда 500 000 сўм давлат божини жавобгарнинг зиммасида қолдириш, 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажатларини жавобгардан ундириш лозим. 4 ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: “Шарғун Тоғкон Сервис” масъулияти чекланган жамияти кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 октябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Шарғун Тоғкон Сервис” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Ижро варақа берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш. Маҳмудов ҳайъат аъзолари Б. Исрайлов Р. Хайдаров